Аюпов Равшан Хамдамович
46
макро элементлар ҳисобланади. Қадимги табиблар асални «узоқ умр кўриш
эликсири» ёки «хаёт шарбати» деб бежиз айтишмаган. Ибн Сино айтишича,
навқиронликни сақлаш учун ва айниқса 45 ёшдан ошгандан сўнг, асалдан
тез-тез истеъмол қилиб туриш керак экан. Ҳозир ҳам кўпгина касалликларни
даволашда асалдан фойдаланилади. Масалан, жароҳатлар олганда,
шамоллашда, юқори нафас йўлларининг шамоллашида ва ўпка
касалликларида, юрак, жигар, буйрак, асаб, ошқозон-ичак, тери ва кўз
касалликлари асал билан даволаниши мумкин. Асал болалар ва қарияларга,
модда алмашинуви сусайган кишиларга жуда фойдали шифобахш неъмат
ҳисобланади. Аммо юқорида кўрсатилган касалликларнинг ҳар
бири учун
алоҳида асал турини танлаш лозим. Масалан, юқори нафас йўллари
шамоллаганда тоғ асали, ҳазм йўллари шамоллаганда чўл-саҳро асали, юрак
хасталигида ўрмон асали, буйрак хуружида эса каштан дарахтидан олинган
асал қўлланилади. Камқонликда эса асални малина билан бирга истеъмол
қилиш тавсия этилади. Асал бедармонликда ва сил касалликларида қувват
бағишловчи восита ҳисобланади. Бунинг учун экологик тоза ва табиий
асални сархил сабзи шарбати билан кунига 60-100 граммдан истеъмол қилиб
туриш тавсия этилади. Грипп касаллигининг олдини олишда ҳам асалнинг
саримсоқ пиёзли аралашмаси ижобий натижа беради. Бунинг учун саримсоқ
пўстлоқларидан тозаланиб, қирғичда майдаланади ва тенг миқдордаги асал
билан яхшилаб қориштирилади. Мазкур аралашмани уйқу
олдидан бир чой
қошиқ миқдорида олиб, қайнатилган сув билан 3-5 кун давомида ичилади.
Асални шиша ёки сопол идишларда қоронғи ва салқин жойларда сақлаш
керак бўлади. Асални меъёрсиз истеъмол қилиш айрим асоратларга олиб
келиши мумкин. Шунинг учун асал истеъмол қилиш бўйича қуйидаги
эслатмаларни келтирамиз:
Асални унга жуда сезгир бўлган инсонлар, қандли диабет ва бронхиал
астма касаллиги (
нафаси қисиб турганда) билан оғриганлар ейиши
тавсия этилмайди.
Аюпов Равшан Хамдамович 47
Бир кунда катта ёшдагилар 100-150 граммдан, ёш болалар 30-40 граммдан,
бир ёшгача бўлган болалар эса бир неча томчидан бошлаб чой
қошиқдаги асалнинг 1/3 қисмини қабул қилишлари тавсия этилади.
Асални овқатдан бир-бир ярим соат олдин, овқат егандан сўнг эса уч соат
ўтгач тановул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Асални ширчой, сут ёки ширгуруч билан еган маъқул ҳисобланади.
Чанқаганда асал илиқ ёки совуқ чойга ёки тоза сувга аралаштирилиб
ичилса, ҳам даво, ҳам чанқоқбосди бўлади. Бу амал кишини руҳан ва
жисмонан тетик қилади ҳамда юрак ва мия фаолиятини яхшилайди.
Аммо, асал солинадиган сув ёки чой ҳарорати 50-60 даражадан юқори
бўлмаслиги керак, акс холда асалдаги фойдали моддаларнинг шифобахш
хусусиятлари йўқ бўлиб кетади.
Асал даво воситаси сифатида кўрилса, унинг энг яхшиси қизғиш
рангли ва
жуда суюқ бўлмай, оқизилганида узилмайдиган ёпишқоқ бўлганидир.
Баҳорги асал энг фойдалиси бўлиб, унда тозаловчи, томирлар оғзини очувчи,
ҳўлликларни шимдирувчи қувват бор ва у ҳўлликларни баданнинг чуқур
ерларидан тортади, гўштни сасиш ва бузилишдан сақлайди. Аниқланишича,
тўқ рангли асал таркибида шифобахш элементлар оч ранглисига нисбатан
кўпроқ бўлар экан. Ўрмон асали таркибида ҳам кучли дармондорилар
мавжудлиги сабали, у ҳам яхшигина шифобахш хусусиятларга эга.
Бозорларда кўпинча шудрингли асал,
мевали шарбатлар, крахмалли,
лавлагили ёки маккажўхорили шиннилар, қандли қиёмлар аралаштирилган
ёки турли хил сунъий хид ва таъм берувчи қўшимчалар қўшилган қалбаки
ҳамда сунъий асаллар сотилади.
Улардан овқатланиш маҳсулоти ва
Do'stlaringiz bilan baham: