Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 Боланинг мактаб таълимига тайѐргарлиги ва билиш жараѐнлари



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
5.1. Боланинг мактаб таълимига тайѐргарлиги ва билиш жараѐнлари 
ривожланиш даражасини аниқлаш методлари 
Болаларнинг маиший турмуш ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш, атроф-
муҳитда мўлжал ола билишини ўрганиш. Боланинг турмуш ҳақидаги 
тушунчалар бойлигига: ўзи, яқинлари, қариндошлари, атрофдагилари, у 
яшаѐтган ҳудуддаги кишилар, буюмлар хақидаги тушунча ва билимлари 
киради. Бундай билимлар боланинг ѐши ошган сари ортиб боради. 
Турмуш ҳақидаги тушунчалар бойлигини тадқиқ этиш учун 6-7 ѐшдан 
10-11 ѐшгача болаларга бериладиган саволлар 10 тадан ошмаслиги керак. 
Ҳар бир ѐш учун саволлар маъно жиҳатидан бир хин бўлса ҳам, лекин аста-
секин мураккаблашиб боради. Масалан: ммктабгача тарбия ѐшидаги болага 
«Исминг нима?» деб савол берсак 1-синф ўқувчисига бу савол бироз бошқача 
берилади: «Исминг ва фамилиянг нима?», 2-синф: «Ота-онангни исми ва 
фамилияси қандай?», 3-синф: «Бувинг ва бувангни фамилияси ва исми 
қандай?» тарзида ўзгариб боради. Саволларнинг ҳар бир ѐш хусусиятларини, 
шу ѐшдаги турмуш ҳақидаги тушунчалар бойлигини, шу саволларга жавоб 
бера олиш қобилиятини ҳисобга олиб тузилганлиги юқоридаги мисолдан ҳам 
кўриниб турибди. Ҳар бир ѐшдаги бола шу саволларга жавоб бера олишига 
қараб балл билан баҳоланади. 
Қуйидаги методикада жавоблар 0-1 балл билан баҳоланади. Лекин баъзан 
шундай ҳолатлар хам бўладики, боланинг жавобини 0 ѐки 1 балл билан 
баҳолаб бўлмайди, шунинг учун мезонга 0,5 баллни киритишгатўғри келади. 
Баъзан саволларга жавоб бериш жараѐнида бола саволга билмагани учун 
эмас, бу саволга жавоб бериш имконияти йўқлиги ѐки ҳохдамагани учун 
жавоб бермаслиги ҳам мумкин ва тадқиқотчи бундай ҳолатни эътиборга 
олиши керак. 
«Болаларнинг теварак-атрофдаги умумий йўналиши ва маиший билимлар 
бойлиги» 


Методиканинг ушбу варианти мактабга қабул қилинаѐтган болалар учун 
мўлжалланган. Шунингдек 1-5 синф ўқувчиларининг теварак-атрофдаги 
йўналиши, маиший билимлар бойлиги ҳам шунга ўхшаш вариантлар орқали 
ўрганилади. Жавоблар таҳлили, баҳолар чиқариш, шу асосда тараққиѐт 
даражасини белгилаш ўртасида ҳам ўхшашлик мавжуд. Мактабга энди қабул 
қилинаѐтган болалар учун саволлар: 
1. Исминг нима? (фамилияни исми билан бирга айтиш хато 
ҳисобланади). 
2. Ёшинг нечада? 
3. Ота-онангни исмлари нима? 
4. Сен яшаѐтган шаҳар қандай номланади? 
5. Сен яшаѐтган кўча қандай номланади? 
6. Сенинг уйинг ва квартирангни номери қандай? 
7. Қандай ҳайвонларни биласан? Улардан қайсилари ѐввойи ва қайсилари 
уй ҳайвонлари? (камида иккитадан ҳайвон номини айтиши керак). 
8. Йилнинг қайси фаслида дарахтлар барг чиқаради ва қайси фаслда 
тўкилади? 
9. Куннинг сен уйғонадиган, тушлик қиладиган ва ухлашга 
тайѐрланадиган пайти нима деб аталади? 
10. Сен фойдаланадиган кийимлар ва ошхона жиҳозларининг номларини 
айтгин? 
(тўғри жавоб - 3 тадан кам бўлмаган кийимлар ва 3 тадан кам бўлмаган 
ҳар хил ошхона жиҳозлари айтилиши керак) 
Ҳар бир саволга берилган тўғри жавоб учун бола 1 баллдан олади. 
Максимал балл, бола барча саволга тўғри жавоб берса 10 баллни ташкил 
этади. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун 30 секунд вақт ажратилади. Шу 
вақт ичида жавоб бермаса, хато деб ҳисобланади ва 0 балл билан баҳоланади. 
Барча саволларга тўғри жавоб бериб, 10 баллни қўлга киритган бола 
мактабда ўқиш учун тўлиқ психологик тайѐр ҳисобланади. Шу вақт ичида 
болага қўшимча саволлар ҳам бериш мумкин, аммо айтиб бериш керак эмас.

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish