Тошкент ирригация ва мелиорация институти кафедра: Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси Фан


Ўқув - дидактик материал хамда воситаларни таёрлаш ва уладан



Download 472,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi472,38 Kb.
#76021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
sugorish majdonlardagi suv ketkazish va zovur tarmoqlari

 
Ўқув - дидактик материал хамда воситаларни таёрлаш ва уладан 
фойдаланиш 
 
Хозирги пайтда таълим –тарбия тизимида ўкитувчининг тахсил 
олувчилар билан жонли мулоқот ва мунасабати мухим ахамиятга эга 
бўлганлигига карамай, у ягона ахборот манбайи бўла олмаслиги хаётий 
хақиқат. Шунинг учун хам, таълим- тарбия ишини осонлаштирадиган ва 
самарадорлигини ошириш омилларидан кенг фойдаланилади. Ана шундай 
омиллардан бири ўкитишнинг техник воситасидир.
Ўкитишнинг техник воситалари деганда таълим- тарбия жараёни 
иштирокчиларининг 
хамкорлик 
фаолиятини 
таъминлаб, 
унинг 
самарадорлигини 
ошириш, 
таъминлаш 
мақсадида 
фойдаланиладиган 
курилмалар тизими тушунилади. 
Барча ўқитишнинг техник воситаларини шартли равишда уч асосий 
босқичга бўлиш мумкин. 
1 – Аудиовизуал воситалар (Кинопроекция, Диапроекция ва Эпипроекциялар, 
овоз ёзиб олиш, телевидение, радио);
2 – Жихозлар, ускуна ва асбоблар; 
3 – Дастурли (Компьютерли) таълим воситалари. 
Ўкитишнинг техник воситаларидан таълим- тарбия жараёнининг ташкил 
этувчи компонентлари билан узвий боғликлик ва муносабатларини хисобга 
олган холда фойдаланиш зарур. Акс холда махсулот самарасини умуман йўққа 
чикариш хам мумкин.
Машғулотда ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш ёрдамчи 
характерга ега бўлиб, уларни танлаш, ишлатиш вақти ва жойи дарснинг умумий 
режасида мақсадга мувофик равишда белгиланади. 
Хозирги пайтда таълим- тарбия жараёнида ўқутувчининг жонли мулоқоти 
мухим ахамиятга эга бўлганлигига карамай, у ягона ахборот манбаи бўла 
олмаслиги хаётий хақиқат. 
Ўкув хоналарини укитишнинг техник воситалари билан жихозлашда 
куйидаги техник- педагогик талаблар куйилади; 
1 – Ўкув хоналарини укитишнинг техик воситалари билан жихозлашда укув 
жараёнида улардан мажмуавий фойдаланишни хисобга олиш зарур. 


12
2 – Ўкув хонасининг исталган жойидан яхши куриш ва эшитиш 
имкониятининг мавжудлиги. 
3 – Ўкув хонасида, шовкин, ёруглик, ва намлик кабилар меъёрини 
таъминлаш. 
4 – Оддий, арзон, хавфсиз, узок муддат бузилмай ишлаши; 
Таълим- тарбия ишида техник воситалардан фойдаланиш, аввало, 
дидактик принципларга амал килишни кузда тутади. Масалан, кўрсатмалилик 
принципи реал объект билан мавхум тасаввурнинг бирлигини ифодалайди. 
Реал объект ёки унинг тасвирини кўриш (идрок этиш) инсон учун уни 
билишнинг дастлабки ва энг оддий акти ҳисобланиб, аник тасаввурлар ва 
мавхум тушунчалар хосил килиш учун асос вазифасини ўтайди. 
Таълим- тарбия ишида кўрсатмалилик тамойилига амал килиш зарурияти 
инсоннинг фикрлаш хусусиятидан келиб чикади. Инсоннинг фикрлаш 
хусусияти маълумдан мавхум томон ривожланади. Тушунча ва мавхум конун 
қоидалар аник ўрсатишларга асосланса, уларнинг мохият мазмуни анча осон ва 
тез шаклланади. Инсон тафаккурининг ривожланиши унинг ёшига, хаётий 
тажрибаси кабиларга боғлиб, таълим -тарбия жараёнида хисобга олиниши, аник 
далиллар ва образлардан ажралиб қолмаслигини талаб этади. 
Тасвирий кўрсатмалардан қуйидаги холларда фойдаланилади; 
- ўрганиладиган обьект жуда катта ёки кичик бўлганда; 
- ўрганиладиган объектни бевосита кўриш мумкин эмас: 
- тушинча ва хулосаларни график тарзда ифодалаш мумкин бўлганда: 
- мураккаб объектларни соддалаштириш ёки ишлаш тартибини 
кўрсатиш зарур бўлганда: 
- объектнинг замон ва макондаги холатни кайд етиш ва кўрсатишда ва 
бошқалар.
Кўрсатмали қўлланмаларга қуйидаги талаблар қўйилади: 
барча талабларга яхши кўринадиган хажмда бўлиши; 
- ўқув хонасининг исталган жойидан бемалол ўқилиши; 
- мухим деталлар ва ёзувларининг диккатни ўзига тортувчи ранг билан 
алохида бўялиши; 
- тасвирлар имкон қадар объектнинг асл рангига мос бўлиши; 
- тасвирларнинг эстетик дид билан расмийлаштириш; 
- матннинг хаддан ташкари кўп бўлмаслиги; 
- тасвирланган объектларнинг табиий вазиятда кўрсатилиши; 
- масштабга риоя килиш; 
- арзон, қулай, узок вақт ўз холатида сақланиши ва шу кабилар. 
Шу ўринда кўрсатмали қўлланмадан фойдаланиш максад бўлмай, балки 
натижага эришиш воситаси эканлигини унутмаслик зарур. 
Кўрсатмали қўлланмалардан фойдаланишда ўқув материалининг мазмуни 
ва вақтини хисобга олиш зарур. Машғулотда кўрсатмали қўлланмалардан 
хаддан ташкари кўп фойдаланиш хам яхши натижа бермайди. Намойиш 
қилинаётган материалларни идрок этиш жараёнида тахсил олувчилар сезги 
органларини (кўриш, эшитиш, хидлаш, таъм билиш) кўпрок жалб этиш зарур. 
Ўкитувчининг сўзи билан кўрсатмалиликнинг уйғунлиги катта ахамиятга эга. 


13
Кўрсатмали Қўлланмалардан фойдаланилганда бериладиган узок тахсил 
олувчилар диққат эътиборини асосий материалларга қаратилишини кўзда 
тутади.
Ушбу воситалардан фойдаланишда уларни муайян макқсад махсус соха 
ва усулларга мос холда танлаш мухим ўрин тутади. Энг мухими шундаки 
амалиёт ўқитувчиси ўқув ва кўргазмали воситаларни ишлата олишни ва 
улардан мақсадга мувофиқ ва оқилона тарзда фойдаланишни билиши 
керак,техник воситалардан фойдаланилаётганда юзага келадига техник 
муаммоларни хал кила олиши лозим,масалан:тикув машинаси ишида содир 
бўладиган нуқсонларни бартараф эта билиши,асосий созланишларни бажариши 
ва машинани ишчи холатига келтира олиши керак,яъни уз касбий сохасининг 
мохир устаси булиши лозим,Амалиёт ўқитувчиси уз касбий сохаси учун қандай 
материаллар, кандай янгиликлар борлигига, шунингдек,кайси махсус сохаларда 
унинг ўзи янгиликлр қила олиши мумкинлиги юзасидан умумий тушунчага эга 
бўлиши лозим. Кўпинча ўқитувчилар доска тасвирлари,флипчарт тасвирлари ва 
проектор слайдлари каби визуал воситаларни ўзлари ишлаб чиқадилар. 

Download 472,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish