Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


«Эслаб қол ва расмларни қайта чиз» методикаси



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
4.1.«Эслаб қол ва расмларни қайта чиз» методикаси 
Болага кетма-кетлик билан иккита расм кўрсатилади, уни бола бир 
дақиқа мобайнида кўриб чиқиб, эслаб қолипш зарур, сўнгра эса худди 
шундай катталикдаги оқ қоғозга қайтадан чизиб бериши тушунтириб 
берилади. 
Бола томонидан бажарилган иш баллар сифатида баҳоланади ва таҳлил 
қилинади. 
Бола томонидан бажарилган ишнинг сифатий тахдили 
I-расмдаги чизиқларнинг бирлашуви 
1а. Ҳар қандай бир-бири билан бирлашиб кетмаган чизикдар гуруҳи + 1 
балл билан баҳоланади. 
I6. Ҳар қайси чизиқлар гуруҳи бошқа чизиқлар билан бирлашиб кетган 
бўлса, - 1 билан баҳоланади. 
Масалан: 
2a. Ҳар қайси параллел чизиқлар 3 ѐки 1 тадан ортиқ чизиқлар + 1 балл 
билан баҳоланади. 
2б. Агар параллел чизиқлар бир-бири билан бирлашиб кетган бўлса, 
- 1 балл билан баҳоланади. 


Изоҳ
З а. Ҳар қайси икки ва ундан кўп тўлқинсимон чизиқлар, агар уларнинг 
узунлиги баландликларидан 3 марта катта бўлмаса ҳамда улар билан 
кесишмаса + 1 балл билан баҳоланади. 
З б. Бунинг акси бўлса - 1 балл билан баҳоланади. 


Ушбу методика америкалик психологлар Р.Тэммл, Н.Доркий ва В.Амен 
томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, болаларни хавотирланиш даражасини 
ташхислаш учун мўлжалланган. Ушбу методика болалар ҳаѐтида рўй 
берадиган ҳодиса ва воқеаликларни акс этгирган 14 та расмдан иборат бўлиб, 
расм икки хил вариантда ўғил ва қизлар учун алоҳида вариантларда 
берилган. Ҳар бир расм қўншмча равишда иккита болалар юзи берилган, 
бирида «Қувноқ» ва «Хомуш». 
Таклиф қилипган расмларда мактабгача тарбия ѐшидаги болаларда ҳар 
купи учрайдиган ҳаѐтий воқеаликлар тасвирланган ва улар болаларда юқори 
даражадаги хавотирланиш ҳолатини уйғотиши мумкин. Масалан: 1-расм 
(кичик болалар билан ўйин), 5-расм (катта ѐшли болалар билан ўйин), 13-
расм (бола ота-онаси билан) болада ижодий эмоционал кўринишга эга, 3-
расм (тажовузкорлик объекта), 8-расм (танқид хайфсан), 10-расм 
(тажовузкорона ҳаракат) ва 12-расм (ѐлғизланиш) салбий эмоционал 
ҳаракатта эга, 6-расм (ѐлғиз ўзини ухлатиш), 7-расм (юз-қўлини ювиш), 9-
расм (инкор қилиш), 11-расм (ўйинчоқларни йиғиш) ва 14-расм (ѐлғиз ўзи 
овқатланиш) тасвирлари икки хил, яъни ижобий ва салбий ха-рактерга эга. 
Икки хил характерланадиган расмлар асосий нроектив талқинларга эга. 


Тадқиқотчи болага расмларни тартиб раками билан кўрсатиб бориб, 
уларнинг ҳар бир ига кўрсатма бериб боради. Масалан: 1-расм кичик болалар 
билан ўйин «Сен нима деб ўйлайсан, боланинг юзи қувноқми ѐки 
хомушми?». 
Ҳар бир боланинг оғзаки жавоблари қайдномада белгилаб борилади. 
Болалардан олинган натижалар ҳам миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил 
килинади.' 
Миқдорий анализ қайдномаси олинган натижалар асосида боланинг 
хавотирланиш индекси аниқланади. 
ХИ = эмоционал негатив танловлар миқдори X 100% 
14 
3,5 ѐшдан 7 ѐшгача болалар хавотирланиш кўрсаткичи бўйича қуйидаги 3 
шартли гуруҳларга ажратилади: 
1. Юқори хавотирланиш даражаси. ХИ 50 % кўи бўлса 
2. Ўртача хавотирланиш даражаси. ХИ 20 % дан 50 % гача бўлса 3. Қуйи 
хавотирланиш даражаси. ХИ 0 % дан 20 % гача бўлса. 
Сифат таҳлилида эса боланинг ҳар бир жавоби алоҳида таҳлил қилинади 
ва унинг атрофидаги одамлар билан мулоқатдаги эмо ционал тажрибасига 
хулоса берилади. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish