Из содержания модульной системы обучения вытекают следующие ее
преимущества:
•
обеспечивается неразрывность обучения между дисциплинами, внутри дисциплины
между модулями;
•
обеспечивается методическое обоснованное согласование всех видов учебного
процесса внутри каждого модуля и между ними;
212
•
гибкость структуры модульного построения курса;
•
систематический и эффективный контроль усвоения знаний студентов (после каждого
модуля);
•
быстрая дифференциация студентов по способностям (индивидуальное усвоение
предмета преподаватель может рекомендовать отдельным студентам сразу после
первых модулей);
•
интенсификация обучения, в результате «сжатия» информации эффективного
использования аудиторных часов и оптимизации структуры учебного времени;
лекционных практических (лабораторных) индивидуальных самостоятельных часов
работы.
В результате этого студент успевает получать и необходимые знания, и навыки, и
умения. Таким образом, подготовка высококвалифицированных специалистов при
использовании модульной системы обучения обеспечивается за счет:
•
непрерывности обучения (при этом дисциплины усваиваются эффективнее);
•
интенсификации обучения (за счет чего усваивается больший объем информации через
компьютерные сети во время индивидуальной и самостоятельной работы);
индивидуализации обучения (обеспечивается возможность получения знаний в
соответствии со способностями студента);
ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
О.З.Қорабошев (Тошкент давлат аграр университети, ассистент)
О.Х.Содиқова (Тошкент давлат аграр университети, талаба)
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуслари билан қабул
қилинган Миллий таълим дастури юртимизда узлуксиз таълим тизимини барпо этиш,
таълимнинг барча бўғинларида сифат кўрсаткичларига эришиш, таълим соҳасини янада
такомиллаштиришдек стратегик устивор вазифаларни изчил амалга оширилишига хизмат
қилиб келмоқда Бугунги кунда бутун дун
ё
да ахборот технологиялари (АТ) кенг кўламда
ривожланмоқда. Шубҳасиз, таълим жара
ё
нига янги ахборот технологияларини киритиш
зарурдир. Замонавий жамият ахборот узатиш ҳажми ва тезлиги жиҳатидан чегараланмаган
бутунжаҳон ахборот тармоғидан фаол фойдаланиши билан ҳарактерланади. Мультмедия
ва Интернет технологияларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши АТ ни мулоқот,
тарбия, жаҳон хамжамиятига кириб бориш воситасида ишлатиш имконини беради.
Компьютер тармоқлари ҳамда унга муқобил ахборот-коммуникация технологиялари
(АКТ) таълим тизими учун, энг аввало, Ер шарининг исталган нуқтасидан туриб, тезкор
равишда зарур маълумотни олиш билан боғлиқ бўлган имкониятлар яратди. Хусусан,
Интернет глобал компьютер тармоғи орқали дунё ахборот ресурсларига кириш лаҳзаларда
амалга оширилиши бунинг яққол далилидир. Тараққиёт меваси бўлмиш замонавий
технологиялар инсониятнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида яратилган.
Айниқса, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ҳар соҳа
тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Инкор этиб бўлмас бир ҳақиқат
бор, бугунги давр вакилининг ўз замонаси технологияларидан фойдалана олмаслиги,
уларни ўз ҳаёти, касби ва ҳунарига тадбиқ этмаслиги нуқсон саналади. Таъкидлаш жоизки,
умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи-педагогларнинг замонавий
ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан турли ўринларда унумли
фойдаланишлари уларнинг маҳоратли мутахассис эканлигидан далолат беради.
Замонавий шахс шу қадар кўп ахборотга эгаки, у ахборотларни янги ахборот-
коммуникация технологияларисиз ишлов бериши ва ишлатиши мумкин эмас. Йилдан-
йилга бизнинг ҳаётимизга компьютер ва у билан бирга ахборот-коммуникацион
технологиялари жадал кириб келмоқда. Таълим сиёсатининг ҳозирги асосий мақсади
213
таълим олувчи шахс, жамият ва давлат эҳтиёжларини қондирувчи муҳим ва келажакдаги
ривожи учун зарур юқори самарадорликка эга бўлган замонавий таълим беришга
қаратилган. Мактаб таълими педагоглари ва раҳбарларининг касбий омилкорлигини
ривожлантириш учун уларни фаолиятининг биринчи кунлариданоқ қўшимча педагогик
таълимга жалб қилиш лозим. Ахборот-коммуникация технологиялари ҳар бир босқичда
ўқитувчининг энг яқин кўмакчиси, малакали педагогнинг дарсга тайёргарлик кўришидан
тортиб, уни сифатли, қизиқарли ва натижали ўтказишгача бўлган барча жараёнларда энг
қулай воситадир. Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда мобил қурилмалар ва компьютер
орқали дидактик, тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар, слайд ва дарс
ишланмаларини тайёрлаши, интернет ёрдамида эса уларни турли қўшимча маълумотлар,
қизиқарли сурат, аудио, видео лавҳалар билан бойитиши мумкин. Дарс жараёнида ахборот-
коммуникация технологиялари ўқувчилар дунёқараши, билим ва кўникмаларини кўриш,
эшитиш ва мустақил бажариш орқали ривожлантиришга кўмаклашади.
Дарснинг ҳар бир босқичида ўтилган мавзуларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги
билимлар баёни, амалий машғулотлар лаборатория ишларини бевосита ахборот
технологиялари ёрдамида қисман ёки бутунлай амалга ошириш имконияти мавжуд. Бунинг
учун эса бир нечта компьютер дастурларидан фойдаланиш кўникмаси, озгина вақт ва қунт
талаб этилади, холос. Шу йўл билан ўқитувчи энг катта мақсадига эришади, ўқувчиларга
сифатли таълим беради, уларни катта ҳаётга тайёрлайди.
Сўнгги йилларда деярли барча умумтаълим мактаблари ўқув-лаборатория
жиҳозлари ва замонавий компьютер техникаси билан таъминланди. Шу билан бир қаторда
улардан маълум жараёнда унумли фойдаланиш юзасидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, 2013 йилда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатилаётган
барча фан ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш
бўйича малакаси оширилди ва оширилмоқда. Ўқитувчи педагогларнинг замонавий
технологиялардан унумли фойдаланишларини таъминлаш, улар малакасини узлуксиз
ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тармоқнинг қидирув тизимлари, электрон почта, янгиликлар гуруҳлари, чат-
мулоқот тармоғи каби кенг оммалашган воситаларидан таълим тизимида фойдаланиш
мумкин. Реал вақтда мулоқот имконини туғдирувчи ҳамда алоқа ўрнатилгач, клавиатура
орқали киритилувчи матнни, тасвир, овоз ёхуд ихтиёрий файлни узатиш имконини берувчи
махсус дастурлар мавжуд бўлиб, бу дастурлар турли масофада жойлашган
фойдаланувчиларга локал компьютер тармоғи орқали ҳамкорликдаги фаолиятни таъминлаб
беради. Маълумотларни узатиш сифати замонавий тизим асосида ривожланиши
натижасида овозли мулоқот технологиялари янада такомиллашиб бормоқда. Натижада
онлайн мулоқот тизими жадал суръатларда ривожлана бошлади. Дастурий таъминот ҳамда
махсус ускуналар ёрдамида Интернет орқали аудио ва видео конференциялар
ўтказилмоқда.
Бугунги кунда ахборот-коммуникация тармоқларида автоматлаштирилган излаш
воситалари кенг йўлга қўйилган бўлиб, шу тармоқлар воситасида глобал компьютер
тармоғининг информацион ресурслари ҳақида маълумот йиғиш билан бирга,
фойдаланувчиларга тезкор излаш хизматини тақдим қилиш мумкин.
АКТнинг тармоқ воситалари кўмагида ўқув-методик ва илмий ахборотларни олиш,
оператив
маслаҳат-ёрдамини
ташкиллаштириш,
илмий-тадқиқот
фаолиятини
лойиҳалаштириш, виртуал ўқув машғулот (семинар, маъруза)ларини реал вақт режимида
ўтказишнинг имкони туғилди.
Бу борада масофавий таълимнинг ўрни ва аҳамияти ўсди. Масофавий таълимнинг
видеоконференция, онлайн малака ошириш ва махсус маъруза тизимлари ҳозирги вақтда
олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида кенг фойдаланилмоқда. Видеоматериаллар ва
АКТнинг махсус воситалари кўп сонли талабаларга маҳоратли профессор-
ўқитувчиларнинг маърузаларини тинглаш имконини беради, бунда маъруза ёзилган
214
видеотасвирдан махсус аудиторияларда бўлгани каби, уй шароитида ҳам фойдаланиш
имкони мавжуд.
АКТнинг энг оммалашган воситаларидан бири бу – телевидение ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳар бир оилада ҳеч бўлмаганда битта телевизор мавжуд. Таълимий
теледастурлардан бутун дунёда кенг фойдаланилади, бу эса масофавий таълимнинг ёрқин
кўринишидир. Телевидение орқали тайёрланган турли таълимий воситалар (маъруза,
маълумот, телевикториналар, тест кабилар)ни кенг фойдаланувчилар аудиторияси учун
намойиш қилишнинг имкони мавжуд. Бунда ўқувчи ва талабалар ўз билимларини махсус
имтиҳон ва тестлар ёрдамида текширишлари мумкин.
АКТнинг яна бир таълимий воситаси электрон нашрлардир. Улар асосида ташкил
этилувчи индивидуал таълим материалини чуқур ўрганиш ва ўзлаштиришга омил бўла
олади. Анъанавий – китоб шаклидаги ўқув материалидан фарқли равишда, таълимий-
электрон нашрлар материални динамик-график шаклда узатади. Бу эса масофадан туриб
ахборот алмашув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, кундалик
янгиликларни мунтазам нашр этиб бориш имконини беради.
Шунингдек, глобал компьютер тармоғи орқали тайёр ўқув материали ва ўз-ўзини
назорат қилишда кўмак берувчи қўлланма, реферат, диплом ишларини тайёрлигича
ўзининг фаолиятига мувофиқлаштириб олаётган талабада ақлий ривожланиш ўрнига
танбаллик, ялқовлик, ахборотни таҳлил қила олмаслик сингари акс таъсирлар кузатила
бошлайди.
Демак, келтирилган мулоҳазалардан шундай хулоса ясаш мумкин: мамлакатимизда
билим олишга, мактаб, коллеждан кейин олий ўқув юртларига кириб ўқишга интилаётган
ёшлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу эса, мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ
қилиш натижасида катта ютуқлар қўлга киритилаётгани, ёшларнинг ақл-заковати, билим
олишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганининг исботидир. Бунда эса АКТ ўзининг чексиз
имкониятларни тақдим эта олиш қобилияти билан жозиба касб этади. Аммо, ундан оқилона
фойдалана олишгина жамият аъзоларини чинакам тараққиётга етаклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |