Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

14. ХУШРЎЙБИБИ ВА ЗАЙНАБ 
Хушрўйбиби Зайнабнинг эгачисидир. Моҳирабону-дан икки ўғул ва икки қиз дунёға келиб, 
тўнғучи Азимбек, ундан кейингиси Хушрўй (ёшлиғида Хушрўй ўрнига Хушра дер эдилар), 
учунчиси Каримбек ва тўртинчиси бизнинг Зайнаб эди. Зайнаб эгачиси Хушрўйдан етти ёш 
чамаси кичик эди. Гарчи бу икки эгачи-сингил бир қориндан талашиб тушкан бўлсалар ҳам, 
сажия — характерда таниб бўлмаслиқ даражада бир-бирларидан фарқлик эдилар. 
Сажиядагина эмас, сурат ва сиймо важида ҳам катта ўзгаликлари бор эди. 
Хушрўй узун бўйлик, қотмароқ ва зарча танлик эди. Зайнаб қисқа бўй, гўштдор ва оқ танлик 
эди. Хуш-рўйнинг ҳаракати енгил ва лавзи тез эди. Зайнаб лоппос ва ўнта сўзга аранг битта 
жавоб қайтарадирған эди. Хушрўйнинг кўзи ўйнаб, ҳар секунтда ўн ёққа аланғлар эди. 
Синглиси бўлса бирав билан бетма-бет келиб сўзлашқанида ҳам кўзини ҳамиша бир нуқтадан 
узмас эди. Хушрўйга болалиқ чоғидаёқ уй ичи ва қўни-қўшни «шаддод» деб исм берганлар
чунки ул кимдан бўлса-бўлсин, айтканини қилдирмай қўймас, агар бирарта иш унинг тилагига 
тескари кетса шовқин-суронни худда бошиға кийиб олар эди. Шунинг учун Хушрўйнинг 
раъйини билмасдан қозон осилмас, унга ёқмаган гапка оғиз очилмас, ул бор жойда қадам ҳам 
саналиб босилур эди. 
Зайнаб эгачисининг аксича ўз яқинларидан «писмиқ» деб исм олған, онаси бўлса аччиғи 
чиқғанда «минғаймас ўлгур» деб уни қарғар эди. Айниқса қуйида зикр қиладирған ҳолимиз бу 
икки опа-сингилнинг характеридаги фарқларини очиб кўрсатиш учун етадир: 
Моҳира ойим ҳар бир ҳайитдан бирар ойлар илгари эрига айтиб болалариға кийимлик 
олдирар эди. Олдирған кийимлик Хушрўйға ёқмаса даррав ярамағанини айтиб алмашдириб 
беришка дадасини мажбур этар ва кўнгли-дағини ҳосил қилиб тинчир эди. Аммо Зайнаб бўлса 
ўзига келган кийимликка қарши бошда бир нарса демас, кийимлик бичилиб ва тикилиб ҳам 
арафа кунлари келиб еткандан кейин ҳурпайиб ҳеч ким билан сўзлашмай қўяр эди. Моҳира 
ойим қизининг бирарта ишдан норозилиғини пайқаб «Минғаймас, писмиқ ўлгур, тағин нима 
жин урди сени?» деб сўрағанида, Зайнаб қовоқ-дудоғини солиб бир оғиз ҳам жавоб бермас 
эди. Ниҳоят эртага ҳайит деган куни Зайнабнинг ҳурпайиши йиғи билан алмашар ва йиғи ораси 
мақсад очилса ҳам кўпинча натижасиз қолар эди. Бирар жойга меҳмондорчилиқ учун 
борадирған бўлсалар, Хушрўй ҳаммадан илгари эълон этар эди: «Мен ҳам бораман!» Албатта 
уни қолдириб кетиш учун энди ҳеч кимда ҳад йўқ. Иккинчи вақт: «Мен бормайман!» Бу 
тақдирда уни бир қадам силжитилсин-чи! Аммо Зайнаб онаси билан янгаси Ҳанифа бир жойга 
отланадирған бўлсалар, «бораман, бормайман» демас, улар ҳам йиғламаған болаға сут 
берилмас қаби-лидан индашмасдан меҳмондорчиликка кетар эдилар. Кечқурун қайтиб 
келсалар бир бурчакда Зайнаб йиғлаб ўлтурипти: 
— Нега йиғлайсан? 
— Нега мени бирга олиб кетмадингиз... 
Зайнабнинг шу феъли балоғатка етиб, эрга теккандан кейин ҳам ўзгармади. 
Отабекнинг Зайнабка бўлған муносабатини ўқу-ғучиға албатта сўзлагулуги йўқ. Эри унга 
ойлаб, йил-лаб қарамай қўйғанида ҳам ул иҳ деб товуш чиқармади. Отабекнинг бу ҳолига 
қарши чиқғучи ва Зайнабни йўл-йўруққа солғучи яна фақат Ўзбек ойим эдики, бунинг сабаби 
ҳам иззатлик ўқуғучимизға бир даража маълум бўлса керак. Сут билан кирган жон билан чиқар 
деганларидек, Ўзбек ойимнинг ўшал вақтлардағи таш-виқотлари ҳам унинг тарафидан фақат 
«келинлик» мажбури-яти остида қабул қилинар, масалан, қайин она — «фалончи домлаға 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish