Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


XIX охири ва XX аср бошлари. Аёллар либосини ислох қилиш учун



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

XIX охири ва XX аср бошлари. Аёллар либосини ислох қилиш учун 
қилинган ҳаракатлар. 
XX аср бошларида аёлларнинг ўз эмансипация
4
си 
учун курашиш ҳаракатлари кучайиб кетади. Аёлларнинг жамиятда 
эркакларга нисбатан пастроқ ўринларда эканликлари ўша замондаги 
ноқулай, кўп метрли узун юбкалар ва шлейфлар, корсет, кринолин ёки 
турнюрдан иборат либосда ҳам ўз аксини топган эди. Бу либос эркакларнинг 
қулай, ихчам ва гигиенабоп, актив ҳаёт тарзига тўла жавоб берувчи 
либосларининг акси (тескариси) эди. Шунинг учун биринчи навбатда 
феминисткалар аёллар либосини ислоҳ қилишни таклиф эта бошладилар. 
Бунинг учун эркаклар шимини ва албатта, эркаклар либоси учун 
ишлатиладиган матоларни ўзлаштириш лозим деб топилган.
2
абажур – (французча “abаt - jour” ёруғликни қайтарувчи маъносида) – кўзга ёруғлик 
тушмаслиги учун чироққа кийдириладиган қалпоқ ёки қопқоқ). 
2
пьедестал - (французча “piedestal” ) - ҳайкал тагидаги супача; таг курси.
4
эмансипация – фран. (emancipation) < лот. - қадимги римликларда – уй соҳиби 
ҳукмдорлигидан озод қилиш. Кенг маънода – қарамлик, тобелик, эрксизлик, қулликдан 
озод бўлиш. Аёллар эмансипацияси – аёлларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий тобеликдан озод 
бўлиши, аёллар ҳуқуларини эркакларники билан тенглашиши
 


120 
Аёллар либосини ислоҳот қилишнинг яна бир йўналиши – корсетларга 
қарши курашиш бўлган. XX аср бошларида корсетлар хаддан ташқари 
бежамдор бўлиб, инсон гавдасини S ҳарфига ўхшаб буралишга
мажбур қиларди, бу эса корсетнинг аёл соғлигига путур етказишини 
исботлашга уринаётган шифокорларни ваҳимага соларди. Рентген нурлари 
кашф этилгач, мода талаб қилган корсетли либоснинг оқибатини, яъни 
корсет таққан аёлларда ички аъзоларнинг эзилиш ва шакли ўзгариш холлари 
кўп тарқалганлигини яққол кўриш мумкин бўлди. Оғирлиги елка камарига 
тушадиган бичимли кийимлар қулайроқ ҳисоблана бошланди. Бундай хулоса
белга ним ёпишиб турувчи, этаги кенгайтирилган “реформа” - 
кўйлакларнинг яратилишига асос бўлган.
Илк бор ички кийимни “нафас олувчи” пахта толали, осон ювиладиган 
комбинезонлар билан алмаштириш таклиф этилган. Шакли нисбатан қулай 
либослар кўпроқ спорт билан шуғулланиш учун таклиф қилинган (мисол 
учун: ўша пайтда урф бўлган велосипед учишда юбка-шимлар кийилган). 
Улардан кўплари, масалан трикотаж буюмлар, ҳозирги замонавий либослар 
орасида ўз ўрнини топган. Аёлларнинг спорт либосларида тақилмалари олд 
қисмида бўлиб, юбкалар эса тахламали ёки тақилмаси этагигача бўлган. Ўша 
даврдаги аёлларнинг спорт учун либослари фақат шуниси билан кундалик 
либослардан ажралиб турган. 1913 йилда К. Шанель мижозларига 
трикотаждан тикилган қулай спорт либосларини таклиф этган. Бундай спорт 
учун мўлжалланган либослар XX асрдаги кўпқиррали костюмлар 
шаклланиши учун асос яратиб борган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish