Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ФАНЛАРНИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ФАНЛАРНИ 
ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ 
 
Ф.С.Исламова (ТАҚИ) 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури тўғрисида”ги қонунларини жорий этилиши, таълимни узлуксизлиги ва 
узвийлигини таъминлаш, ривожланган мамлакатларда таълим тизимини ривожлантириш 
бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни тадқиқ ва таҳлил қилган ҳолда таълим тизимини 
такомиллаштириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Таълим 
тизимини такомиллаштиришнинг энг асосий элементларидан бири бу таълимга замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва унинг имкониятларидан 
самарали фойдаланишдир. Таълим тизимининг ахборотлашуви янги педагогик воситалар 
ва ўқитиш услубларини очиб бермоқда. Мазкур ўзгаришларга мос равишда олий таълим 
муассасаларида электрон таълимни ривожлантириб бориш технологияларни ишлаб чиқиш 
ва тадбиқ қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг олий таълим тизими қисмида таълим 
тизими ва таълим сифатини таъминлаш учун қуйидаги талаблар қўйилган:
- ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш, ҳамда дистанцион таълим 
тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш; 
- янги педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан 
фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш. 
Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, таълим соҳасида хукуматимиз томонидан 
унинг ҳуқуқий-меъёрий асослар ишлаб чиқилди. Булар жумласига Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-1730-сонли, ҳамда 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот 
воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-2042-сонли қабул қилинган Қарорларни келтириб ўтиш мумкин. 


220 
Электрон таълим муҳитида олий таълим тизимидаги фанларни ўқитишдаги 
замонавий усуллар технологияларини ишлаб чиқиш, қўллаш ва тадбиқ қилиш 
мамлакатимиз таълим соҳасидаги олиб борилаётган мақсадларга мувофиқ ва бу жараённи 
ривожлантириш, амалга ошириш мақсадида меъёрий – хуқуқий асослари босқичма босқич 
ишлаб чиқилмоқда. 
Электрон таълимнинг муҳитида кундузги таълим шаклига мансуб бўлган ташқи 
мотивациянинг йўқлиги, назоратнинг етарлимаслиги сабабли таълим самарадорлиги 
кўпинча таълим олувчиларнинг кучли ички мотивацияси мавжуд бўлганда кузатилади. 
Электрон таълим муҳитлари ривожланишининг хорижий тажрибалари шуни 
кўрсатадики, мамлакатимизда таълим жараёнини ташкил қилиш базавий талабларини 
шакллантирилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш учун электрон таълим муҳитларини 
стандартларлаштириш долзарбдир. Бунда унинг интерфаоллиги, мослашувчанлиги, узоқ 
муддатга фойдаланишга қаратилганлиги, амалий ва иқтисодий жихатдан амалга ошириш 
мумкинлиги ҳисобга олиниши зарур. 
Электрон таълим муҳитини моделлаштирганда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур 
экан: 1) электрон таълим тизими архитектураси ва уларга умум талаблар; 2) таълим олувчи, 
таълим берувчи ва уларнинг ўзаро мулоқоти модели; 3) ўқув таркибини ишлаб чиқиш; 4) 
ўқув материаллари формати; ва 5) таълим жараёнини бошқариш тизими. Электрон таълим 
стандартлаштириш соҳасида барча ишлаб чиқишлар юқоридаги категорияларга ҳосдир. 
Электрон таълим муҳитида фанни ўқитишнинг замонавий усуллари қуйидагиларда ўз 
аксини топади:

Талаба ўз фаолиятини мустақил режалаштира олади;

ахборот майдонида ишлашни билади, яъни мавзуга оид ахборотларни танлайди ва 
мустақил қидирув фаолияти кўникамасига эга бўлади. 

якуний натижани кўзлаган ҳолда фаолиятни самарали ташкиллаштиради; 

таҳлилий фаолият кўникмаси – олинган ахборотларни тартиблаштиради ва қўйилган 
масала учун улардан адекват фойдалана олади; 

турли ахборот технологияларидан фойдаланиб фаолият натижаларини тақдимот 
қила олади; 

субъектнинг ихтиёрий фаолиятда мувафаққиятли ишлаши учун рефлексия 
кўникмасига эга булади. 
Ўқитишнинг замонавий усуллари юзасидан олиб борилган изланиш натижасига кўра 
қуйидаги хулосага келинди: 

таълим сифатини ошириш мақсадида электрон таълим мухитида педагогик жараён 
субъектларига зарурий шарт-шароитларни яратиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, 
мувофиқлаштириш; 

мазкур жараённи амалга ошириш учун моддий-техника базани яратиш ва 
мустаҳкамлаб бориш, янги педагогик ва ахборот технологиялари билан қуроллантириш 
каби қатор вазифаларни амалга ошириш; 

олий таълим муассасаси раҳбарлари педагоглардаги ижобий индивидуал 
хусусиятларни ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятни олиб боришлари керак; 

узлуксиз малака ошириш ва тажриба алмашиниш жараёнларини ташкил этиш 
асосида педагогларнинг касбий компетентлилигини мунтазам ривожлантириб бориш ва 
уларнинг хатти-ҳаракатларини, инновацион фаолиятини мувофиқлаштириш ва бунинг 
учун узлуксиз малака ошириш жараёнларини илмий асосда ташкил этиш, илмий-методик 
ва ўқув адабиётлари, ахборот технология воситалари, технологик жиҳозлар, асбоб-ускуна 
ва мосламалар, хамда ўқув-методик ва меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш; 
-
олий таълим тизимида оммавий онлайн очиқ курслардан (масофавий 
технологиялардан) фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкиллаштириш бўйича 
норматив-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш; 


221 
-
электрон таълим мухитида ОТМ педагогларининг касбий компетентлигини 
ривожлантириш буйича реал мавжуд бўлган муаммоларни Интернет технологиялари 
асосида оммавий онлайн очиқ курслардан фойдаланган ҳолда ечимини топиш;
-
олий таълим тизимидаги субъектлари профессор-педагогларнинг малакасини 
ошириш ва бунинг учун тегишли таълим фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмунини 
такомиллаштиришни, таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни таъминлаш 
мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мамлакатимизнинг илғор замонавий 
ускуналар ва технологиялари билан ишлаш малакасини берувчи ўқув курслар орқали 
малакаларини ошириш механизмининг йўриқнома сифатида ишлаб чиқиш ва малакаларини 
оширишни ташкиллаштириш; 
-
ОТМ учун яратилган сайтлар ёрдамида ўқитиш, маъруза, семинар ва амалий 
машғулотлар, лаборатория амалиёти, назорат тизими, тингловчиларнинг илмий тадқиқот ва 
талабаларни мустақил билим олиш жараёнини самарали ташкил этиш; 
-
талабаларнинг педагоглар туғрисидаги фикрларини тахлил қилиб боришни ташкил 
қилиш. 
Бу каби вазифаларнинг самарали бажарилиши ҳозирги кундаги асосий масалалардан 
бири бўлган таълим тизимида сифат мониторингини ўтказиш ва назорат қилиш ҳамда бу 
жараёнларни олиб боришда АКТдан фойдаланишнинг янги механизмларини жорий 
этишни тақозо этади. Масалан, бундай методлардан бири, бу аралаш таълим (blended 
learning) муҳитида таълим технологияларини ривожлантиришдир. Аралаш таълим 
муҳитидан фойдаланиш: 
-
фан соҳаларини ахборотлаштиришга; 
-
ўқув фаолиятни интеллектуаллаштиришга; 
-
интеграция жараёнларини чуқурлаштиришга; 
-
талабага касбий билимларни эгаллашига; 
-
ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини чуқур 
ўзлаштирилишига; 
-
ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига талабанинг мустақил 
фаолияти соҳасининг кенгайишига; 
-
интерактив мулоқот имкониятларининг жорий этилиши асосида ўқитиш жараёнини 
индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга; 
-
сунъий интеллект тизими имкониятларидан фойдаланиш орқали талабанинг ўқув 
материалларини ўзлаштириш стратегиясини эгаллашига; 
-
ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг шаклланишига; 
-
ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни компьютер технологиялари воситасида 
тақдим этиш, талабаларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оширишга олиб 
келиши билан муҳим аҳамият касб этади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish