Диссертация "Химояга рухсат этилсин" "Бино ва иншоотлар" Магистратура бўлим бошлиғи кафедра мудири



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/38
Sana09.07.2022
Hajmi2,07 Mb.
#759233
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
binolar energiya samaradorligini oshirishda ozbekiston iqlimining oziga xosligini xisobga olish

1.1-расм:
 Ўзбекистон Республикасининг иқлим зоналари
Иқлим зоналари биноларни лойихалаганда хисобга олиниши зарур 
бўлган омиллардан биридир. Иқлим кўрсаткичларининг таъсири остида 
бинолар ички иқлими шаклланиб боради. Ички иқлим – инсоннинг иссиқни 
сезишига таъсир ўтказадиган барча кўрсаткичлар мажмуаси деб қаралади. 
Ички иқлимнинг асосий кўрсаткичлари хаво ва ички сиртлар 
температураси, намлик ва хаво харакати хисобланади. Инсоннинг ташқи 
мухитга кенг биологик адаптация хусусиятига қарамасдан, унинг иссиқлик 
бошқарув имкониятлари кичик метеорологик оралиқнинг ўзида чекланган. 
Ички иқлим дискомфорти турли касалликларни келтириб чиқариши 
мумкин. Инсон учун қулай шароит бўлиши учун инсон танасининг 
иссиқлик бошқарув тизими энг кичик зўриқиш холатида бўлиши зарур. 
Мухит учун комфорт кўрсаткичлар тегишли нормаларда белгиланган 
бўлади. Юқоридагиларни инобатга олиб қуруқ-иссиқ иқлим шароитида 
биноларнинг архитектура режавий ечимлари ёзги иссиқ ва қишки совуқ 
таъсирлари хисобга олиниб лойихаланиши ва бунда бино энергия 
истеъмоли масалаларига хам алохида эътибор қаратилиши лозим. 


14 
1.2. Навоий шахри иқлим кўрсатгичлари ва уларни кам 
қаватли турар-жой биноларини энергия самарадорлигини 
оширишга бўлган таъсири 
Замонавий турар–жой бинолари ва иншоотларини лойихалашда
қуришда биринчи навбатда қурилиш жойининг иқлим кўрсаткичлари 
эътиборга олинади. 
Ўзбекистоннинг асосий қисмида, хусусан текисликларида кучли шамол 
эсади. Гигиенистлар, қурувчилар ва ҚМҚ 2.01.04-97
*
“Қурилишда иссиқлик 
техникаси”, ҚМҚ 2.01.01-94 “Лойихалаш учун иқлимий ва физикавий–
геологик маълумотлар” талабларига асосан хар бир иқлим минтақасида 
қурилаётган биноларнинг хажмий–тархий ва конструктив ечими, шу иқлим 
шароитида ишлатилиши хар хил бўлиши мумкин.
Кам қаватли турар жой биноларини лойихалашда биринчи навбатда 
инсонларнинг яшаши ва ишлаши учун мўътадил иқлим шароити яратишга 
қаратилган бўлади. Инсонларнинг яшаши учун мўътадил харорат 18-24 
о
С 
бўлиши керак. Агар хона ичидаги харорат +8 
о
С дан паст бўлса совуқ, +8
о
+15
о
С бўлса салқин, +16
о
+28
оC
бўлса илиқ, ва 28 
о
С дан юқори бўлса хаво 
иссиқ хисобланади. Биноларни қиш фаслида иситиш ва ёз фаслида қуёш 
радиациясидан химоя қилиш иқлим минтақасининг об-хавосига боғлиқ. 
Биноларнинг хажмий–тархий ечимларига ташқи хаво иқлимининг 
таъсири каттадир. Йил давомида 9 ой иcитиладиган фуқаро биноларининг 
ташқи девор қалинлиги сарф бўладиган иссиқлик миқдорини тежаш учун 
мўътадил иқлимда лойиха қилинадиган биноларни ташқи девор 
қалинлигидан қисман катта қилиб олинади. Жуда совуқ иқлим 
минтақаларида жамоат ва турар–жой биноларини лойиха қилишда эркер, 
лоджия ва балконлар кўзда тутилмайди. Турар–жой биноларида оралиқ 
баландлиги бир хил қилиб олиниб, ёруғлик билан таъминловчи фонарлар 
кам қўлланилади. Асрлар бўйи музликдан иборат минтақаларда бинонинг 
биринчи қавати шамол эсиб туриши учун очиқ қолдирилади. Акс холда


15 
бинодан ўтадиган иссиқлик музликни эритиб, бинони чўкишига олиб 
келади. 
Навоий шахрида иссиқ иқлимнинг давомийлиги 5-6 ойдан ортиқдир. 
Шу сабабли биноларда табиий шамоллатиш усули қўлланилиб, хона хаво 
харорати жуда исиб кетишдан сақланади. Бундан ташқари, биноларнинг 
девор ва деразаларига қуёш радиациясидан химоя қилиш учун тўсиқлар 
(экран–жалюзы) лойихаланиб, яхлит чордоқли томларда табиий 
шамоллатиш тадбирлари кўрилиши лозим. 
Иқлим кескин континентал худудларда биноларни кечаси деразалар 
ёрдамида табиий шамоллатиш ва кундуз кунлари деразани ёпиб, юқори 
хароратдан химоя қилиш самаралидир. Ишлаб чиқариш жараёнига маълум 
талаблар қўйиладиган саноат биноларида суъний совутиш, яъни 
кондиционерлар ёрдамида хоналарда мўътадил иқлим яратилади. 
Хозирги даврда қишлоқ ва шахарларда наъмунавий лойиха асосида бир 
ва кўп қаватли турар–жой бинолари кўп қурилмоқда. 
Бунинг қулайлиги шундан иборатки икки қаватли биноларнинг юқори 
қисмини табиий шамоллатиш услуби билан қуёш радиациясидан химоя 
қилинса пастки қисмидаги юқори харорат ерга сингади. 
Қуёш радиациясидан химоя қилишнинг янада самарали усулларидан 
бири турар–жой биносининг атрофига соя – салкин хаво берадиган ихота, 
мевали дарахтлар экишдир. 
Кам қаватли турар-жой биноларини энергия самарадорлигини 
оширишда асосий иқлим кўрсатгичлари билан танишиб чиқамиз. 
Лойихалаш вақтида хавонинг харакатини, хароратининг суткалик 
ўзгариш кенглигини, хавони намлик даражасини, ташқи хисобий 
кўрсаткичларни, шамолнинг йўналиши ва тезлигини, ёғин-сочин 
миқдорини ва бошқа кўрсатгичларни аниқлаш учун ҚМҚ 2.01.01-94 
(Лойихалаш учун иқлимий ва физикавий–геологик маълумотлар). 
Конструкцияларнинг иссиқлик физик хисобларини бажариш учун қурилиш 
жойларининг энг совуқ ва энг иссиқ хаво хароратининг давомийлиги, 


16 
қайтарилиши хисобга олинади. Иссиқлик–физик хисоблар учун ташқи хаво 
хароратини танлашда кейинги 50 йил мобайнида метрологик станцияларда 
қайд қилинган 8 та энг совуқ қиш фаслининг ўртача харорати қабул 
қилинади. Иқлимий худудлар ҚМҚ 2.01.01-94 “Лойихалаш учун иқлимий 
ва физикавий–геологик маълумотлар” дан фойдаланилади 
ҚМҚ 2.01.01-94 “Лойихалаш учун иқлимий ва физикавий–геологик 
маълумотлар”дан кўриниб турибдики Навоий шахри
IV – А иқлимий зонада 
ва I – Б иқлимий минтақада жойлашган. 
Иссиқлик физик хисоблар учун ташқи хавонинг маълум кунларда энг 
совуқ ўртача харорати қабул қилинади. Қабул қилинадиган хароратга 
қуйидагилар киради: 
-ўртача энг совуқ суткалик харорат – t
0
С 
-ўртача энг совуқ беш кунлик харорат – t
0
С 
-ўртача энг совуқ уч кунлик харорат – t
0
С
Иссиқлик–физик хисоблар ташқи тўсиқ конструкцияларни иссиқлик 
узатишга қаршилиги бўйича бахоланади. 
Санитария гигиена талабларига жавоб берувчи ташқи тўсиқ 
конструкцияларнинг иссиқлик узатишга келтирилган қаршилиги ҚМҚ
2.01.04-97* “Қурилишда иссиқлик техникаси” га асосан қуйидаги формула 
ёрдамида аниқланади:


B
H
H
B
TP
O
t
n
t
t
R






(1.1) 
Бу ерда n - тўсиқ конструкцияни ташқи юзасини ташқи хавога нисбатан 
холатига боғлиқ бўлган коэффициент, ҚМҚ 2.01.04-97* “Қурилишда 
иссиқлик техникаси” дан қабул қилинади. 
t
B
– хона ички хавосининг хисобий харорати, 
о
С, ГОСТ 12.1.005-88 га 
мос келадиган бино ва иншоотларни лойихалаш меъёрларига асосан қабул 
қилинади; 


17 
t
5
H
– ташқи хавонинг хисобий қишки харорати, ҚМҚ 2.01.01-94 
Лойихалаш учун иқлимий ва физикавий–геологик маълумотлар бўйича 
доимий 0,92 бўлган энг совуқ беш кунлик ўртача хароратига тенг; 
Δt
H
– ички хаво харорати ва тўсиқ конструкциясининг ички юзаси харорати 
орасидаги меъёрий харорат фарқи, ҚМҚ 2.01.04-97* “Қурилишда иссиқлик 
техникаси” дан қабул қилинади; 
α
В
- тўсиқ конструкцияларини ички сиртини иссиқлик бериш 
коэффициенти, ҚМҚ 2.01.04-97*“Қурилишда иссиқлик техникаси”дан 
қабул қилинади. 
Лойихаланаётган биноларни тўсиқ конструкцияларини иссиқлик 
узатишга келтирилган қаршилиги R

, бинонинг иссиқлик химоясининг 
берилган даражасига мувофиқ, ҚМҚ 2.01.04-97* “Қурилишда иссиқлик 
техникаси” даги 2а, 2б ёки 2в жадвалларида кўрсатилган 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish