Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ 
 
Н.А.Иминова (ТАТУ, кафедра мудири) 
М.М.Эрдонов (ТАТУ,талаба) 
 
Хозирги даврда ахборот коммуникация технологияларининг жадал ривожланиб 
бориши таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказиб келмоқда. Эндиликда таълим 
жараёнларида жуда катта ўзгаришлар рўй бераётганлигини кузатишимиз мумкин, яъни 
ахборот –коммуникация технологиялари ва замонавий педогогик технологиялар, 
мултимедия воситалари ва мултимедия хоналари, электрон дарсликлар бўлиб, улар 
амалиётга жорий этилиб келинаётгапнлиги боис ўқитиш сифатини ошишига хизмат 
қилмоқда. Маълумки, Олий таълим муассасаларида замонавий таълим тизимини яратиш, 
илғор ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. 
Электрон таълим бундан йил олдин ташкилотлар учун шунчаки бир минимал фойда 
келтирадиган бошланғиш амалиёт эди. Ўша даврлардаёқ электрон таълимнинг 
муваффақиятлилигини англаб етдилар. Эндиликда эса электрон таълимнинг катта саҳнага 
чиқишга тайёр эканлигини кўриб турибмиз. 
Global Market Insights тадқиқотларига кўра, электрон таълим бозори 2015 йилда $165 
миллиард долларга баҳоланган бўлса, 2016 дан 2023йил оралиғида қарийб $240 миллиард 
долларга ўсиши кутилмоқда. АҚШнинг ўзида бу бозор $27 миллиард долларга арзирли 
қийматга баҳоланади. 
Ушбу рақамлар шуни англатадики, электрон таълим бозорининг ўсишида иккита 
илдизнинг таъсири борлигини тушунилади. Улардан бири дунёқараш билан боғлиқ бўлса, 
иккинчиси технология билан боғлиқ. 
Электрон таълим бозорининг жадал ўсишидаги биринчи сабаб шуки, ўқув юртларини 
кўплаб талаба ёшлар битириши ва электрон таълим ёрдамида ишга қабул қилинишидир.
Электрон таълимнинг ўсишида иккинчи сабаб қилиб технологиядаги илдамлашни 
олишимиз мумкин. Авваллари нимаки имконсиз бўлса, ҳозирда имкони мавжуд. Кўплаб 
электрон таълим афзалликлари ҳатто шундай мобил қулайликларни ёшларга тақдим 
этадики, уларнинг узоқ масофадан туриб “оnline” ўрганишларига имкон беради. Бу 
қулайликлар ходимлар ва ташкилотлар қарашларини ҳам ўзгартириб юборди. 
Профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга ахборот технологияларидан 
фойдаланган ҳолда замонавий –педогогик технологиялар асосида билим берилиши таълим 
сифатини 
ошишига 
асос 
бўлмоқда, 
натижада 
ўқув 
жараёнини 
комплекс 
автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизимлари яратилди. Бу каби тизимларни 
яратишдан кўзланган мақсад, профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга мухим ва 
фойдали ахборотларни етказиб бериш ва топшириқларни электрон қабул қилинишини 
таъминлашга эришилади.
Электрон таълимнинг энг яхши танлов эканлигининг уч асосий сабаби қуйидагилар 
ҳисобланади: 
-кам харажатлилиги, яъни электрон таълим билан, катта гуруҳларни ўқитиш анчагина 
харажатнинг тежалишига олиб келади. Айниқса бу ҳолат катта гуруҳларга айнан бир хил 


366 
мавзуни ўргатишда анча қўл келади. Атиги бир марта ўқув режаси ишлаб чиқилади ва барча 
ўқув маълумотлари “оnline” платформада жойлаштирилади ва у талаба хоҳишга қараб 
исталганча қайта-қайта кўрилиш ва кўчириб олиши мумкин. 
-қулайлиги, яъни “оnline” ўқитишнинг энг катта ютуғи бу унинг қулайлик 
факторидир. Анъанавий синфхонага асосланган таълимга нисбатан электрон таълим анча 
мослашувчандир. Талабалар офисда ҳам, ўзларининг уйларида ҳам, йўлда ёки бошқа 
холатларда ҳам мустақил ўрганишлари мумкин. Бу шуни англатадики, фанга бўлган 
муносабатларда узрли сабабларнинг камайиши ва сарф этиш мумкин бўлган вақтнинг 
ошиши ва уни назорат қилишнинг шаффофлигини англатади; 
-ўрганиш учун анча фойдали, қолдирилган дарсларни ўзлаштириш учун ҳамда 
қўшимча таълим олиш учун билимларни шакллантириш ва ривожлантиришда имконият 
яратади; 
-ўқув материалларини жойлаштириш, тарқатиш ва излаш вақтини қисқартиради; 
-маълумотлардан одатдаги форматларда (Power Point, Word, Excel, веб- саҳифа) 
стандарт веб-технологиялардан қулай фойдаланиш. электрон ўқув материаллари ва улар 
учун текширув вазифаларини интеграциялаш мумкин бўлади; 
-талабалар ўзлаштириш натижалари бўйича статистик маълумотларни кўришлари ва 
камчиликларини доимий равишда кузатиб бориши мумкин; 
-талабанинг ўқув жараёнига тез қўшилиб кетиши, янги кўникмаларни тез хосил 
қилиш ва бошқаларда намоён бўлади.
Соддароқ қилиб айтганда, электрон таълим кўпчилик ўраганиб қолган анъанавий 
таълим тизимидан кўра билимнинг шаклланиши ва ривожланишида улкан афзалликларга 
эга. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, анъанавий таълим бази жабҳаларда қулай 
туюлсада, электрон таълим эртанги кунимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда 
корхона ва ташкилотларда электрон таълимга мослашиш борасида маълум икиланишлар 
бўлиши табиий ва замонавий технологияларга бўлган муносабатимиз туфайли бу тизимни 
ишга тушириш бироз мураккаб туюлиши мумкин. Бироқ, шунга қарамасдан ҳозир электрон 
таълимни синаб кўришнинг айни вақтидир. Яна шуни алохида таъкидлаш жоизки, бугунги 
кунда электрон таълим тизимини халқаро тажрибаларни мамлакатимиз таълим тизимига 
жорий этиш учун имкониятлар етарли ва бу айни давр талабидир. Электрон таълим 
тизимини босқичма-босқич ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларни янада кўпроқ жорий қилинишига ҳамда материалларни тезкор янгилаш 
орқали дарсларнинг сифатини оширишга хизмат қилади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish