Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
Электр токининг иссиқлик таъсири. 
Электр токининг иссиқлик таъсири 
илк бор 1801 йилда ток орқали турли хил металларни эритишда кузатилган. 
Бундай ҳодисанинг саноатда қўлланилиши биринчи марта 1808 йилда порох 
учун электрозапал яратишда қўлланилди.
Қиздириш ва ёритиш учун мўлжалланган биринчи кўмир ёйи 1802 йилда 
Парижда намойиш қилинган.
 
120 та элементдан ташкил топган устун 
волтининг қутбларига қўмир устунли электродлар бирлаштирилиб, икта 
кўмир электродлар бир-бирига тегизилганда ва ажратилганда “юқори 
ёруғликдаги чақмоқли разряд” пайдо бўлган.
Электр токининг иссиқлик таъсирини ўрганиб Д. Жоул (1818-1889) 
махсус эксперимент ўтказган ва энергиянинг сақланиш қонунининг асосини 
яратган. Джоуль биринчи бўлиб шуни кўрсатдики, ток ўтказгичида ушлаб 
қолиш учун сарфланадиган кимёвий энергия миқдори ўтказгичдан ток 
ўтганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорига тахминан тенгдир. У шуни 
ҳам аниқладики, ўтказгичда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори (Q),
ток 
кучи квадратига тўғри пропорционалдир. Бу кузатиш Ом қонуни ва 
потенциаллар фарқини аниқлаш билан мос келади. Ўзгармас токдан t вақт 
ичида ўтказгичдан q заряд ўтса, электр энергияси ўтказгичда иссиқликка 
айланади ва бу энергия Джоул энергияси деб юритилади. 
 Джоул – Ленц қонуни. 
Агар актив қаршиликдан (ўтказгичдан) ўзгармас 


 
ток ўтса,
 
ток ишининг бу қисмдагиси ички электр энергиясига айланади. 
Ўтказгичнинг ички энергиясини кўпайиши унинг ҳароратини кўталишига 
(ўтказгичнинг қизишига) олиб келади.
Чўғланма лампалар. 
Электр токининг иссиқлик таъсирини қўллашнинг 
ўта муҳимларидан бири электр ёритиш ҳисобланади. Электр ёритиш илк бор
1872 йилда рус электротехники ва ихтирочиси А.Н. Лодыгин (1847—1923 
й.й.) томонидан кашф этилган. У қалин мис симлар орасига кўмир устунни 
ўрнатган ва уни ёпиқ шиша баллон ичидаги ўтказгичга боғлаган (8.1-расм).
8.1-расм. Лодыгин чўғланма лампаси: 1 и 2- уланиш жойлари, 3 - кўмир 
устун (стержен). 
Ток ўтказилганда кўмир устун қизиган ва ёруғлик берган. А.Н.Лодыгин 
томонидан шиша баллон ичидан ҳавони сўриб олишга ҳам уриниб кўрган 
ва у пайтдаги сўрувчи насослар ҳали такомиллашмаган эди.
1879 йилда америкалик ихтирочи Томас Эдисон (1847—1931 й.й.) ва 
А.Н.Лодыгин томонидан яратилган лампанинг кўмир устуни ўрнига 
эгилувчан бамбук ипини алмаштирган ва такомиллашган чўғланма 
лампани яратган ва ҳавони сўриб олиш техникасини яхшилаган.
1890 йилда А.Н.Лодыгин томонидан металл симли (вольфрам) чўғланма 
лампани ихтиро қилинган. Бунда сим ҳарорати қанча юқори бўлса, шунча 
унинг нурланиш энергияси ёруғлик кўринишига ўзгартирилади. Лекин 
биринчи чўғланма лампаларда сим ҳарорати 1500—1600 °С дан ошмаган, 


 
шунинг учун бундай турдаги чўғланма лампалар олдинги керосинли ва 
бошқа турдаги лампаларга нисбатан маълум даражада олдинга силжиш 
бўлган. Буларга қарамасдан бундай турдаги лампалар кам иқтисодли 
бўлган ва ҳар ёруғлик кучи канделасига 6 Вт қувватда энергия истеъмол 
қилган. Лампаларнинг янада иқтисодли бўлишини таъминлаш мақсадида 
катта ҳароратга бардош берадиган янги сим материалларини излашни ва 
яратишни талаб қилди. Бугунги кунда вольфрамдан ингичка бир жинсли 
симларни ишлаб чиқиш технологияси жуда юқори (эриш ҳарорати-3370°С) 
ва ҳозирги даврда замонавий чўғланма лампалар вольфрам симлардан 
иборат.
1913 йилда америкалик физик ва химик Ирвин Ленгмюр (1881—1957 й.й.) 
лампа баллонини инерт газ (аргон) билан тўлдириш таклифини берди
натижада сим буғланиши секинлашган. Бундан ташқари И.Ленгмюр симни 
спирал шаклини таклиф этди ва натижада баллонга тўлдирилган газ билан 
тўқнашувида иссиқлик узатиш даражаси анчагина камаяди ва сим ҳарорати 
кўтарилади. Вольфрамли спираллар ва инерт газларни қўлланиши сим 
ҳароратини 2400 °С гача кўтариш ва лампаларда энергия харажатларини 0,6 
Вт/Кд гача камайтириш имкониятларини яратди.
8.2-расмда умумий қўлланишга мўлжалланган замонавий чўғланма 
лампаларнинг тузилиши кўрсатилган.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish