Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
Трансформаторлар
Ўзгарувчан 
ток 
кучланишининг 
қийматини 
ўзгартириб берувчи статик электромагнит аппарат трансформатор дейилади.
Электр тармоқларида электр энергиясини маълум масофага узатишда 
(кучланишни ошириш учун) ва уни истеъмолчилар орасида тақсимлашда 
(юқори кучланишни пасайтириш учун) трансформаторлар кенг ишлатилади.
Электр тармоғининг муҳим аппарати ҳисобланган трансформаторни рус 
электротехниги П Н. Яблочков 1876 йилда ихтиро қилган. Трансформаторни 
янада такомиллаштириш устида рус ихтирочиси И. Ф. Усагин ҳам кўпгина 
тадқиқот ишлари олиб борган.
Электр энергияси турли хил электростанцияларда ишлаб чиқарилади. 
Одатда, электростанциялар табиий энергетика ресурслари мавжуд бўлган 
районларда қурилади. Бундай районлар эса кўпинча саноат марказларидан 
анча узоқда бўлади. Электростанцияларда ишлаб чиқарилган электр 
энергияси электр узатиш линиялари орқали саноат марказларига, яъни 
истеъмолчиларга узатилади. Сўнгги вақтларда электр энергияси узатилиши 
лозим бўлган масофа ва узатиладиган қувватлар тобора ортиб бормоқда. 
Электр энергияси маълум масофага узатилганда линия симларида содир 


 
бўладиган қувват исрофи мумкин қадар кам бўлиши лозим. Шундагина 
электр узатиш линиясининг фойдали иш коэффициенти катта бўлади, яъни 
истеъмолчиларга кўпроқ энергия етиб боради. Энергия узатувчи линия 
симларида қувват исрофи, асосан, улардан ўтувчи ток кучининг квадратига 
ҳамда линия симларининг актив қаршилигига боғлиқдир. Ток кучи қанча 
катта бўлса, қувват исрофи шунча катта бўлади. Линияларда ток кучи катта 
бўлса, бу симларнинг кўндаланг кесим юзаларини катта қилиб олишга тўғри 
келади. Қувват исрофини камайтириш учун симларнинг актив қаршилигини 
камайтириш лозим. Маълум узунликдаги симнинг актив қаршилигини, 
асосан, унинг кўндаланг кесим юзини катталаштириш йўли билан 
камайтириш мумкин.
Линияларда кўндаланг кесим юзи катта бўлган симларнинг ишлатилиши 
электр узатувчи линиялар учун сарфланадиган рангли металлар (мис, 
алюминий ва бошқалар) сарфини кўпайтиради ҳамда симларнинг оғирлигини 
ошириб юборади. Оғир симларни кўтариб туриш учун баққуват таянчлар 
ўрнатиш лозим бўлади. Ўз навбатида бундай таянчлар учун кўп металл ва 
ёғоч материаллар сарфлаш талаб қилинади. Бундай шароитда электр 
энергиясини маълум масофага узатиш анча қимматга тушади ва баъзан 
мақсадга мувофиқ бўлмай қолади.
Ўзгарувчан ток кучланиши қийматини трансформаторлар ёрдамида 
исталганча ошириш ҳам, пасайтириш ҳам мумкин. Энергетика тизимиларида 
ва юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқларида кучланиш қийматини 
ошириб берувчи ёки камайтириб берувчи трансформаторлар кенг 
ишлатилади.
Ҳозирги вақтда электростанцияларда ишлаб турган ёки янги ўрнатилаётган 
генераторларнинг номинал кучланиши 6...24 кВ дан ошмайди. Энергияни 
узоқ масофага, чунончи 10...24 кВ кучланишда, узатиш (юқоридаги 
мулоҳазалар асосида) мақсадга мувофиқ бўлмайди. Шунинг учун катта 
қувватларни узоқ масофага узатишда ўта юқори кучланишлардан (масалан, 
110 кВ,
220 кВ, 500 кВ, 750 кВ ва ҳоказо) фойдаланилади. Бундай линияларда 


 
қувват исрофи анча камаяди, энергия узатиш линиясининг ФИК катта 
бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир электр станция қошидаги подстанцияда 
кучланишни бир неча ўн марта ошириб берадиган куч трансформаторлари 
ўрнатилади.
Истеъмолчиларни электр энергияси билаи таъминловчи тармоқларда бир 
фазали ва уч фазали трансформаторлар кенг ишлатилади. Бир фазали 
трансформатор, асосан ферромагнит ўзакдан ва унинг стерженларига 
ўралган. иккита ёки ундан ортиқ чулғамдан тузилади. Ферромагнит ўзак 
трансформаторнинг магнит тизии, яъни магнит ўтказгичи ҳисобланади. 
Ферромагнит ўзак магнит оқими ўтадиган контурнинг магнит қаршилигини 
камайтиради ва чулғамларнинг электромагниг боғланишларини кучайтиради. 
Қуввати унча катта бўлмаган трансформаторларнинг магнит тизии бронли 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish