Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИНГ ДИАГНОСТИКАСИ



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИНГ ДИАГНОСТИКАСИ 
 
Маълум бир предметдан дарс берувчи укитувчи ўқув жараѐнини доимо 
режалаштириб, амалга ошириб ва баҳолаб турмоги лозим. Ва алоҳида 
ўқувчиларнинг у ѐки бу предметга бўлган қизиқишлари синфнинг таълим 
олишга бўлган шарт-шароитлари, йўналиши интилишлари ҳақидаги 
маълумотларга эхтиѐж сезади. Мана шу маълумотларга эга бўлмай туриб, 
дифференциаллашган педагогик жараѐнни ташкиллаштира олмайди. Бу 
талабалар таълим жараѐни эффективлигини оширишда хал қилувчи 
аҳамиятга эгадир. Бу масалани Г.Вицлаг ўқув стратегиясини диагноз 
модели (К.Каунер ва Д.Рутенберг) ва ўзлаштиришнинг диагностик 
контрол модели билан (Г. Шальц) хал қилишни таклиф этади. 
 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ ИНДИВИДУАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА 
ШАРТ ШАРОИТЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ 
 
Синф раҳбари вақти-вақти билан ўқувчиларнинг ривожланганлик 
даражасини баҳолаб турмоги лозим. Ҳар ўқув йилининг охирида 
ўқувчиларга умумий ѐзма баҳолар тузиб чиқади ва уларга бир мактабдан 
иккинчисига ўтишда характеристикалар тузади. Бунда педагог 
психологнинг ѐрдамига эхтиѐж сезади. Шунингдек кўп сонли болалар 
мавжудки, уларни ривожланишнинг турли босқичларида психологик 
диагностика қилиш лозим бўлади. Масалан, мактабга қабул қилишда, ѐки 
кейинги таълим йўналишини танлашда ва хоказо. 
Юқорида кайд этилган ҳолатларни таҳлил қилиш учун қуйидаги мисолга 
мурожаат қиламиз. Собик ГДР қонунларида шундай дейилади: Мажбурий 
таълим (10 йил) 1 сентябрдан 31 майгача 6 ѐшга тулган болалардан 
бошланади. Бундан келиб чиққан ҳолда, демак мактабга бориши лозим 
бўлган бола 6,3 (6 ѐш 3 ой) дан 7,3 (7 ѐш 3 ой) ораликдаги ѐшда 
бўлади.‖Истесно ҳолатларда мактабга бориши лозим бўлган болалар 
ўзининг жисмоний ва ақлий ривожланиши билан таълим олишга кодир 
бўлмасалар ва мактабга қабул қилинмасалар, уларнинг ривожланиш учун 


алоҳида педагогик усуллар тайинланади. Кучли ривожланган балалар 
мактабга бир йил олдин қабул қилиниши мумкин, бу ерда 1-сентябргача 
факат 6 ѐшга тулган (31 майдан ) кейин) балалар назарда тутилмокда. 
Боланинг мактабга қабул қилинмаслиги ҳақида карор махсус тиббиѐт 
экспертизаси ва руҳий ривожланиш даражасининг чуқур таҳлили билан 
асосланмоги лозим. Психик ривожланишни аниқлаш бевосита махсус 
методикалар ѐрдамисиз амалга ошмайди. Шу сабабли собик ГДР да 
мактабга тайѐргарликни текширувчи кўплаб методикалар ишлаб чиқилган 
эди. Болаларни махсус мактабларга йўллаш (олдидан) психодиагностик 
текширув асосида бўлади. Бу ҳолат уларга кейинги ривожланишларида 
индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда максимал шарт-
шароитлар яратиш имконини беради. 
Психодиагностик методларни яратиш ва қўллаш қобилиятли болаларни 
махсус мактабларга қабул қилиш, Олий ва Ўрта Хунар таълим ўқув 
масканларига қабул қилиш муаммоларини ечишга ѐрдам беради. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish