206
✓
ҳар бир таълим олувчи ўзига қулай бўлган форматда ва қулай вақтда
зарурий
билимларни олиш имконияти;
✓
педагогларга дарс бериш жараёнини оптимал режалаштиришда максимум
имкониятлар.
Аралаш таълимни қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
1.
Ўқув жараёни иштирокчиларининг анъанавий тўғридан-тўғри шахсан ўзаро
фаолияти;
2.
Мустақил таълим;
3.
Компьютер телекоммуникацион технологиялар ва электрон ахборот-таълим
онлайн ресурслари билан интерфаол ўзаро фаолият.
Аралаш таълим қуйидаги вазифаларни ҳал этишни назарда тутади:
✓
Таълим очиқлигининг кенгайишини, таълим
олувчиларнинг индивидуал
талабларини ҳамда ўқув материалларини ўзлаштириш темпи ва ритмларини ҳисобга олиш
орқали таълим олувчиларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
✓
Таълим олувчининг субъект позициясини шакллантиришни стимуллаштириш;
✓
Педагогнинг услубини транформация қилиш;
✓
Таълим жараёнини персоналлаштириш.
Аралаш таълимнинг асосий элементларини кўриб чиқамиз.
1.
Ташкилотнинг электрон таълимни ривожлантириш бўйича стратегияси, электрон
ўқитиш янги таълим парадигмаси деб эътироф этилишидан келиб чиқиши лозим. Чунончи,
таълим бериш билан шуғулланаётган ташкилотнинг стратегик режасида миссия, келажак
тасаввури, таълимга оид, бошқарув, илмий,
молиявий, халқаро миқёсдаги вазифалар ва
мақсадлар қўйилган бўлиб, улар университет электрон, ҳудудий тақсимланган, халқаро
илмий-таълим ва инновацион-тадбиркорлик комплекси эканлигидан келиб чиқиб амалга
оширилади.
Аралаш таълим элементлари ОТМдаги бутун ўқув жараёнини
тартибга солувчи
ҳужжатларда ҳамда электрон муҳитдаги ўқув жараёнига бағишланган ҳужжатларда акс
эттирилади. Электрон ўқитиш бўйича махсус қўлланмалар – веб-семинарлар ўтказиш
бўйича қўлланма, электрон курс ҳақидаги низом, электрон тестлаш режимида жорий
аттестация ўтказиш тартиби, электрон муҳитда ўқитувчи ишини мониторинг қилиш
ҳақидаги йўриқномалар. Ўқитувчининг электрон муҳит ва e-learning технологиялардан
фойдаланиб ўқув жараёнини олиб бориш бўйича мажбуриятлари унинг университет билан
тузилган меҳнат шартномасида белгилаб қўйилиши лозим. Электрон/аралаш таълим
стратегияси “юқоридан пастга” йўналишда ташкил этилади ҳамда дискрет бўлиб, таълим
муассасасининг электрон/аралаш таълимни амалга оширишга тайёрлигини англатади.
2.
Электрон таълим технологик жиҳатдан биринчи галда LMS (Learning Management
System – ўқитишни бошқариш тизими)
воситасида амалга оширилади, унда ўқув
жараёнининг дидактик ва ташкилий функциялари интеграцияланган бўлади. Бу ОТМ
фойдаланиладиган турли дастурий қобиқлар, Moodle, Виртуал Кампус бўлиши мумкин.
Аралаш таълимда кўпинча LMS чегарасидан чиқиб кетадиган АКТ воситаларидан
фойдаланилади, булар – скайп, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар.
Анъанавий LMS
таълим жараёни иштирокчиларига ўқув материаллари ва форумларга йўл очади ҳамда ўз
ичига ўзлаштиришни назорат қилиш тизимини олади.
3.
Электрон таълим учун махсус хизматлар талаб этиладики, улар таълим жараёнини
ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ дастурий-техник таъминлайди ва ташкилий қўллаб-
қувватлайди.
Электрон муҳитда аралаш таълимни ташкилий қўллаб-қувватлаш қуйидагиларни
таъминлайди:
✓
LMSнинг амал қилиши – ўқув курслари, дастурий таъминотни жойлаштириш,
портални бошқариш;
✓
LMS да ўқув жараёнини ташкил қилиш – маълумотларни қабул қилиш ва уларга
ишлов бериш, гуруҳларни шакллантириш, ўқитувчилар ишини назорат қилиш, ташкилий
207
масалаларни ҳал қилиш, талабалар билан ўзаро таъсирлашувлар, ўқув жараёнини
мониторинг ва назорат қилиш, ўқитувчилар, талабалар ва ходимларни электрон муҳитда
ишлаш кўникмаларига ўргатиш.
Аралаш таълимнинг амалга оширилишини бошқарув-технологик жиҳатдан LMS,
АКТ
воситалари, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш хизматлари таъминлайдилар.
4.
Таълим бериш жараёнида ўқитишнинг ўзи ва дарс бериш марказий ўрин эгаллайди.
Хорижий муаллифлар анъанавий ва тармоқли ўқитишга сарфланган ўқув вақти, электрон
ўқитиш аудиторияда ўтказилган вақтни қанчага камайтириши ўртасидаги нисбатга боғлиқ
ҳолда аралаш таълим моделини ажратадилар. Чунончи, Г. Ричардс (Атабаска университети,
Канада) онлайн ва face-to-face режимидаги машғулотларнинг нисбатларига мисоллар
келтиради: 50 % – 50 %, 30 % – 70 %, 20 % – 80 %, 40 % – 60 %,
50 % дан ортиқ – онлайн. Амалиётда 50 % онлайн-машғулотлар ва 50 % – кундузги
шаклдаги машғулотлар нисбати кўпроқ учрайди. Британия Колумбияси университетида
(Канада) олиб борилган тадқиқот
Европа мамлакатлари, АҚШ ва Канадада электрон
ўқитиш тажрибасига асосланган бўлиб, унда аралаш таълимнинг 6 та модели ажратилади:
1. Тармоқли ўқитиш кундузги ўқитишга қўшимча бўладиган, компьютер синфида,
лабораторияда, уйидан туриб электрон материаллардан фойдаланиш имконини берадиган
модель
Do'stlaringiz bilan baham: