Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Саримсоқ суртмаси (мази) тайёрлаш учун бир бош саримсоқни 
тозалаб, майда бўлакларга кесиш керак бўлади. Сўнгра уни эмалланган ёки 
шиша идишга солиб, устидан 2 стакан иссиқ сув солиш ва қайнатиш керак. 
Сув қайнаган заҳоти оловни пасайтириб, сув миқдори 2 марта камайгунча 
милтиллатиб қайнатиш керак. Сўнгра эритмани фильтрлаб, унга 0,5 ёки 1 
стакан иссиқ зайтун (оливковый) ёки бошқа турдаги ўсимлик мойи қўшиб, 
яхшилаб аралаштириш керак бўлади. Ундан сўнг аста-секинлик билан 
аралашмага у сметана қуюқлигига етгунча аралаштириб турган холда 
асалари смоласи (воск) қўшилади. Бу маз артритларда, псориазда ва мушак 
чўзилган холларда ишлатилиши мумкин. Агар ушбу қўлбола мазга 1 чой 
қошиқ эвкалипт ёғи қўшилса, унинг таъсир кучи яна ҳам ортади.
Саримсоқли туркана дорилар (свечалар) геморройни, простатитни 
ва шунга ўхшаш касалликларни даволашда ишлатилади. Бундай свечалар 
орқага киргизиб қўйилади ва бутунлай сўрилиб кетмагунча у ерда сақланади. 
Свеча тайёрлаш учун яхшилаб майдаланган ва эзилган саримсоқ бўлакчалари 
топленный ёғга аралаштирилиб, озгина қайнатилган сувга қўшилади. 
Аралашма яхшилаб аралаштирилганидан сўнг, ундан свечалар тайёрланади 
ва кейин уларни музлатгичда сақланади. Асосий қоидалар: ёғ янги, тоза ва 
тузланмаган бўлиши, сув эса дистилланган бўлиши зарур.
Саримсоқли ванналар кўпчилик касалликларни даволаш ёки 
енгиллаштириш учун ишлатилади. Айниқса, улар асаб тизимининг 
толиқишида, шамоллаганда, мигренда, уйқусизликда, ич келмаганда, жинсий 
аъзолар билан муаммолар туғилганда, буйрак касалликларида, тош 
йиғилганда ва бошқаларда яхши кўмак беради. Улар юқорида 
кўрсатилганидек, совуқ ва иссиқ ванналар, ўтирадиган ва ётиладиган, қисқа 
муддатли ва узоқ муддатли ванналар бўлиши мумкин. Сифатли саримсоқ 


Аюпов Равшан Хамдамович 43 
ваннасини тайёрлаш учун қайнатмадан ёки саримсоқнинг ўзидан 
фойдаланиш мумкин. Ваннадаги сувнинг ҳарорати 32-35 градуслар атрофида 
бўлгани маъқул. Иссиқ ваннада 10-15 дақиқа бўлиш ва бу амални кунига 
икки марта - эрталаб ва кечқурун қилган мақсадга мувофиқ бўлади. 
Саримсоқли контраст ванналар веналарнинг варикозли кенгайиш 
касаллигида, уйқусизликда, мигренда, қон босими баланд бўлганда ёрдам 
беради. Бунинг учун олдин оёқлар 2 дақиқа давомида иссиқ ваннага 
солинади, сўнгра 30 сония совуқ ваннага солинади. Сўнгра яна иссиқ 
ваннага, совуқ ваннага ва хакозо. Бу иш 20 дақиқадан ошмаслиги керак ва бу 
ораликда ўн марта совуқ ва иссиқ ваннага тушилади. Ванна тайёрлаш учун 
30 та саримсоқ бўлакчасини майдалаб, эмал кастрюлкага солинади, устида 10 
литр сув қуйилиб, ярим соат қайнатилади. Сўнгра қайнатма 8-10 соат 
тиндирилади. Фильтрлангандан сўнг олинган эритмани 40 градусгача 
иситилиб, ваннага қуйилади. Ётиладиган ваннада қайнатма ва сув нисбати 
1:10, ўтирувчи ванна учун 3:7 ва оёқ ваннаси учун 1:7 бўлгани маъқул.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish