Август 2020 10-қисм
Тошкент
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ.
Умарова Дилшода Абдуазизовна
Қурбонова Мавжуда Соатовна
Гулистон ихтисослаштирилган олимпия
захиралари мактаб интернати ўқитувчилари
Телефон: +998942565555
Аннотация:
Бугунги кунда давлат ва жамият тараққиётини таъминлашда шаклланаёт
-
ган ёш авлоднинг билимдонлиги ва тадбиркорлиги муҳим ўрин тутади.
Калит сўзлари:
Педагогик технология, фаолият, ноанъанавий усул, машғулот.
Ёш авлодни билимли, маърифатли шахс сифатида камол топтиришда янги педагогик
ва ахборот технологияларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ҳар қандай педагогик технология
таълимнинг янги лойиҳасини ривожлантирувчи таълим тамойилларига асосланган бўлиб,
ўқувчи шахсига йўналтирилмоғи лозим.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, машғулотни қандай қилиб
қизиқарли, ноанъанавий усулда ўтишга эришиш ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Бугунги
кун ўқувчисини анъанавий машғулот услублари ва ёндашув орқали муайян машғулотга
қизиқтириш мушкул масала. Ҳозирги замон фан ва техниканинг ютуқ ва имкониятлари,
ноанъанавий, илғор ва янги педагогик технологиялар анъанавий машғулот услублари ва
ёндошувни маълум маънода четлатиб қўйди. Бунинг учун ноанъанавий, илғор, янги педа
-
гогик технологиялардан самарали фойдаланиш зарур. Жумладан: Ватан ва ватанпарварлик
сўзларини мазмунини очиб беришга қаратилган шиор, ҳавола ва илғор фикрлар бўлиши,
«Кластер» технологияси, баҳс тасвирга олинган видеотасма, видеопроектор, телевизор,
экран, видеомагнитофон ва бошқалардан унумли фойдаланиши керак.
Педагогик технологиялар - бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат деб юритилади, яъни
педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади.
Бу усулларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликда
фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсади бўйича натижага эришишида қандай технологияни
танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ: натижага
эришишга қаратилган, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ ҳарактери, шаро
-
итга қараб ишлатилган технология танланади, масалан, натижага эришиш учун балким,
компьютер билан ишлаш лозимдир, балким фильм, тарқатма материал, чизма ва плакат
-
лар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва ўқувчига
боғлиқ.
Педагогик технологиянинг энг асосий негизи - бу ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган
мақсаддан кафолатланган натижада ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологи
-
яларига боғлиқ деб ҳисоблаймиз, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган
натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи
ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша
олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, из
-
лансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари ҳулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, баҳо бера
олса, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана
шу, ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Абдуллаева Ш. Ибрагимова Қ. “ Педагогика назарияси” Т.” Талқин” 2008 й
2. Жуманиёзова М. “ Илғор педагогик технологиялар ва уларни амалда қўллаш” маъ
-
руза матнлари. Тошкент 2010
370
Do'stlaringiz bilan baham: |