Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
18
«Сиз қора чопонлиқларға холисона қилған бу хизматимга қарши албатта қипчоқлар 
қасдимға тушарлар, мени Тошканд ҳокимлигидан азл этмакчи ва қўлларидан келса ҳатто 
ўлдирмакчи бўлурлар! Сиз бу эҳтимолга қандоғ қарайсизлар?!» 
Халқ ўзининг қуйидағи жавоби билан кўкни кўтарди: 
«Бир томчи қонимиз қолғунча йўлингизда жон берамиз! Қипчоқларда ҳад бўлғаймики, биз 
тирик турған жойда сизнинг бир тола мўйингизни хам қилсинлар!» 
Азизбек халққа ташаккур айтиб ярасини ёрди: 
«Раҳмат фуқаро! Эшитаманки, қипчоқлар Норму-ҳаммад қушбеги қўл остида Тошканд устига 
ҳаракат бошлаған эмишлар. Бунга қарши бизнинг ҳозирланишимиз керакми, йўқми фуқаро?!» 
Халқ:
«Керак, албатта керак, тақсир! Агар рухсат берсангиз, бу кундан бошлаб қўрғонларни тузата 
берамиз!» 
Азизбек: 
«Раҳмат фуқаро! Орқамда сизнингдек фуқаром турғанда менга ҳеч бир қайғу йўқдир!» 
Халқ: 
«Сиз омон бўлиб осойиш ўлтирсангиз, қипчоққа йўл бермаймиз, тақсир! Қўрғон тузатишка 
фотиҳа берингиз, тақсир!» 
Азизбек фотиҳа берди. Халқ уруш ҳозирлиғиға киришди. Ана, ўғлим, бизнинг халқнинг 
ҳолига йиғлашни ҳам билмайсан, кулишни ҳам! Ҳар ҳолда Тошканд устига яна қонлиқ булутлар 
чиқди, ишнинг охири нима билан тинчланар— бу бир худоғағина маълумдир. Бошқа сўзлардан 
ҳам ортиқроқ эсингга шуни солиб ўтайки, сиёсат тўғрила-рида ўйланиброқ сўзла! 
Арзимаган сабаблар билан талаф бўлган жонларни ҳамиша кўз олдингда тут! Сен билан 
маним кўнгиллари-миздаги яратғучиғағина маълум бўлиб, аммо Фарғонада мени Азизбекнинг 
шерикидир, деб ўйлашлари ва сени бир фитначининг ўғли, деб танишлари эҳтимолдан йироқ 
эмасдир, шу жиҳатларни мулоҳаза қилиб оёғ бос! Бу тинчсизлик вақтида сен билан маним 
ҳаётимизнинг таҳлика остида бўлғанлиғини унутма! Шуни ҳам айтиб қўяйки, бу тинчликсиз 
босилмағунча Тошкандга келмаслигинг маслаҳатдир. Тошканд тинчлангандан кейин (агар 
саломат бўлсам) ўзим хабар юборурман. Мунда барча ёру дўст саломат, мендан Ҳасаналига 
салом айт! Аддои
отанг Юсуфбек ҳожи. Тошканд, 27-далв ойида 1264-йилда ёзилди».
Отабек мактубни тугатиб, тушунмай ўткан жумлаларини қайта кўздан кечирар экан, Азизбек 
воқиъаси устига келганда ихтиёрсиз «тулки» деб юборди. 
«...босилмағунча Тошкандка келмаслигинг масла-ҳатдир!» — бу жумлани ўқуғанда, — ундоғ 
бўлса сира тинчимангиз, — деди-да, ёвошғина илжайиб қўйди...

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish