Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
22
қочолмай натижада сир очиладир... Шариъат ишига шарм йўқ, дейдирлар ўртоқ, агарчи сиз 
билан менга бир мунча оғирроқ бўлса ҳам яна сўзлаб ўтишга ҳожат бор: кунлардан бир кун 
тақдир шамоли юрадир-да бир кимса-нинг иффат пардаси остида ўлтурган қизининг юзидаги 
ниқобини кўтариб иккинчи томондан бизнинг Отабекни шу афифага рўбарў қиладир. Шу 
дақиқадан бошлаб бекда у афифага қарши бир ишқ, ҳам чин бир ишқ туғуладир... 
Зиё шоҳичи ўз томонидан ҳам яна бир мунча гапларни қўшиб чатиб, сўзини тугатди. 
Қутидор яхшиғина ўнғайсизланган эди. Қутидоргина эмас, совчилар ҳам ўнғайсизланган 
эдилар. Масаланинг нозиклиғига учавлари ҳам тушунарлар ва шунинг учун иттифоқ қилгандек 
чуқур бир сукутка кетган эдилар. 
Гарчи муддао кун каби ошкора бўлган бўлса ҳам нима учундир қутидор яна ўзини тағофилга 
солиб сўради: 
— У кимнинг қизи эмиш? 
Зиё шоҳичи қутидор тарафидан ўзига бериладирган шу саволни кутиб турған эди. 
— Сизнинг каримангиз, — деди. 
Қутидор ўзининг жойсиз саволидан ўкиниб ерга қаради. Ўртада тағин сўзсизлик, 
ўнгғайсизлик бошланди. Бир неча фурсат шу йўсун жимгина ўлтуришкандан кейин яна Зиё 
шоҳичининг ўзига гапиришка тўғри келди: 
— Биз, ўзимизнинг бу келишимизда сизнинг учун дунёга орзуғулиқ бир ўғул ҳадия 
этканимиздек, иншооллоҳ, қайтишимизда ҳам Отабек учун мужассамаи иффат бўлған бир 
рафиқа туҳфа қилармиз. 
Бу сўздан кейин Ҳасаналининг юраги безиллай бошлади. Чунки шу дақиқада қутидор 
оғзидан ё рад ва ё қабул жавоби эшитар эди. Иккинчи томонда, кутилмаган бу совчилиққа 
ишонишнида, ишонмаснида билмай шошиб ўлтурган қутидор ҳам ўзининг оғзиға тикилиб 
турғучи икки кишига қандай жавоб айтиш учун гарангсиган эди. 
— Отабек каби бир йигитни ўғул қилиш шарафига ноил бўла олсам ўзимни энг бахтлик 
оталардан санар эдим, — деди ниҳоят қутидор, — аммо бу тўғридаги ҳамма их-тиёр ўз қўлимда 
бўлмай орада кўкрак сути бериб ўсдирған хотин ҳам бор... Бу иш учун ёлғиз ўзим қабул жавоби 
берсам-да, онаси бир чеккада қолдирилса, эҳтимол, пухта иш қилмаған бўлармиз. Агар 
маслаҳат кўрсаларингиз бу тўғрида унинг билан кенгашиб кўрар эдим... 
Қутидорнинг жавобидан самимият ва ихлос маънолари томиб турар эди. Жавобни эшиткан 
совчиларнинг томирига умид қонлари югуриб кетди. 
— Бу от савдоси эмас, умр савдоси, биродар, — деди Зиё ака, — янгамиз билан 
кенгашингиз, Отабек ва отаси тўғриларида билганларингизни сўзлангиз, шундан кейин хўб 
ўйлашиб бизга жавоб берингиз. 
Шу гапдан кейин қутидор меҳмонларни қолдириб ичкарига кирди. Кумушбиби ухлашқа 
ётқан эди. Тўйбека бўлса ўзининг ўчоқ боши ёнидағи уйчасини титратиб ҳуррак отар эди. 
Қутидор уй эшигини очар экан айвонда ўзини кутиб ўлтурган Офтоб ойимға деди: 
— Шамъни олиб кир-чи олдимга. 
Уй жиҳозга ғоятда бой, гўё музахона тусини берар эди. Тахмонда турлик рангда атлас ва 
шоҳилардан қопланған кўрпалар, тахмон тоқчалариға уйилган пар ёстиқлар, қатор-қатор 
хитойи жононлар: косалар, кўзалар, чинни чойдишлар, лаганлар, кумуш қинлик ханжар ва 
қиличлар, қалқон ва сипарлар, дорга солинған турлик-турлик эр ва хотин кийимлари: пўстин, 
чакмон ва бошқалар, қип-қизил гилам ва шоҳи кўрпачалар киши кўзини қамашдирар даражада 
эдилар. 
Ошиқиб оғзини пойлаған Офтоб ойимға қутидор бир илжайиб қўйди-да: 
— Хотин, сен ҳали эшикдаги совчилардан хабарсиздирсан? — деди. 
Офтоб ойим эрининг «совчи» хабарини оддийгина қаршилади, чунки энди икки-уч йилдан 
бери уйларига кун сайин совчилар жамоаси ёғилиб ётқанлиқдан бу совчилар ҳам ўшаларнинг 
бирисидир, деб ўйлаған эди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish