215
87. Иш билан таъминланмаган аҳолини аниқлаш ва рўйхатга олиш, одатда, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари худудларига фуқароларнинг яшаш жойи бўйича бириктирил-
ган ходим томонидан ўзига бириктирилган ҳудудни ҳовлима — ҳовли юриб сўров ўтказиш
йўли билан амалга оширилади.
Айрим ҳолларда, фуқаролар билан сўров ўтказишга меҳнат бўлимининг бошқа ходимла-
ри хам жалб қилинишлари мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудини ҳовлима — ҳовли айланиб
чиқишни ўтказиш учун, шунингдек, жамоатчилик асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органи вакилини ҳам жалб қилиш тавсия қилинади.
88. Меҳнат бўлимнинг ҳодими, ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшаётган фуқаролар
билан сўров ўтказиб, ҳар бир аниқланган иш билан таъминланмаган фуқарога «Иш билан
таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақаси»ни тўлдиради (варақа шакли мазкур
Низомнинг 12-иловасида келтирилган) ва унда:
рўйхатга олиш варақасиниг ортиб бориш тартибидаги тартиб рақамлари;
иш билан таъминланган фуқаронинг
фамилияси, исми,
отасиниг исми;
жинси;
туғилган
санаси ва жойи;
доимий
яшаш манзили;
маълумоти;
касби
ва малакаси;
оилавий аҳволи;
боқимандалариниг
мавжудлиги;
охирги иш ўрни (*бўлган бўлса);
охирги иш жойидан бўшатилган ёки ўқишни тугатган вақтдан кейин ҳисобланган ишсиз-
лик муддати (ойларда);
ишдан бўшатилиш сабаблари (агар рўйхатга олишдан олдин ишлаган бўлса);
ҳаёт кечириш манбалари (рўйхатга олинган кунда);
меҳнатга лаёқатлилигини чекловчи ҳолатларнинг мавжудлиги (ногиронлик, соғлиғининг
аҳволи);
ишга жойлаштириш масалалари бўйича иш билан таъминланмаган фуқарорларнинг иста-
клари кўрсатилади.
Кўрсатилган маълумотлар Иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақасига,
одатда, иш билан таъминланмаган ша хснинг сўзларидан ёзиб олинади. Айрим ҳолларда,
рўйхатга олишни амалга оширадиган туман (шаҳар) меҳнат бўлимларининг ҳодимлари ишсиз
ша хсдан юқорида кўрсатилган маълумотларни тадиқлайдиган ҳужжат талаб қилиши мумкин.
89. Ишсиз аҳолини рўйхатга олиш бўйича тўлдирилган варақа туман (шаҳар) меҳнат
бўлимининг иш билан таъминланмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишга жойлаштириш шуъ-
басига таҳлил ва умумлаштириш учун топширилади.
Кўрсатилган Иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақалари, таҳлил
ва умумлаштиришдан сўнг меҳнат бўлиминиг архивида сақланади.
90. Иш билан таъминланмаган аҳолини аниқлаш ва рўйхатга олиш мақсадида ҳовлима-
ҳовли юриб сўров ўтказишлари, меҳат бўлими ҳодимларига бириктирилган ўзини ўзи
бошқариш органлари ҳудудларида жойлашган уй хўжаликларини 100 фоиз қамраб олиш-
ни инобатга олган ҳолда, ҳар ярим йилда бир марта ўтказилади. Иш билан таъминланма-
ган аҳолини ҳисобга олиш мақсадида ҳовлима — ҳовли сўров ўтказишлар ва муддатлар
меҳнат бўлимининг бошлиғи томонидан белгиланади ва фуқароларнинг тегишли ўзини —
ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари билан келишилади.
91. Айрим ҳолларда, иш билан таъминланмаган аҳолининг сони ва таркиби тезкор маъ-
лумотлар олиш мақсадида, туман (шаҳар) ҳокимининг фармойиши бўйича уй хўжаликларни
ҳовлима — ҳовли юриб сўров ўтказиш мақсадида бошқа ташкилотлар ва муассасаларининг
216
ҳодимлари ҳам жалб қилинишлари мумкин. Бу ҳолда, уй жойларининг ҳовлима — ҳовли
юриб сўров ўтказишни амалга оширувчи ҳодимлар ҳам Иш билан таъминланмаган аҳолини
рўйхатга олиш варақасини тўлдирадилар.
Бошқа ташкилотлар ҳодимларининг иштирокида иш билан таъминланмаган аҳоли тўғрисида
тезкор маълумотлар тўплашни амалга оширишда, иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга
оилш бўйича ишларни умумий мувофиқлаштириш меҳнат бўлимларига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: