204
таъминланган компьютер тизими инсон фаолиятида ва билим сохаларида секин аста
универсал ўқитиш ёки ахборот воситалари бўлиб қолмоқда. Мультимедиа платаси
ўрнатилган шахсий компютерлар амалда деярли ҳамма соҳа бўйича универсал ўқитувчи ва
ахборот воситаларига айланадилар. Мультимедиа тизимининг жорий этиш учун
компьютернинг
тизимли блоки, проектор ва икки томонлама ахборот алмашувчи
интерактив доскалардан фойдаланилади.
Интерактив доска
– бу компьютердаги тасвирларни проектор орқали намойиш
этадиган сенсорли экрандир. Махсус дастурий таъминот матн, расм, видео ва аудио
маълумотлар ва объектлар, ҳамда Internet-ресурслар билан ишлаш ва улар устига ёзув ва
изоҳлар тушириш имконини беради.
Интерактив доска нафақат тақдимот кўринишидаги
маълумотларни, балки барча
турдаги маълумотларни бериш билан бирга одатий матн ёзиш (конспект қилиш)ни
бартараф этиб, вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини беради. Тингловчилар дарс
якунида дарс жараёнида келтирилган барча маълумотлар ва ёзувларни файл кўринишида
ёзиб олиш ва ундан кейинчалик ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Интерактив
доскалар маълумот олиш самарадорлигини оширади.
Барқарорлашиб улгурган интерактив технологияларнинг дунёбозори мавжуд бўлиб,
унинг ўз етакчилари ва ўртамиёналари мавжуд. Уларнинг ҳаммаси ҳам бизнес, таълим,
тиббиёт ва бошқа соҳалар учун технологиялар ишлаб чиқади. Тўлиғича буюртмачига
йўналган компанияларнинг пайдо бўлиши соҳа ривожига қўшимча импульс бағишлади.
Эндиликда бу каби компаниялар иши мижозлар фантазияси ва маблағлари бюджетига
боғлиқ бўлиб қолди. Интерактив жиҳозлар ишлаб чиқаришда дунёда етакчилик қилаётган
Prometheam (Буюк
Британия, Activboard интерфаол синф доскалари), Interwrite Learning
(АҚШ, Interwrite тм Board), Smart Technologies Inc (Канада, SMART Board), Hitachi
(Япония, Hitachi Starboard ИТ)), Polyvision (Корея, Poly Vision ИТ), Panasonic (Япония,
Panasonic Panaboard нусха кўчирувчи ва интерфаол доскалар) ва бошқалар нафақат
интерактив қурилмаларни бошқаришни, машғулотлар давомида иловалар яратиш ва бошқа
функцияларни, балки анчагина самарадор ишлашни ҳам тутиб турадиган
ихтисослаштирилган дастурий таъминотни таклиф қилишади.
Таълим олувчилар каби ўқитувчи ҳам маъруза конспектининг ёки бошқа
машғулотнинг исталган ўрнига, муҳим жиҳатларни ёдга олиш, хотирада тиклаш учун
қатнашиши мумкин, конспектнинг ўзи эса ҳаракатлар кетма-кетлиги ва реал машғулотнинг
умумий муҳитини қайта яратади. Бундай ўқув материалининг жиддий фарқи
уларнинг
самарадорлигидан иборат: ўқитувчи материалнинг (матн, график, интерфаол) шарҳлаб
бериш ва мустаҳкамлаш зарур бўлган ўринларига эътиборини жамлайди, материални
пассив тақдим қилиш билан таққослаганда яхшироқ тушуниш ва ўзлаштиришга эриша
боради.
Интерфаол доскаларда қўлланадиган технологиялар тўрт асосий типга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: