Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


V. Фуқароларни ишсиз ша хс сифатида рўйхатга олиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

V. Фуқароларни ишсиз ша хс сифатида рўйхатга олиш
38. Ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш хуқуқини олишгача бўлган 
даврда, ишга ва иш хақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи ша хс сифатида 
маҳаллий меҳнат бўлимида рўйхатга олинган. Меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр, меҳнатга қобилиятли ша хслар ишсиз 
деб эътироф этиладилар.
39. Қуйидаги фуқаролар ишсиз деб эътироф этилмайдилар:
иш қидирувчи ша хс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида таклиф 
этилган мақбул келадиган ишни икки марта рад этганлар;
айнан шу муддатда узрсиз сабабларга кўра, меҳнат бўлимига мақбул келадиган иш юзаси-
дан таклифлар олиш учун (қишлок жойларида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
лари худудларига бириктирилган туман меҳнат бўлими ходими олдига) келмаган ша хслар;
ўқув юртларида, уларнинг қайси турдагидан қатъий назар, ишлаб чиқаришдан ажралган 
ҳолда ўқиётган ша хслар. Сиртдан таҳсил олаётганлар бундан мустасно;
ёшидан ва олаётган пенсиясининг туридан қатий назар, ногирон ва пенсионерлар, шунинг-
дек пенсия қонунчилигига мувофиқ пенсия билан таъминланиш хуқуқига эга бўлган ша хслар, 
ҳатто агар улар пенсияни расмийлаштирмаган бўлсалар ҳам;
икки ёшгача болалари бор ва уларнинг парвариши билан машғул, ишламайдиган аёлар;
ишни ўзгартиришни истайдиганлар, бироқ рўйхатга олиш даврида ишлаётганлар ёки 
корхоналарнинг қандай ташкилий — ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, уларнинг шарт бир-
лигида бўлганлар;
суд қарори билан озодликдан маҳрум қилинмасдан, аҳлоқ тузатиш ишларига хукм 
қилинганлар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзолари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
ларининг хўжалик дафтарида фермер хўжалиги таркибида ёки ҳўжалигини барпо этиш 
тўғрисидаги аризада кўрсатилган) ҳамда давлат ҳокимияти органларида, юридик ша хс 
бўлмасдан туриб, тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлар;
амалда деҳқон хўжаликларини юритувчи ва маҳаллий солиқ органларига — Пенсия 
жамғармаси учун деҳқон хўжаликларининг аъзолари сифатида бадаллар тўлаётган деҳқон 
хўжаликлари аъзолари:
40. Иш қидираётган фуқарони ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор — фуқаро 
рўйхатга олингандан кейинги биринчи 10 кун ичида, унга мақбул келадиган иш таклиф 
қилинмаса ёки меҳнат бўлимлари йўлланмаси бўйича ша хсни ишга жойлаштириш юзаси-
дан корхона томонидан рад жавоби берилса, меҳнат бўлими томонидан иш қидирувчи сифа-
тида рўйхатга олингандан кейин 11-кундан кечикмасдан қабул қилинади.
41. Иш қидираётган ша хсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор — меҳнат бўлими 
комиссияси мазкур ша хсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги масалани кўриб чикиб, маз-
кур комиссия томонидан тегишли хулоса чиқарилгандан кейин (комиссия қарори баённомаси-
нинг намунаси 7-иловада келтирилган) меҳнат бўлими бошлиғи томонидан қабул қилинади.


204
Меҳнат бўлими комиссияси иш кидираётган ша хсни ишсиз деб эътироф этиш хулоса-
сидан ташқари — ишсизлик нафақасини бекор қилиш, ишсиз ша хсни ҳисобдан чиқариш 
ва нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш масалалари бўйича ҳам хулосалар бериш ҳуқуқига эга.
42. Меҳнат бўлими комиссияси беш кишидан иборат таркибда ташкил этилиб, шу жумладан:
меҳнат бўлимининг раҳбари — комиссия раиси;
меҳнат бўлими раҳбарининг ўринбосари — комиссия раисининг ўринбосари;
ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбасининг бошлиғи (шўъба бошлиғи лавозими 
бўлмаган меҳнат бўлимларида — ушбу шўъбанинг бош ёки етакчи мутахассиси комиссия-
си аъзоси бўлиб ҳисобланади);
ҳисобга олиш ва ишга жойлаштириш шўъбасининг бошлиғи;
давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
Иш қидираётган ша хсни ишсиз деб эътироф этиш масаласи муҳокама қилинаётган, мазкур 
ша хснин иш қидирувчи сифатида рўйхатга олган меҳнат бўлими ходимининг иштироки шарт.
Зарур бўлганда, комиссия ишига иш қидираётган ша хс яшаётган ҳудудаги фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари. солиқ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг, 
шунингдек жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳам таклиф этилишлари ва қатнашишлари 
мумкин.
Айрим ҳолларда, комиссия муҳокамасига иш қидираётган ша хс ҳам таклиф қилиниши мумкин.
43. Иш қидираётган ша хсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор меҳнат бўлимининг 
буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқда ишсиз деб эътироф этилган ша хснинг фами-
ляси, исми, отасининг исми, ишсиз деб эътироф этишнинг асослари, тайинланган ишсиз-
лик нафақасининг миқдори ва мазкур ша хсга ишсизлик нафақаси ҳисоблана бошланган сана 
кўрсатилади (буйруқ намунаси 8-иловада келтирилган). Иш қидираётган ша хсни ишсиз деб 
эътироф этиш тўғрисидаги буйруқ, бир вақтнинг ўзида, ишсизлик нафақасини тайинлаш 
тўғрисидаги буйруқ бўлиб ҳисобланади.
44. Иш қидираётган ша хснинг ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги буйруқнинг тар-
тиб рақами ва санаси иш қидираётган фуқаронинг Ша хсий ҳисобга олиш варақаси ва унинг 
Қўшимча варағининг «Ишсизлик нафақасини ва касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарлик-
дан ўтаётган ша хсларга стипендия тайинлаш ва тўлаш» номли 5-бўлимида кўрсатилади.
45. Ишсиз деб эътироф этилган фуқаро, қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равиш-
да қарор қабул қилингандан кейин 5 кунлик муддатдан кечиктирмасдан хабардор қилинади. 
Хабарномада ишсизнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат бўлими ёки фуқаронинг ўзини ўзи 
бошқариш органи ҳудудига бириктирилган ходимнинг олдига қайтадан рўйхатдан ўтиш учун 
мажбурий ташриф санаси, ишсизлик нафақасини олиш шартлари ва жойи, шуниндек ишсизга 
зарур бўлган бошқа ахборотлар кўрсатилади. Хабарнома мазкур ша хсни рўйхатга олган бўлим 
ходими томонидан санаси кўрсатилиб, имзоланади (9-илова).
Хабарноманинг қирқиб олинадиган талонида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ша хснинг 
фамиляси, исми, отасининг исми, манзили, уни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги буйруқнинг 
санаси ва рақами, хабарномани топшириш санаси кўрсатилади ҳамда ишсиз деб эътироф этил-
ган ша хснинг хабарномасини олганлиги тўғрисида имзо қўйилади.
Қирқиб олинадиган талон ва хабарнома ҳисобот ҳужжатлари бўлиб, иш қидирувчининг 
ша хсий жилдида сақланади.
46. Иш қидираётган ша хс ишсиз деб эътироф этилганда, бу ҳақда унинг меҳнат дафтар-
часига ёзув киритилмайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish