Слайдларни тайёрлаш учун:
-оддий атсетат когози ёки шаффоф сунъий когоз;
-нусха олиш мумкин булган махсус катламли слайдлар;
-фломастер,перманент ва сувда эрувчан слайдларни тозалаш учун спирт;
-сурат чизиш мосламалари(шаблон,чизгич ва бошкалар)ишлатилади.
Слайдларни кулда тайёрлаш учун:
-сурат ёки матн когозга эскизланади
-слайдни унинг устига куйиб,скрепка билан махкамланади
-намунадаги сурат слайдга кучирилади.
16
КЎРГАЗМАЛИ ҚУРОЛЛАР ВА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Қишлоқ хўжалик мелиорацияси фанларни ўқитишда кўргазмалилик.
Дарс жараёнида қўлланиладиган кўргазмали қурол турлари
Дарсни ташкил этишда кўргазмали қуроллар муҳим ўрин тутади.
Дидактиканинг асосий принципларидан бири дарснинг кўргазмалилигини
таъминлаш. Айниқса, қишлоқ хўжалик мелиорацияси иқтисодий фанларни
ўқитишда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш талабаларга мелеоратив
ишларниларни, муаммоларни ўрганишда катта ёрдам беради.
Кўргазмали қуроллар ёрдамида бир вақтнинг ўзида муҳокама қилинаётган
саволни, ахборотни ҳам этиш, ҳам кўриш орқали қабул қилиш шубҳасиз
талабаларни пуҳта билим олишларига ёрдам беради.
илим олишларига ёрдам беради.
Кўргазмали қуроллар хилма-хил. Тараққиётнинг ўзи бир томондан фанни
чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб қўйса, иккинчи томондан турли-туман янги
методлар, кўргазмалиликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни
қўллашни такомиллаштириш орқали билим олишни осонлаштириш, қизиқарли
жараёнга айлантиришга ёрдам беради. Кўргазмалилик, одатда, хаёлан кўз ўнгига
келтириш билан ёки намойиш қилиш билан таъминланади. Кўргазмали
қуроллар: номоддий ва моддий турларга бўлинади (юқоридаги чизма).
Дарс жараёнида сўз билан ўқитувчи томонидан ёдга тушириш,
талабаларнинг хаёлида гавдалантириш мумкин бўлган ички, хаёлий кўргазмали
қуроллар: адабиёт, санъат асарлари, бадиий фильм, бадиий асар қахрамонлари
ҳаётда юз берадиган турли воқеа, вазиятлардан одатда кенг фойдаланилади.
Дарсни бошлаганда ўқитувчи ўтилган мавзуни талабаларнинг ёдига
туширади. Янги мавзуни бошлар экан, талабалар диққатини унга жалб қилиш,
фикрини йўналтириш учун адабиёт, саънат асарлари ёки ҳаётда юз берган
воқеани гапириб бериш мумкин. Бу янги мавзуни ўрганишга талабалар руҳи,
кайфиятини тайёрлайди. Масалан: «
Суғориш майдонларидаги сув кетказиш ва
зовур тармоқлари.
» мавзусини бошлашдан аввал аудиторияга мурожат қилиш
мумкин: сувни ҳамма билади. Усиз ҳаёт йўқ. Шунга қарамай у текин ёки нархи
жуда арзон. Бриллиантин кўз ўнгизга келтиринг. Усиз яшаш мумкин. Лекин
жуда қиммат, нима сабабдан?
Бугунги дарсда ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Ўқитувчи мавзу унинг мақсади ҳакида гапириб, сўнгра дарс режасини беради.
Машғулот жараёнида кўрсатиб, изоҳлаш мумкин бўлган кўргазмали
қуроллар - жадвал, схема, плакат, чизма, диаграмма ва бошқалардан
фойдаланиш талабаларнинг билимини пухталаштиришда мухим рол ўйнайди.
Дарсда доскани ишлатиш кўп вақтни оладиган, бошқа техник воситалардан
фойдаланиш имкони йўқ аудиторияларда плакат, схемалардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ.
Анъанавий кўргазмали қуроллар бу схема ва плакатлар бўлиб, одатда
схемалар стандарт ватман сатҳига қора ёки бошқа рангларда зарур матн ёзилган
17
ёки жадвал, чизма, диаграмма, бошқалар чизилган бўлади. Плакатлар эса нашр
қилинган кўргазмали қурол ҳисобланиб ўтиладиган мавзулар бўйича танлаб
олинади.
Схема, плакатларни тайёрлаш моддий жиҳатдан қиммат ҳамда кўп вақтни
олади. Хато қилинса, ўзгартириш қийин. Шунинг учун ҳозирги пайтда ватманга
чизилган ёки плакат ҳолида нашр этилган кўргазмали қуроллар ўрнига янги,
тайёрлаш ва фойдаланиш қулай замонавий турлари, айниқса, дарс жараёнида
слайдлардан фойдаланиш кенг ёйилди.
Слайдлар таълим берувчи учун энг юқори даражадаги тақдимот
имкониятини беради. Замонавий ўқув жараёнини буларсиз тасаввур қилиш
қийин. Асосий қулайлик шундаки, улардан истаган пайтда фойдаланиш, иш
ўрни ўзгарганда осон кучириш мумкин.
Жадвал, схема, график, диаграммалардан фойдаланиш универсал:
- аввалдан слайд плёнкаларга чизиб, техник воситалар ёрдамида
кўрсатилиши;
18
- ватман коғозга чизиб, техник воситалардан фойдаланиш учун шароити
йўқ аудиторияда фойдаланиш;
- ксерокопиядан чиқариб, тарқатма материал сифатида фойдаланиш;
- дискетга киритиб, компьютер орқали кўриш, таҳлил қилиш мумкин.
Кўргазмали қуролларнинг афзаллиги шундаки, уни дарс ўтишнинг
барча шакллари, услубларида қўллаш мумкин. Айрим мавзуларни эса умуман
намойиш қилинадиган материалларсиз, кўргазмали қуролларсиз ўтиб
бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |