ҳисобга олган ҳолда тузилади. Шунинг учун бу
тестлар кичик болаларда
қўлланганда жиддий ѐндашиш ва соддалаштирилиши лозим. Баъзан кичик
мактаб ѐшидаги болалар учун янги вариантдаги тестлар тузишга тўғри
келади. Бу ҳолатда янги муаммо туғилади, яъни бир психологик сифатни,
тузилиши ва маъноси ҳар хил тестларнинг натижасини солиштириш орқали
аниқлаш лозим бўлади. Катталарни турли тестлар ѐрдамида баҳолаш, уларни
солиштиришни талаб қилади ва доимо бир хил натижа бермайди. Тестлараро
солиштиришнинг натижаси ўтказиш коэффициента билан баҳоланади. Бунда
бир тестдан иккинчи тестга ўтишда мумкин бўлган хато кўзда туталади.
Ўтказиш коэффициенти бир психологик хусусиятни баҳолаш учун
мўлжалланган икки усул натижалари сифатида қаралади.
Ўтказиш коэффициента учун текширилувчиларнинг сони етарли
даражада кўп бўлиши, шахсий кўрсаткичлар
дисперцияси эса жуда кичик
бўлиши керак. Масалан: ўсмирлар Векслернннг болалар ва катталар учун
мўлжалланган тестларидан, 1- да 100 % кўрсаткич, 2 - да эса 85 % кўрсаткич
билан баҳоланишди. Ўтказиш коэффициента 1,25 ни ташкил қилади. Бу
коэффициент кичик мактаб ѐшидаги болалар учун мўлжалланган тест
натижасини катта ѐшдагилар учун мўлжалланган тест натижасига бўлиб
олинади. Олинган 1,25 натижа амалий психолог учун болаларни кичик
ѐшдаги болалар тест варианта билан текшириб, ўсмирларни катта ѐшдаги
одамлар
теста билан текшириш, бу бевосита кўрсаткичларни 1,25 га бўлиб
ѐки кўпайтириб, катта ѐшлилар тести натижасига солиштириш имконини
беради.
Катта ѐшлилар учун мўлжалланган шахсни ўрганувчи тестларни болалар
психодиагностикасида қўллашдаги чекланишлар жиддий аҳамиятга эга,
чунки катталардаги сифатлар кичик болаларда бўлмаслиги мумкин. Аксинча,
кичик болалардаги ўзига хос хусусиятлар катталарда бўлмаслиги ҳам
мумкин. Шунинг учун катта ѐшлилар тести етарли даражада валидликка эга
бўлмаслиги мумкин. Биринчи томондан, ҳали боладаги йўқ хусусиятни
баҳолаш керак бўлади.
Иккинчи томондан, улардаги бирор бир хусусиятни
бахоламай қолиш мумкин.
Бу ҳолатдан чиқиш учун катта ѐшлилар тестини болалар учун қўллашда
унинг психологик ўсишиии ва ѐшга боғлиқ психологик хусусиятларии билиш
лозим. Буларни билган ҳолда тест патижаларини баҳолаш мумкин. Болалар
ва катталарнинг шахсий ривожланиш даражасини бевосита солиштириш,
баҳолаш жуда қийин катталар шахсини миқдорий баҳолашдан кўра сифат
жиҳатдан баҳолаш муҳимрокдир. Лекин миқдорни баҳолашнинг хдм алоҳида
ўрни мавжуд.
Тавсия этилаѐтган психодиагностик методлар тазими мактабга кираѐтган
кичик ѐшли болаларнинг ва бошланғич синф ўқувчиларининг ақлий
жараѐнларини, шахсий ва шахслараро муносабатларини,
улардаги амалий
кўникмаларни баҳолаш мақсадида фойдаланилади. Бу тизим асосида
болаларни мактабга нсихологик тайѐргарлигини, уларнинг бошлангич
синфларда
ўзлаштириш
даражасини
баҳолаш
мумкин.
Бундай
нсиходиагностик баҳолаш комплексига куйидагилар киради:
1. Атроф-муҳитда умумий мўлжал олиш.
2. Болаларнинг мактаб таълимига муносабати.
3. Диққат-эътибор.
4. Хотира.
5. Тафаккур.
6. Нутқ.
7. Бадиий-тасвирий қобилият.
8. Мактаб малакаси ва кўникмалари.
9. Муваффақиятга эришиш мотивлари,
10. Шахс
Х
усусиятлари.
11. Шахслараро муносабатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: