Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОМУНИКАЦИЯ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОМУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ЖИҲАТЛАРИ 
 
О.З.Қорабошев (Тошкент давлат аграр университети, ассистент)
М.М.Рахмонов (Тошкент давлат аграр университети, талаба) 
 
Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларни барча йўналишларда 
қўлланилиши, давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, мадофаа ҳамда барча тармоқ 
соҳаларини тубдан ўзгаришига олиб келмоқда. Шу жумладан таълим соҳасида ҳам 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлланилиши янги интерактив 
воситалар ва усулларни вужудга келтирди. Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус ўқув 
юртлари таълим соҳасида иқтисодий фанларни ўқитиш, иқтисодий таълим-тарбия, 
ўзлаштирилган иқтисодий билимлар даражасини замонавий педагогик технологияларга 
суянган ҳолда ташкил қилиш, баҳолаш, иқтисодий фанлар бўйича янги ўқув дастурларини 
яратиш муҳим муаммолардан биридир. Таълим тизимини тубдан ўзгартириш, янги 
замонавий электрон таълим муассасаларни ташкил этиш, жамиятни ахборотлаштириш, 
электрон давлат тизимини шакллантириш ҳозирги кунда давлатимизнинг асосий 
вазифалардан биридир. Аммо ҳар қандай вазифани бажаришда олдида турган мауммоларни 
ҳал қилиш билан боғлиқдир. Шундай экан электрон таълим тизимини ривожлантиришда 
ҳам бир неча муаммоли вазиятлар мавжуд. Бу муаммоларни ҳал этиш йўлида 
мамлакатимизда жуда кўплаб чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Мамлакатимиз 
ишлаб 
чиқариш 
соҳаларини 
ахборотлаштириш 
жамият 
ривожланишининг объектив жараёни ҳамда зарур бўлган ахборотларни йиғиш, сақлаш, 
узатиш, қайта ишлаш ва тақдим этишнинг табиий давомидир. Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, 


215 
алоқа, илмий-тадқиқот, таълим, тиббиёт ва бизнес соҳаларидаги меҳнат сифати, меҳнат 
унумдорлиги ва самарадорлик даражасини юксалтириш уларда тадбиқ қилинаётган энг 
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ.
Замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
тўпланган 
ахборот 
маҳсулотларини кишиларга тезкор суръатда этказиб сермеҳнатлик даражасини 
камайтирган ҳолда мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун кенг имкониятлар яратиб 
бермоқда. Шунинг учун ҳам ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиётнинг 
барча тармоқларида самарали қўллаш мамлакатни технологик ва иқтисодий жиҳатдан 
ривожлантиришни ифодаловчи кўрсаткич бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида қуйидагиларни айтиб ўтдилар: “Биз қисқа вақт 
мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд 
камчиликларни бартараф этишимиз, балки ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий этиш борасида юксак даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз 
зарур”. Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда олий таълим 
муассасалари ўқув жараёнини ахборотлаштириш ва уларда иш юритиш тизими 
самарадорлигини оширишга йўналтирилган “Олий таълим муассасаларининг ягона 
ахборот муҳитини яратиш” лойиҳаси доирасида “талабалар” ва “ходим ва профессор- 
ўқитувчилар” ҳамда “илмий фаолиятни бошқариш тизими” каби электрон маълумотлар 
базаси яратилган ва бу база ҳозирги кунда жаҳон стандартлари асосида модернизация 
қилинмоқда. Мазкур тизимлар орқали вазирлик тасарруфидаги илмий инновацион 
тадқиқот лойиҳалари ҳамда талаба, профессор-ўқитувчи, ходимлар тўғрисидаги тўлиқ 
маълумотларга эга бўлиш имконияти мавжуд. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий 
соҳаларида ҳам юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли 
шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида замонавий 
ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиш кўламлари қандай бўлишига 
ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигини ошишида қандай рол 
ўйнашига боғлиқ. Бугунги кунда миллий ахборот тизимини шакллантириш жараёнида 
Интернет ва бошқа глобал ахборот тизимларидан фойдаланиш, айниқса, муҳим ахамиятга 
эга. Бунга эришиш ХХII асрда мамлакат тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Ахборотлашган жамият иқтисодий ва илмий-техникавий жиҳатдан янада юксалишга, 
мамлакатда таълим стандартлари асосида замон талабларига жавоб бера оладиган етук 
кадрлар тайёрлаш ва меҳнат унумдорлигини оширишга, иқтисодиётни макро ва микро 
даражада бошқаришни такомиллаштириш ҳамда истиқболли илмий йўналишларни 
ривожлантиришга катта замин яратиб беради. Бундай жамиятни барпо этиш илмий-техника 
тараққиёти ютуқлари ва ахборот коммуникациялар технологияларини илғор ишлаб 
чиқариш соҳаларида қўллаш ҳамда материаллар ва хом-ашё яратиш билан чамбарчас 
боғланган. Жамиятнинг асосий ижтимоий ишлаб чиқарувчи кучи саналмиш инсон 
баркамоллиги йўлида ахборотлаштириш жараёнлари асосий негиз бўлиб хизмат қилади. У 
инсонларга энг замонавий компьютер техника воситаларини амалиётда кенг қўллаш бўйича 
малакасини оширишга ва ўзининг тугамас қобилиятини амалда синаб кўришга катта 
имконият туғдиради. Дунё бўйича ахборот тармоқлари, капитал, иш кучи ва бозор 
тармоқлари технологиялар, фойдали вазифалар, одамлар ва худудий яқинлик билан 
боғланмоқда. Ушбу жараёнлар ахборотни бош манба сифатида асослантиради. Ахборот 
иқтисодий омил бўлиб қолди ва ахборот соҳасига сармоялар доимий равишда мунтазам 
ошиб бормоқда. Ана шулардан келиб чиқиб Ўзбекистон ҳукумати ахборотлашган жамият 
шаклланиши ва ушбу соҳани иқтисодий ривожланиш ҳамда аҳоли фаровонлиги 
даражасини оширишнинг стратегик йўналиши сифатида белгилаб олди. Ахборот 
махсулотларини қайта ишлашдаги техника ва алоқа воситалари ривожланиши ахборот 
индустриясининг таркибига катта таъсир этади. Маълумотларниузатиш борасида глобал ва 


216 
миллий тармоқдаларнинг шакллангани боис фойдаланувчидан узоқ масофада жойлашган 
маълумотлар базасига мулоқотли кириши жахонда ахборот хизматларининг асосий 
турларидан бўлиб ҳисобланади. "Онлайн" туридаги маълумотлар базаси сонининг абсолют 
ўсиши ва уларнинг таълим соҳасидаги ўрни беқиёс эканлиги кузатилмоқда.
Шундай ахборот махсулотлари мавжудки, улар бизнинг келажагимизни акс 
эттиради ва узоқ вақт унга нисбатан талаб юқори бўлмайди. Бундай турдаги ахборот 
махсулотлари йўқолиб кетмаслиги керак, чунки фаннинг ахборот билан керакли даражада 
таъминланмаслиги жамият тараққиётини секинлаштиради. Бу эса ўз навбатида илмий-
тадқиқот ишларини қайтадан олиб боришга мажбур қилади. Фойдаланувчиларнинг ахборот 
ресурсларига кира олиш имконияти мамлакатнинг ахборот коммуникациялар бизнесини 
шакллантириш йўлида асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси айни шу кўрсаткич бўйича саноати ривожланган мамлакатлардан бироз 
ортда қолмоқда. Бунинг асосий сабабларини қуйидагича деб қараш мумкин: давлат ахборот 
ресурсларининг кўп қисмини тижорат асосида тарқатиб бўлмайди, ахборот ресурслари 
оммавий фойдаланиш учун анчагана қиммат, кўпгина категориядаги ресурслар 
маълумотнома ва йўналтирувчи воситаларга эга эмас, электрон ахборот ресурсларининг 
айрим қисми ўзаро тўғри келмайдиган компьютер қобиқларида жойлашган, ресурсларнинг 
кўпгина эгалари ахборотларни тарқатишни таъминловчи технология ва воситаларга эга 
эмас ҳамда маълумотларни базага жойлаштириш ва улардан фойдаланишда баъзи 
муаммолар мавжуд. 
Ушбу салбий сабабларни бартараф этиш жамиятда ахборот коммуникация 
технологиялари ва воситаларининг жадал ривожланиши ҳамда ахборотнинг инсон 
фаолиятининг барча соҳасидаги аҳамиятининг, шу жумладан таълим соҳасида сезиларли 
ошиб бориши билан тавсифланадиган глобал ахборот жамияти ташкил топиш ва 
ривожланишини, иқтисодий муносабатларнинг глобал эволюция фазасига киришини, 
ахборот 
ва 
телекоммуникацон 
технологиялар, 
хизматларнинг, 
ахборот 
ва 
телекоммуникацион индустриянинг юз бераётган конвергенциясини, ахборот, 
телекоммуникацион ва ахборот коммуникация хизматларининг жадал ривожланиши, янги 
ахборот коммуникация технологиялари, инфо-коммуникацион хизматлар ва саноатининг 
иқтисодий самарадорлигини ошириш ва жамиятнинг барча соҳаларида демократик жамоат 
институтларини ривожлантиришдаги ҳал қилувчи ролини, ахборот коммуникация 
хизматлари бозорининг юз бераётган либераллашувини ҳамда бу жаҳон миқёсидаги меҳнат 
бозорида кадрлар рақобатининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ахборот 
коммуникация хизматларини максимал даражада ривожлантириш вазифаларини 
такомиллаштиради. Натижада ёшларимиз мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлиги 
йўлида, аждодларимизга муносиб авлод сифатида улғайиб, замонавий-ахборот 
комуникация технологиялари асосида дадил интилишлари билан буюк давлатимизнинг 
пойдеворини янада мустаҳкам бўлишига олиб келади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish