Август 2020 10-қисм
Тошкент
ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Суропов Баходир Майдонович
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Телефон:+998(97) 382 48 88
bahodir.suropov@mail.ru
Файзиева Шохиста Юсуп қизи
Амалий математика ва информатика фани ўқитувчиси
Қарши санъат мактаби
Аннотация.
Ушбу мақолада олий таълим профессор-ўқитувчилари томонидан ахборот-
коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда физика фанини ўқитиш
ва шу аснода таълим жараёнини самарали ташкил этиш мумкинлиги хусусида тўхталиб
ўтилган.
Калит сўзлар:
веб-сайт, дастурий маҳсулотлар ва иммитацион моделлар.
Олий таълим ўқув жараёнида фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация технология
-
ларидан фойдаланиш, ўқитувчиларга ўзларининг педагогик ғояларини амалга оширишда,
уларни ҳамкасблари эътиборига етказиш ва тезкор жавоб олишга имкониятларини берса,
талабаларга мустақил равишда замонавий билимларни ўзлаштириш, ўзини ўзи баҳолаб
бориш, хулосалар чиқариб шахсий қарорлар қабул қилиш имкониятини яратиб беради.
Ушбу жараён замонавий таълимнинг энг муҳим талабини - фаолиятнинг индивидуал ус
-
лубини, ўқув жараёни субъектлари орасида ўз тақдирини ўзи белгилаш маданиятини ри
-
вожлантириш ва уларнинг шахсиятини ривожлантиришни амалга оширади.
Бугунги кунда олий таълимда фан ўқитувчиси ўқув жараёнини янги босқичга олиб
чиқадиган замонавий ахборот технологиялари ва тегишли дастурий-техник платформа
-
га эга бўлган таълим салоҳиятини эътибордан четда қолдира олмайди. Фан ўқитувчиси
тўпланган методик билимлар ва дидактик материаллардан фойдаланиш орқали, ўқувчилар
ва талабаларнинг янги материални ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга ҳамда таъ
-
лим жараёнини замонавий билимлар билан бойитиш даражасини сезиларли даражада
юксалтиради. Олий таълимда профессор-ўқитувчилар томонидан физика ва математика
фанларини ўқитишда компьютер дастурларидан самарали фойдаланиш, ўқув жараёнини
индивидуаллаштириш ва табақалаштириш муаммосини ҳал қилишга имкон бериб, талаба
-
ларнинг фанга бўлган қизиқишини ривожлантиришга ҳамда таълим жараёни самарадор
-
лигини оширишга яқиндан ёрдам беради [1].
Хорижлик олимлардан Э.В.Бурсиан, Т.Ю.Вюнова, В.А.Извозчиков, Г.А.Ларионова,
И.Р.Перепеча, В.Г.Петросян, ЖИ.Б.Петросян, А.М.Слутский, Л.Х.Умарова, О.Н.Шарова
ва бошқалар ўрта мактаб ўқувчиларини физика фанидан муаммоларни ечишда ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб
боришган. Россиялик олимлардан Н.А.Оспенников илмий тадқиқотларида компьютер
технологияларидан фойдаланган ҳолда физика соҳасига оид тажрибаларни олиб борган
[3]. Н.В.Вознесенскаянинг “Замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб, техни
-
ка олий ўқув юртлари талабаларига физика фанини ўқитиш” номли тадқиқотида физика
фанидан амалий, лаборатория машғулотлари, курс ишлари ва илмий-тадқиқот ишларини
олиб бориш учун замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш методологияси
таклиф қилинганлиги ҳамда амалиётга жорий этилиб, самарадорликка эришилганлиги
қайд қилинган [2].
Таълим жараёнида физикани ўқитиш мисолида В.Г.Разумовский, Р.И.Малафеев,
А.И.Фетисов, Ш.Шахмаев, Д.Ш.Шодиев, М.Джораев, Б.М.Мирзаахмедов, У.Бегимқулов,
К.Турсунметов, А.Бахромов, С.Қаххоровлар илмий изланиш олиб борганлар.
Қуйида биз, олий таълимда профессор-ўқитувчилар томонидан физика фанини ўқитишда
ахборот-коммуникация технологияларига оид бўлган веб-сайт ва дастурий маҳсулотлар
билан қисқача таништириб ўтамаз.
Sixty Symbols. Ушбу веб-сайт ресурси оддий белгиларга эмас, балки физика ва астро
-
368
Do'stlaringiz bilan baham: |