11
I Боб. Бинолар энергия самарадорлигини оширишда
Ўзбекистон иқлимининг ўзига хослигини хисобга олиш
1.1. Ўзбекистон иқлимининг тахлили
Ўзбекистон иқлимоти хақида
гап кетар экан, у, Марказий Осиёнинг
шимолий ярим шар қисмида жойлашган. Ўзбекистон иқлимига унинг
географик жойлашишидан ташқари , худудининг океан сатхидан
баландлиги ва релъефининг шакли хам таъсир ўтказади.
Республика худудида тоғлар тўртдан бир қисмни ташкил қилади,
қолган худуди океан сатхидан 100-200 м баланддадир. Текислик жанубий-
шарққа ғарбдан томон адирларга, адир эса тоғларга уланиб кетади.
Ўзбекистон Республикасининг худуди 447,4
минг км
2
дир ва
чегаралари 5300 км дан зиёд бўлиб, асосан Амударё ва Сирдарё дарёлари
оралиғида жойлашган. Республика худудининг 75 %ни текислик (чўл)лар
ташкил этади. Иқлими кескин континентал бўлган чўллар денгиз сатхидан
300-400 м баландда жойлашган бўлиб, июл ойининг харорати 30-32
о
С
иссиқ, январники эса -2
о
-3
о
С совуқ бўлади. Йиллик ёғин миқдори 100-300
мм оралиғида. Адир минтақалар Республика худудининг денгиз сатхидан
400-1200 метргача баланд бўлган қисмини ташкил этади.
Чўл иқлимига қараганда адир иқлими мўтадилроқ. Ёғин бу ерларга
чўлдагига нисбатан кўпроқ (300-450мм) ёғиб, ёз фасли одатда узоқ давом
этади.
Тоғли худудлар денгиз сатхидан 1000-2800 м баланд жойларга тўғри
келади. Тоғларда ёз нисбатан қисқа ва салқин бўлиб, ёғин кўп ва қиш жуда
узоқ давом этади.
Ўзбекистон кескин континентал иқлим зонасида жойлашган. Бу ерда
хаво хароратининг сезиларли даражада ўзгаришлари кузатилади.
Ўзбекистон худудининг 37-45 градус шимолий кенгликда жойлашгани
ўзига хос инсоляция холатини хосил қилади. Бу худуд учун хос томонлар:
қуёш баландлиги юқори (ёз кунлари кун ўртасида 72
даражани ташкил
12
этади), булутли кунлар кам, атмосфера шаффофлиги юқори, қайтган-
сочилган қуёшнинг радиация миқдори жуда катта, тупроқ
юзалари
ёруғликни жуда яхши қайтаради. Ўз навбатида Марказий Осиёда
атмосферада озон миқдори кам ва шу сабабли ултрабинафша нурлар
миқдори баланд.
Ўзбекистон худудида иссиқлик радиацияси ёйилишининг бир қатор
ўзига хос томонлари йўқ эмас. Қиш кунлари ойлик радиация миқдори
жанубдан шимолга қараб аста секинлик билан камайиб боради. Ўртача
миқдор шу шимолий кенгликда жойлашган бошқа мамлакатларга нисбатан
сезиларли даражада кўпроқ. Ёз кунлари радиация миқдори кескинлик билан
ошади. Горизонтал сиртга радиациядан келадиган иссиқлик миқдори
шимолий худудларда жойлашган бошқа мамлакатларга нисбатан 2-3
баробар катта. Ёз кунлари қуёшдан тушадиган юқори иссиқлик миқдори
хаво харорати юқорилиги билан хам боғлиқ. Одатда хавонинг харорати ёз
кунларида 40 градусдан ошади баьзи чўл зоналарида 50-55 градусгача етади.
Яна шуни айтиб ўтиш лозимки ёз кунларида кун давомида юқори харорат
доимийлиги сақланади. Қиш фаслида абсолют минимал харорат
Сурхондарё вилоятида минус 15,5 градусдан Қорақалпоғистонда минус 40
градусгача етади. Бундан ташқари Ўзбекистон
худудининг шимол ва
шимолий-ғарб йўналишларида очиқ худудда жойлашгани сабаб қиш
кунлари шу йўналишлардан совуқ хаво массалари кириб келишига сабаб
бўлади ва бунинг оқибатида қуруқ мўътадил хаво билан совуқ
ёғингарчиликли хаво алмашиниб туриши кузатилади. Қиш кунлари 1-3 кун
ичида хаво кескин ўзгариши кузатилиб туради ва бир кунлик харорат
ўзгариши аниқ бир мезонга бўйсунмайди. Умумий табиий ёритилганлик
Марказий Осиё худудида катта миқдорда, булутсиз очиқ
хавода куннинг
ўртасида горизонтал юза ёритилганлиги қишда 50 мингдан ёзда 100 минг
лк. гача ўзгариши кузатилади.
Ўзбекистон худуди иқлим кўрсаткичлари бўйича 5 та зонага
ажратилган. Тоғ, намли дашт, дашт, тоғ яқин ва чўл зоналар.