Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Назорат учун савол ва амалий топшириқлар



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Назорат учун савол ва амалий топшириқлар 
1.
 
ХХ аср 80-йилларига таъриф беринг. Модада бу қандай ўзгаришларга 
сабаб бўлган? 
2.
 
Яппи тушунчасига таъриф беринг. 
3.
 
Панк контрмаданиятга ҳақида нималарни биласиз? Панк усулубини 
модага қайси модельер киритган? 
4.
 
Бу даврдаги либосларнинг асосий усулблари шаклланишига нималар 
сабаб бўлган? Бу услублар қандай?
5.
 
Жан-Поль Готье ижоди ҳақида нималарни биласиз? 
6.
 
Бу даврдаги италия модельерларининг ижоди натижасида модага 
қандай йўналишлар кириб келди? 


161 
ХХ аср 90-йиллари модаси ва ХХI аср бошида жаҳон модасининг 
концептуал йўналишлари.
 
90-йиллар модаси. 
90-йилларнинг услуби – бу аслида услуб эмас, балки 
либосга янгича ёндашув, либос ва қиёфани яратишда янги тамойиллардир. 
Журналлар ва китоблар, рекламалар ва ҳатто кийимнинг ўзи “қандай бўлсанг 
шундайлигинча бўл” деб даъват этади Индивидуаллик, ички “мен”ни акс 
эттирувчи шахсий услуби модада асосий нарсалар бўлиб қолди. Имижмейкер 
(ингл. Imagemsker – “рамз яратувчи”) фақат киноюлдузлар ва сиёсатдонлар 
орасида эмас, балки ўрта синф вакиллари орасида ҳам энди энг зарурий 
восита бўлиб қолди. Мода журналлари саҳифаларида дизайнер ва 
услубчилар индивидуалликка қандай урғу бериш ва бетакрор тимсол яратиш 
ҳақида маслаҳатлар берадилар. 
Бутун дунёда ва барча ижтимоий қатламларда тарқалган унисекс 
услубида ўзига хос униформа расм бўлишни бошлайди: жинсилар, 
футболка, кенг шим, свитер ва қулай пойафзал – таги ясси туфли ёки 
кроссовка. 
Унисекс 
(французча), ёки онесекс (немисча) – бу сўзларнинг таржимаси 
бир жинсли ёки жинсдан ташқари маъносини билдиради. Оддий қилиб 
айтилса, бу шундай услубдаги кийимки, уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам 
кияверади. Жинси кийимлари бунинг учун ёрқин мисолдир. Ҳам эркак, ҳам 
аёлнинг либосига кирувчи бундай кийимлар кейинги пайтда анча 
сероблашган: свитер, пуловер, куртка ва ҳоказолар. 
90-йилларда бу услубдан йирик фирмалар – Benetton, Guess, Gap, Marc 
O’Polo, Banana Republic ва бошқалар кенг фойдаланадилар.
Оддийлик ва функционалликка интилиш билан бир қаторда энг 
мураккаб тикувчилик санъати анъаналари ҳам ҳаётга қайтишни бошлайди; 
либоснинг дарвешона кўринишга урғу бериш атайлаб қилинган ранг-
баранглик ва томошабоплик билан қўшилиб келади. Афзалликлар юзага 
келади: европа богемаси концептуал дизайнерлик либосини кияди; ёш 
мартабапарастлар олдингидек Армани ва Черрути таклиф этаётган 


162 
либосларнии киядилар; АҚШдаги афро-осиёлик ёшлар “Tommy Hilfiger” 
русумли спорт кийимини танлайдилар. 
Эътибор энди кийимнинг ўзидан эгасининг ташқи кўринишига кўчади. 
Офтобда қорайиш, ёки аксинча, рангпарлик, келишган қад-қомат модаси 
қиёфанинг энг муҳим узвлари бўлиб қолади. Қадимги Юнонистон вақтидан 
бери бадан маданиятига 90-йиллардагидек эътибор қилинмаган: 80-йилларда 
вужудга келган кўплаб спорт клубларига пардозхоналар ва бадиий 
жарроҳлик (ёки косметологик жарроҳлик) келиб қўшилди. Журналлар ва 
телевидение саъй-ҳаракатлари билан супермоделлар мода индустриясининг 
барча ютуқларини намойиш қилган ҳолда тақлид намуналарига 
айлантирилди. 
Байналминал (интенационал) мода. Париж, Милан, Лондон, Нью-Йорк 
ва Токио прет-а-портенинг асосий марказларидир. Моданинг умумий 
унификциялашувига қарамай, пойтахтларнинг ҳар бирида бу санъатнинг ўз 
фалсафаси, тушунчаси мавжуд. 
Лондон тажриба қилувчи, жанжалкаш, фикрловчи ва ҳар доим қувноқ 
мода маркази бўлиб қолмоқда, бу мода тарихий либослар ва кўча модаси 
билан узвий боғланиб кетган. Токиода дунёдаги барча йўналишлар туташган 
– соф буржуача либосдан пешқадамчиларнинг келажак орзуларигача. 
Кўплаб ёш япон дизайнерлари Йожи Ямамото ва Рэй Кавакукбодан ўрнак 
олиб, ўз жамламаларини Парижда намойиш қилишга интилмоқдалар. 70-
йилларда Хальстон олға сурган минимализм анъаналари Нью-Йоркда кучли, 
спорт услуби ҳам ўз ўрнида маҳкам турибди. Милан “Дольче ва Габбана”
услубидаги ғайриоддий ҳашам билан бир қаторда Черрути ёки Труссарди 
каби дизайнерлар таклиф этган услубдаги эркинлик ва орасталикни қўшиб 
юбориш йўлидан бормоқда. 90-йилларнинг иккинчи ярмидан Миландаги 
“Прада” ва “Гуччи” Олий мода уйлари кийимлари энг модали ҳисобланади.
Шунингдек Милан шаҳри 90-йилларда эркаклар модасининг маркази 
бўлиб қолади. Бу ерда унинг Гуччи, Дальче ва Габбана, Труссарди, Армани, 


163 
Вивьен Вествуд, Прада, Версаче, Миссони, Иссэй Миякэ, Жил Сандер 
сингари модада қонун чиқарувчилари ўз жамламаларини тақдим этадилар. 
Лекин энг ҳашамдор либослар олдингидек, Парижда туғилади, бунда 
нафис ғоя, мураккаб бичиқ ва ҳайратомуз ижро афзал кўрилади. Ўн йиллик 
охирига келиб француз олий модаси оламида қатор йирик ўзгаришлар ва 
қайта жойлашувлар содир бўлади. 
90-йиллар бошида олий моданинг машҳур Уйлари (масалан Шанель ва 
Кристиан Диор) асосан катта ёшдагилардан иборат барқарор мижозларга эга 
эди. От-кутюр либослари буюртма қилишга чўнтаклари кўтарадиган 
мижозлар сони 200 нафардан ошмасди, чунки битта от-кутюр кўйлагининг 
нархи спорт машинаси ёки яхта нархи билан баробар эди. Ёш авлод эса ёш 
дизайнерларда кийинар эди, шу боис ота-оналар ва фарзандлар битта 
бутикда кам учрашар эдилар. 
Тахминан 90-йиллар ўрталаридан от-кутюрнинг эски Уйлари “ёшара” 
бошлайди. Диор, Живанши, Луи Вуиттон Уйларининг эгаси Бернар Арна, 
кўпларнинг нуқтаи назарида, таваккал ишга қўл уради ва ёш инглиз 
авангардчи дизайнерлари Жон Гальяно, Александр Мак-Куинни кейин эса 
америкалик Марк Жакобсга жамламалар ташкил этишга раҳбарлик қилишга 
таклиф этади. 
Ундан бошқалар ҳам ўрнак оладилар. Балансиага Уйи учун Жозеф 
Тимист ишлайди, уни 1997 йилда Николас Гескьер алмаштиради; Сен-Лоран 
Уйи учун – Альбер Эльбаз, 2001 йилдан эса – америкалик Том Форд 
ишлайди. 
Бундай “янги қон” қуйилиши шарофати билан мумтоз Мода уйлари ёш 
авлодда ҳами оммалашиб кетади. Олий тикув санъатининг ўлими ҳақидаги 
доимий гап-сўзларга қарамай, 90-йиллар охиридан янги Мода Уйлари пайдо 
бўлади. Парижда ўзларининг от-кутюр жамламаларини голланд жуфтлиги
Виктор ва Рольф, француз Паскаль Умбер, рус дуэти Середин ва Васильев,
эронлик Муртазо Пажайлар намойиш қиладилар. 


164 
90-йиллар охиридан прет-а-порте тоифасидаги либослар ишлаб 
чиқарувчи кўпгина Мода уйлари ҳам ўзларига янги дизайнерларни таклиф 
қила бошладилар. Америкалик Майкл Корс француз “Селин” Мода Уйида, 
кубалик Нарцисо Родригез – “Lоеwе” Уйида ишлай бошлади. баъзи Мода 
Уйлари ҳар бир янги мавсумий жамлама ишлаб чиқариш учун янги дизайнер 
таклиф этилган вақтлар ҳам бўлган. 
Бу даврда ёш модель Кейт Мосс гўзалликнинг янги тимсолини белгилаб 
берган. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish