методика болалар учун мўлжалланган социометрик методлардан бири
ҳисобланади.
Гурухдаги ҳар бир болага уни қизиқтирадиган ва ўзида бўлишни
ҳоҳлайдиган предметлар берилади. Бу ҳар хил ўйинчоқлар, расмлар ҳамда
пшринликлар бўлиши мумкин. Бола қуйидагича кўрсатма олади:
сенга
берилган 3 та предметнинг ўзингга ѐқадиганини энг яқин ўртоқ деб
ҳисоблаган одамингнинг шкафига қўй, кейинги предметни эса ўртача
ўртоғинг шкафига, охиргисини эса ўзинг билан унчалик ўртоқ бўлмаган
одамнинг шкафига қўй.
Ҳар бир бола ушбу предметларни тарқатиб бўлгандан сўнг, тадқиқотчи
ҳар бир болада қанча предмет йиғилгани ҳақида хулоса чиқаради ва боланинг
гурухдаги социометрик ўрни аниқланади. Бу
С=
%
100
1
x
n
K
қуйидаги формула билан ишлаб чикилади:
п-1
бунда С -боланинг
ўртоқлари билан шахслараро муносабатдаги ўрни, К - эса боланинг
ўртоқларидан олган предметлар миқдори, n - гурухда тестда қатнашган
болалар сони. Натижаларни баҳолаш:
10 балл - агар боланинг кўрсаткичи 100% бўлса 8-9
балл - боланинг
кўрсаткичи 80-99% бўлса 6-7 балл - боланинг кўрсаткичи 60-79% бўлса
4-5 балл - боланинг кўрсаткичи 40-59% бўлса 2-3 балл - боланинг
кўрсаткичи 20-39% бўлса 0-1 балл - боланинг кўрсаткичи 0-19% бўлса
10 балл - жуда юқори
8-9 балл - юқори
4-7 балл - ўртача
2-3 балл - паст
0-3 баллгача - жуда паст
4.6 Билиш фаолиятини диагностика қилиш методлари
Шахсни исихологик ўрганишда экспериментал
методикалар мажмуи
қўлланилади (С .Я.Рубинштейн (1970); Б.В.Зейгарник (1976); В.М.Блейхер
(1976); Е.Т.Соколова (1980); Л.Ф.Бурлачук, С.М.Морозов (1989). Лекин
болалар тараққиѐтининг психологик диагностика қилиш
методларига
бағишланган амалий тавсиялар жуда кам. (И.А.Сикорский, 1901; Э.Клапаред
1911; К.Н.Корнилов, 1921; И.В.Круқ 1983; А.С.Спиваковская, 1988).
Педагогика инсти-тутлари талабалари учун педагогик фаолият амалиѐтида
қўллаш мумкин бўлган аниқ психологик методларни берадиган ўқув
қўлланмалари йўқ. Психология бўйича мавжуд ўқув кўлланмалар эса
талабаларни болаларни психологик ўрганиш метод ва методикалар билан
жуда оз даражада таништиради. (В.С.Мухина, 1985; М.В.Гамезо,
И.А.Домашенко, 1986).
Илк болалик даврининг психодиагностикаси турли ѐш даврла-рида бола
ривожланишини баҳолашда имкон берадиган унинг психик тараққиѐт
меъѐрларига мос ѐки мос эмаслигини аниқлаш, мавжуд меъѐрдан
четга
чиқишларини аниқлаш, уни тузатишнинг индивидуал чораларини
режалаштириш ва олдини олиш бўйича воситалар ва
методлар мажмуидан
иборат.
Турли ѐш давридаги болалар гуруҳини текширишда психодиагностика
методикалари ўз хусусиятларига эга. Масалан, чақалоқлик
давридаги
болаларни текширишда сенсомотор ҳаракатларни ўрганишга мўлжалланган
методлар қўлланилади: бошини ушлаб туриши, предметларни ушлаши,
ўтириши, қайрилиб қараши предметнинг орқасидан кўз билан қараши ва
бошқалар. (А.Анастази 1982) 3 сшдан 6 ѐшгача бўлган
болаларни
текширишда содда ҳаракатларни ѐки оғзаки кўлланмаларни бажаришга
қаратилган топшириқлар берилади. Қалам ва қоғоз, пластилин ва бошқа ўқув
воситалари қўлланиладиган топшириқлар бола катта бўлган
сайин
қийинлаштириб борилади.
Болаларни психологик текширувда чет эл ва собиқ совет психологлари
фойдаланадиган анъанавий методикаларни кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: