ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПОЧТА АЛОҚАСИ ФАОЛИЯТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Л.Н.Жўраев ( ТАТУ, катта ўқитувчи)
М.А.Салимова ( ТАТУ, талаба)
Бугунги кунда Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва
эркинлаштириш чора-тадбирларининг изчил амалга оширилаётганлиги натижасида
иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари таъминланмоқда. Ривожланган давлатларнинг
тажрибасига таянган ҳолда ахборот коммуникация технологияларидан самарали
фойдаланиш ва янги техника, технологиялар билан таьминлаш ишлари жадаллашиб
бормоқда.
Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиши билан
мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришга
қаратилаётган
алоҳида
эътибор,
иқтисодиётни
барқарор
ривожлантиришни таъминлаб бермоқда.
Ижтимоий соҳада, инфратузилма ва транспорт-коммуникация тармоқларида кенг
кўламли лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида янги иш ўринларини яратиш ва
аҳоли даромадларини оширишга доир вазифаларнинг ҳал этилиши инқирозга қарши
чоралар дастурида белгиланган мақсадларга эришишда муҳим ўрин тутди.
Почта алоқаси иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи замонавий соҳа бўлиб,
инсоният учун фойдали ва қулай хизмат турларини таклиф этади. Почта алоқаси
муассасалари-умумдавлат алоқа тармоғи тизимидаги мустақил хўжалик ҳисобидаги ишлаб
чиқариш бирлиги бўлиб, маълумотларни узатиш ишлаб чиқариш жараёнини ва фаолиятини
ташкил этади, ўзида давлатга, тижорат ва молия ташкилотларига, бошқарув органларига ва
ахолига коммуникацион хизмат кўрсатувчи йирик масштабдаги тақсимот тизимини
мужассамлаштирган бўлиб, хар бир худуднинг иқтисодий ва ижтимоий хаётида муҳим рол
ўйнайди. Ўзбекистон Республикасининг миллий иқтисодиёти ва ижтимоий - сиёсий
инфраструктурасининг муҳим элементларидан бири ҳисобланиб келинаётган почта
соҳасида хам айни вақтда қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва ягона ахборот тизимини
яхшилаш ва уни қўллаб қувватлаш, шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг муҳим
сегментларини ривожлантириш йўналишларида сезиларли муваффақиятларга эришилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонунига хамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг “Почта алоқаси сохасида
фаолиятларни тартибга солиш тўғрисида” ги 19.07.2004 йилдаги 339-сони қарорига асосан
364
Ўзбекистон Республикасининг почта алоқаси миллий оператори қуйидаги асосий
вазифаларни бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:
-
почта алоқалари xизматларининг бозордаги талабини кондириш, ягона қонун асосида
почта алоқаларининг умумий xизматларини тартибга солиш;
-
почта алоқаси соҳасида иқтисодий ислоҳотларни йўлга кўйиш, бозор хўжалиги
шартларига жавоб бериш ва жорий қилинган xизматларнинг салмоғини ошириш;
-
почта алоқаси xизматларини тартибга солиш учун почта алоқаси манбалари хамда
тармоқни ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича кўламларни аниқлаб олиш;
-
почта жўнатмаларини алмашинишда ҳамда пул манбаларини юбориш xизматини,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси худудида Бутунжахон почта иттифоқи талабларидан
келиб чиқадиган ҳолда ҳалқаро почта xизматларини ташкиллаштириш ва уларни тартибга
солиш;
-
почта жўнатмаларини алмашинишда хамда пул маблағларини юбориш xизматини ва
ўзларининг истеъмолчиларига ўз вақтида етиб бориши учун кўшимча xизматларни
ташкиллаштириш ва уларни тартибга солиш;
-
почта алоқаларида ёзишма сирларини саклаш хамда почта xизматларини ҳамда
почта хавфсизлигини сақлаш;
-
маркетинг тадқиқотларини ташкиллаштириш, бозор конектураси ҳисоботларидаги
нарxларга асосланган ҳолда энг паст нарxлардаги xизматларнинг янги кўринишларининг
баркарор почта алоқаси бозорида рақобатбардошлигини ошириш;
-
почта алоқасининг сифатини хамда ишончлигини ошириш учун ахборот
теxнологиялардан фойдаланишни жорий этиш;
-
почта алоқаси сохасида мутаxассисларни тайёрлашнинг юқори даражасини
таъминлаш;
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, айни вақтда Республикамиз почта алоқаси бозорида
ўнлаб муқобил оператор ва провайдерлар фаолият олиб боради, жумладан: TNT, UPS,
FedEx, DHL ва бошқалар. Улар Тошкент шаҳридан ўтиш нуқталарига эга бўлиб, ҳалкаро
почта xизматларини юқори суратларда тақдим этишни йўлга қўйишган.
Шунингдек, почта алоқаси объектлари аҳолига асосий ва шартномавий хизматларни
тақдим этиш билан бир қаторда қуйидаги кўшимча xизмат турларини кўрсатиб келмокда:
-
давлат пенсиялари ҳамда ёрдам пулларини топшириш;
-
муддатли мухрли хужжатларни тарқатиш;
-
интернетга уланиш xизматларини кўрсатиш;
-
тўлов кабул килиш xизматларини кўрсатиш;
-
қўшимча xизматнинг турлари: почта маркаларини, маркировка килинган карточка ва
конвертларни, почта конвертларини, санъатга оид почта карточкаларини, филателия
санъатига оид маҳсулотларни реализация қилиш;
-
почта xизматларидан фойдаланиладиган буюм ўраш ва қадоклаш қутилари,
жумладан: почта коғозлари, полиетилен пакетлар, посилка қутилари, бандеролларни
упаковка килиш учун коробкалар, посилкаларни қадоқлаш учун қоплар ва бошқалар.
Давлатимизнинг кенг миқёсда почта ва молиявий xизматларни амалга оширувчи почта
алоқаси хар йили ўртача қуйидаги натижаларга эришади:
-
28 миллион дона ёзишма xатлари алмашинуви;
-
195минг дона посилкалар алмашинуви;
-
1,2 миллион дона пул жўнатмалари тўлови;
-
31,2 миллион дона пенсия ва нафақа пуллари тўлови;
-
96,8 миллион даврий нашрлар етказиб бериш.
2015 йил якунларига кўра Республикамиз почта алоқаси соҳасининг фойда
структурасининг таҳлилига назар ташласак, бунда етакчи ўринни яъни 47,2% ни пенсия ва
ёрдам пулларини қўлга етказиб беришдан тушган фойда ташкил этганини кўришимиз
мумкун. Қолган xизмат турларидан олинган фойдани, яъни 14,6% и бошқа пул
тўловларидан тушмокда, жумладан: 16,4% и даврий нашрлардан, 6,7% и пул
365
ўтказмаларидан, 5,9% и ёзишмалардан, 2,3% и посилкалардан, 1,8% и бошқа турли xил
xизмат турларидан олинганлигини кўришимиз мумкун. Бунда фойданинг таркибида асосий
улушни пенсия нафақалар тўлови хизматидан олинган даромад ташкил қилган.
Айни вақтда пенсия ва нафақалар хизмат турининг банк муассаларига ўтиб кетиши
давлатимиз почта алоқаси олдига соҳада электрон тижоратни йўлга қўйиш ҳамда виртуал
магазинлар орқали почта алоқаси хизматларини кўрсатишни ривожлантириш, интернет
магазинлар орқали товарлар сотиб олинганда уларни етказиб бериш, яъни логистика
хизматларини кўрсатишда почта алоқаси тармоғи орқали иштирок этиш йўналишларида
фаолиятни ривожлантириш каби муҳим вазифаларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |