Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


IV. Иш қидирётган ша хсларга мақбул келадиган



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

IV. Иш қидирётган ша хсларга мақбул келадиган
иш таклиф этиш ва ишга жойлиштириш
25. Иш қидирувчи сифатида меҳнат бўлимида рўйхатдан ўтган хар бир ша хсга меҳнат 
бўлими ходими томонидан, унинг касбий тайёргарлигига, иш тажрибаси ва стажига, соғлиги 
ва ёшига мос келадиган мақбул келадиган иш ҳамда корхона, ташкилот, муассасалар томони-
дан мавжудлиги тасдиқланган бўш иш ўринларининг сонига мувофиқ, ўқиш йўналишлари 
транспорт қулайлигини эътиборга олган ҳолда таклиф қилинмоғи лозим.
Иш қидираётган ша хсга мақбул келадиган иш топилмаса ва ишга жойлаштириш имкони-
яти бўлмаса, у — ишсиз деб эътироф этилиб, мазкур Низомда белигиланган тартибда унга 
нафақа тайинланади.
26. Меҳнат бўлимлари томонидан иш қидирувчи ша хсларга иш таклиф қилиш ва ишга 
жойлаштириш фақатгина улар учун мақбул келадиган иш бўйича амалга оширилади.
Қуйидагилар мақбул келадиган иш деб ҳисобланади:
биринчи марта иш кидираётган ва касби (мутахассислигига) эга бўлмаган ша хслар учун 
иш қидираётган ша хснинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бошланғич 
касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган, жумладин ҳақ тўланадиган вақтинчалик
ишлар;
ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ша хслар учун — ёши, соғлиги, меҳнат стажи ва илга-
риги касби (мутахассислиги) бўйича иш тажрибасини, шунингдек янги иш жойига транс-
портда қатнаш қулайлигини инобатга олувчи касбий тайёргарлигига мос келадиган иш.
27. Иш мақбул келадиган деб ҳисобланмайди, агар:
ушбу иш яшаш жойини ўзгартирш билан боғлик бўлса:
иш доимий яшаш жойидан анча олисда бўлиб, транспорт қатновидан четда жойлашган бўлса:
таклиф қилинаётган иш бўйича иш ҳақи мазкур мутахассислик ва малака учун энг кам 
иш ҳақидан оз бўлса:


201
ишни рад этиш бошқа сабаблар билан боғлик бўлса.
28. Иш қидирувчилар сифатида меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ша хсларни ишга 
жойлаштириш меҳнат бўлими томонидан, иш қидираётган ша хсни, у доимий яшайдиган 
транспорт қатнови қулай доирада жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларга йўллаш 
орқали амалга оширилади.
Транспорт қатнови кулайлиги ҳокимият томонидан туман транспорт инфраструктураси-
нинг ривожланиши ва ҳар бир аҳоли пунктларининг жойлашуви таҳлил асосида аниқланади.
Айрим ҳолатларда, иш қидирувчини маъмурий бўлинган бошқа туман ҳудудларида жой-
лашган корхоналарда, агар ушбу корхоналар транспорт қатнови жиҳатдан қулай бўлса ишга 
жойлаштириш мумкин.
29. Маълум мутахассислик ва малака учун энг кам иш ҳақи, мақбул иш таклиф қилинган 
кундан амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф жадвали (ЯТЖ) асосида, тегиш-
ли касб даражалари (разрядлар), мутахассисликлари ва малака учун белгиланган таъриф 
коэффицентларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Ушбу мутахассислик ва малака учун тариф разряди мазкур Низомнинг 5-иловасида 
кўрсатилган касблар, мутахассисликлар ва малака учун энг паст тариф разрядлари жадва-
лига мувофиқ, урнатилади.
Мазкур мутахассисликлар ва малака учун энг кам иш ҳақини аниқлаш учун тегишли 
разрядларни тариф коэффиценти қонун ҳужжатларида ўрнатилган энг кам иш ҳақи микдо-
рига кўпайтирилади.
Масалан: барча мутахассисликларнинг «техник» касби учун, 5-иловага мувофиқ энг паст 
«2» тариф разряди ўрнатилган. Амалдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф жадвали 
бўйича (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 349-сон-
ли қарори билан қабул қилинган) мазкур разрядга 2,068 тариф коэффициенти мос келади. 
Ана шу касб (мутахассислик) бўйича энг кам иш ҳақи 3619 сўмни ташкил қилади, яъни (1750 
(«0» разряд ставкаси) × 2,068 («2» разряднинг тариф коэффициенти)).
30. Мақбул келадиган ишни таклиф киилшлари сони, даврийлиги, муддатлари ва иш 
қидираётган ша хсга ишга жойлашиши учун йўлланмалар бериш чегараланмайди.
Шу билан бирга, мазкур Низом белгилаб берган ҳоллардан ташқари, иш қидирувчига бир 
ишни икки марта таклиф қилишга йўл қўйилмайди.
Корхонада бўш иш ўрин (вакансия)нинг мавжудлигини тасдиқловчи ахборот олмаган так-
дирда ҳам ишсизга бу ерда ишлаш учун иш таклиф қилишга йўл қўйилмайди.
Меҳнат бўлими, мақбул келадиган ишнинг тегишли мезонларига мос келадиган бўш иш 
ўринлари (вакансиялар) пайдо бўлиб бориши билан, иш қидираётган ша хсга, у ишга жой-
лашгунга қадар ёки бошқа сабабларга кўра меҳнат бўлимидаги ҳисобдан чиқарилгунча, иш 
ўринларини доимий равишда таклиф қилмоғи лозим.
31. Мақбул келадиган иш бўйича ҳар бир таклиф тўғрисидаги маълумотлар Ша хсий ҳисобга 
олиш варакасининг «Мақбул келадиган иш таклифи ва ишга жойлаштириш» 3-бўлимига 
ва Ша хсий ҳисобга олиш варақасини Қўшимча варағини тегишли бўлимига (агар Қўшимча 
варақ тўлдирилса) киритилади. Бунда қуйидагилар кўрсатилади:
мақбул келадиган иш бўйича тартиб рақами;
мақбул келадиган ишни таклиф қилиниши санаси;
иш қидираётган ша хсни ишга жойлаштириш мумкин бўлган корхонанинг тўлиқ номи;
иш қидираётган ша хс ишга жойлаштириш мумкин бўлган касб (мутахассислик, лаво-
зим)нинг номи;
мазкур касб (мутахассислик, лавозим) бўйича корхонада таклиф қилинаётган иш ҳақи микдори;
иш қидираётган ша хс ушбу қилинган таклифни рад этса — рад этиш сабабларининг 
қисқача баёни.
Ҳар қайси мақбул келадиган иш таклифи ёнига иш қидирувчининг ушбу таклифини 
олганли ги тўғрисида ва унинг мақбул келадиган ишни рад этиши сабаблари ҳақидаги ёзув-


202
нинг тўғрилиги юзасидан гувоҳлик берадиган имзоси (агар мазкур ша хс таклиф қилган 
ишни рад этса) ҳамда меҳнат бўлими ходимининг имзоси қўйилади.
32. Мазкур Низомнинг 25, 26 ва 27-бандларида кўрсатилган шартларга мос келадиган бўш 
иш ўринлари мавжуд бўлса ва иш қидираётган ша хс ишга жойлаштириш бўйича таклиф-
га розилик берса, унга меҳнат бўлими ходими мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган 
шаклдиги «Ишга жойлаштириш учун йўлланма»ни топширади.
Йўлланма меҳнат бўлими ходими томонидан, қуйидагиларни кўрсатган ҳолда тўлдирилади;
ходимни ишга жойлаштириш учун йўллаётган меҳнат бўлимининг номи;
корхонага ишга жойлаштириш учун йўлланган ша хснинг фамилияси, исми, отасининг исим;
корхонанинг номи ва манзили;
фуқаро ишга жойлаштирилаётган касб (мутахассислик, лавозим)нинг номи.
Агар ишга жойлашаётган фуқаро Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъ-
минлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган иш қидираётган ша хслар тоифаси-
га мансуб бўлса, Йўлланмадаги 2-банднинг тагига чизилади. Агар ишга жойлашаётган фуқаро 
кўрсатилган тоифага мансуб бўлмаса, унда Йўлланманинг 2-банди ўчирилади.
Йўлланмада унинг берилиши санаси ва тартиб рақами кўрсатилади. Йўлланма, қоида 
тариқасида, туман (шаҳар) меҳнат бўлимининг бошлиғи томонидан имзоланади. Айрим ҳолларда, 
иш қидираётган ходимни ишга жойлаштиришни тезлаштириш мақсадида, Йўлланма фуқаронинг 
жойлаштиришни тезлаштириш мақсадида, Йўлланма фуқаронинг ўзини ўзи бошқариш орга-
ни ҳудудига бириктирилган ходим томонидан имзоланиши мумкин.
33. Йўлланмани беришда Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг «Мақбул иш таклиф қилиш 
ва ишга жойлаштириш» 3-бўлимида ва зарур бўлганда, Ша хсий ҳисобга олиш варақаси 
Қўшимча варағининг тегишли бўлимларида Йўлланмани бериш тартиб рақами ва санаси 
кўрсатилади.
34. Иш қидираётган ва ишга жойлаштириш учун Йўлланма олган щахс, Йўлланмани 
олган сўнги уч кунлик муддатдан кечиктирмасдан, Йўлланмада кўрсатилган манзил бўйича 
ишга жойлашиш учун корхонага (одатда, корхонанинг ходимлар бўлимига ёки бевосита кор-
хона раҳбарига) мурожаат қилиши шарт.
35. Меҳнат бўлимининг Йўлланмаси бўйича фуқаро ишга қабул қилинса ва иш қидирётган 
ша хс билан меҳнат шартномаси тузилса, корхона, Йўлланма топширилгандан кейин беш кун 
муддатдан кечикмасдан туман (шаҳар) меҳнат бўлимига мазкур ша хснинг ишга жойлаштир-
ганлиги тўғрисида хабарнома Йўлланманинг қирқиб олинадиган талонини юбориш шарт. 
Қирқиб олинадиган талонда корхона томонидан қуйидагилар кўрсатилади:
ишга жойлаштирилган ша хснинг фамиляси, исми, отасининг исми;
мазкур ша хс қандай касб (мутахассислик, лавозим) бўйича ишга қабул қилинганлиги 
(ишга жойлаштирилганлиги);
корхона ва ходим ўртасида тузилган шартноманинг тури (агарда шартнома муайян муд-
датга ёки айрим ишларни бажариш учун тузилган бўлса, у ҳолда ишларнинг бажарилиши 
муддати ва номлари ҳам кўрсатилади);
жойлаштирилган иш жойи бўйича иш хақининг миқдори (ойлик маоши);
ишга жойлаштирилганлик тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами.
Ишга жойлаштириш рад этилган тақдирда, қирқиб олинадиган талонда рад этишнинг 
сабаблари асосланиб кўрсатилади ва талон иш қидирувчига мазкур Йўлланмани берган 
меҳнат бўлимига қайтариб бериш учун топширилади.
Қирқиб олинадиган талон раҳбар ёки корхонанинг ходимлар бўлими бошлиғи (ходими) 
томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
36. Иш берувчи меҳнат бўлимининг Йўлланмаси бўйича ишга жойлаштиришни рад этса, 
иш қидираётган ша хс, уч кун муддат ичида, қирқиб олинадиган талонни бевосита ушбу 
Йўлланмани берган меҳнат бўлимига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи худу-
дига бириктирилган ходимига қайтариб бериш шарт.


203
Ишга жойлаштириш бўйича рад этиш сабаблари тўғрисида меҳнат бўлими ходими томони-
дан Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг «Мақбул келадиган иш таклиф этиш ва ша хсларни 
ишга жойлаштириш» 3-бўлими, «Ишга жойлаштириш натижалари» устунига ва зарур 
бўлганда эса — Ша хсий ҳисобга олиш варақаси Қўшимча варағининг тегишли бўлимига 
ёзувлар киритилади.
Қайтариб берилган қирқиб олинадиган талон «Иш қидираётган фуқаронинг ша хсий 
ҳисобга олиш варақасига» тикиб қўйилади.
37. Меҳнат бўлими Йўлланмаларнинг қайтарилган қирқиб олинадиган талонлари ҳисобот 
ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади ва қидираётган ша хснинг жилдида сақланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish