Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


Х. Меҳнат бўлимларига мурожаат қилган фуқароларни



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

Х. Меҳнат бўлимларига мурожаат қилган фуқароларни
ЭҲМдан фойдаланиб ҳисобга олиш.
1
92. «Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган ша хсларни ҳисобга олиш варақаси», ҳамда 
«Иш қидираётган фуқароларнинг ҳисобга олиш варақаси» ҳамда «Иш билан таъминланма-
ган ахолини рўйхатга олиш варақаси»дан барча маълумотлар, улар тўлдирилган ва уларга 
ўзгартиришлар киритилган сари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирли-
гининг Меҳнат бўлимлари мижозлари тўғрисида ягона компьютер базасига киритилади.
93. Маълумотларни ягона компьютер базасига киритиш ишлари иш билан таъминланма-
ган аҳолини ва ишсизларни ҳисобга олиш бўйича ходим ёки меҳнат бўлимининг бошлиғи 
томонидан ваколатлар берилган бошқа ходимлар амалга оширадилар.
94. Мазкур ходим, кўрсатилган рўйхатга олиш ҳужжатларда ўзгартиришлар тўғрисида 
унга ахборотлар асосида шу куннинг ўзидаёқ барча янги маълумотларни базасига тўлиқ 
киритилиши шарт.
95. Маълумотлар базасига хар куни янгидан киритилган ўзгартиришлар махсус коммуника-
цион дастурлар ёрдамида вилоят серверларига узатилади. Маълумотларни вилоят серверига уза-
тиш тартиби ва жараёни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
вазирлигининг компьютер тармоқларидан фойдаланиш бўйича тегишли ҳужжатларда кўрсатилган.
ХI. Фуқароларнинг рўйхатга ва ҳисобга олиб борувчи меҳнат бўлимлари 
ходимларининг хуқуқ ва мажбуриятлари
96. Меҳнат бўлимининг маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларни рўйхатга 
олиш, иш қидираётган ша хсларни ва ишсизларни рўйхатга олиш ҳамда иш билан таъмин-
ланмаган аҳолини аниқлаш ва ҳисобини олиш амалга ошириладиган ходимлари:
96.1. қуйидаги ҳуқуқларга эга:
меҳнат бўлимига маслаҳатлар олиш мақсадида ёки иш қидириб мурожаат қилган ша хслардан 
маълумоти, оилавий ахволи, даромад манбалари (яшаш таъминоти)га оид ва уинг бўлажак фао-
лиятига алоқадор бўлган ҳар қандай маълумотларни ҳамда қонунчиликда белгиланган, меҳнат 
бўлимларининг мазкур ша хсга нисбатан қўлланадиган харакатларга бевосита ёки билвосита 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни олиш;
иш қидираётган ша хсдан олинган, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашга таъсир 
кўрсатиши мумкин бўлган маълумотларнинг ҳақикий ва ишончли эканлигини, имконият-
лари чегарасида барча воситалардан фойдаланиб текшириш;
давлат ташкилотларидан, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналардан ҳамда 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ишсизлик нафақаси олаётган ша хсларга 
тегишли маълумотларни, ўзининг ваколати доирасида сўраб олиш;
иш қидираётган фуқароларни, ишга жойлашишга кўмаклашиш ва мақбул келадиган иш 
таклиф қилиш мақсадида исталган вақтда суҳбат ўтказиш учун чақириш (дам олиш ва бай-
рам кунлари бундан мустасно);
1 Низомнинг мазкур бўлими — компьютер техникасининг моддий базасини яратиш ва тегишли дастур таъминоти 
ишлаб чиқариш билан бир қаторда амалга киритилади.


217
туман (шаҳар) меҳнат бўлимининг комиссиясига рўйхатга олинган фуқароларни ишга 
жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
иш билан таъминланмаган аҳоли ҳисобини юритиш мақсадида, фуқароларнинг розили-
ги билан, уларнинг уй-ҳўжаликларига ташриф буюриш.
Қуйидаги мажбуриятларга эга:
мурожаат қилган ша хсларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ 
муаммоларини диққат ва хайриҳоҳлик билан кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси»даги қонун ҳужжатларга, 
туман (шаҳар) меҳнат бўлими ва юқори органлиридан олинган низомлар, йўриқномалар 
ва қоидаларга амал қилиш ва изчиллик билан бажариш;
ишсиз ша хсларни тезкорлик билан ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини 
таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш;
барча зарурий рўйхатга ва ҳисобга олиш ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри тўлдириш 
ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
ҳар ҳафтада камида бир марта рўйхатга ва ҳисобга олиш ҳужжатларга ўзи киритган бар-
ча ўзгартиришлар тўғрисида меҳнат бўлимини хабардор қилиш;
иш қидираётган ва ишсиз деб эътироф этилган ша хслар билан белгиланган тартибда мун-
тазам учрашувлар (мулоқатлар) ўтказиш:
97. Меҳнат бўлимининг (ҳамда айрим ходимларнинг), маслаҳатлар олиш учун ёки иш қидириб 
мурожаат қилган ша хсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш юқори таш-
килотларга ёки амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish