26- мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий


  Ж.Б.Кларкнинг иқтисодий таълимоти



Download 387,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana06.07.2022
Hajmi387,03 Kb.
#746495
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
26-marjanilizm neoklassik

6. 
Ж.Б.Кларкнинг иқтисодий таълимоти 
Жон Бейтс Кларк (1847-1938) маржинализмнинг «америка 
мактаби» вакили бўлиб, ХIХ аср охирида иқтисодий таълимотларда 
неоклассик йўналиш шаклланишига муҳим хисса қўшди. АҚШда 
туғилган бўлажак олим кейинчалик Европа университетларида таълим 
олди, Карл Книс (Германияда «Тарихий мактаб» асосчиларидан бири) 
унинг устози бўлган. АҚШга қайтгач ўқитувчилик қилди, Т.Веблен унинг 
қўлида 
таълим 
олган 
экан. 
Кларк 
Америка 
иқтисодий 
ассоциациясининг ташкилотчиси эди ва 1893-1895 йй. унинг учинчи 


президенти бўлган.
Унинг асосий асарлари: «Бойлик фалсафаси» (1886) ва «Бойлик 
тақсимоти» (1899). Бу асарларда (айниқса 2-сида) иқтисодиёт 
фанининг уч табиий бўлимлари, «ишлаб чиқариш омилларининг энг 
юқори унумдорлиги тўғрисидаги қонун» масалаларининг ёритилиши 
муҳимдир. Кларкнинг ёзишича, иқтисодиёт фанининг предмети 
жамиятнинг барча даромадларини турли шаклдаги даромадларга 
ажратишдан иборат (иш ҳақи, фоиз, фойда), булар ўз навбатида мос 
равида «иш бажарганлиги учун», «капитални бериб тургани учун» ва 
«иш ҳақи ва фоизни координация қилингани учун» олинади. Бундан шу 
нарса келиб чиқадики, бу даромадлар «соғ ақл билан» аниқланганда, 
ишлаб чиқариш билан шуғулланган «инсонлар синфи»дан биронта 
одам бир-бирига даъво қила олмайди.
Кларк «энг юқори ишчи», «ишнинг энг юқори характери», «энг 
юқори нафлик», «чегаравий нафлик», «энг юқори унумдорлик» ва 
бошқа маржиналистик категориялар билан иш юритади. У 
микроиқтисодий таҳлилни тўлалигича устувор принцип деб қабул 
қилади. Робинзон ҳаётининг иқтисодий тадқиқотларида қўлланилиши 
ўз-ўзидан бўлган эмас, чунки яккаланган шахс хўжалигини 
бошқарувчилар ҳозирги давлат иқтисодиётини бошқаришда давом 
этмоқдалар. 
«Ижтимоий даромадларни тақсимлаш» ижтимоий қонун билан 
тартибга солинади, бу қонун «энг мукаммал эркин рақобат»да ҳар бир 
ишлаб чиқариш омилини у ҳосил қилган бойлик суммаси билан таъмин 
этиши мумкин. Албатта бу бойлик миқдорий жиҳатдан инсон 
фаровонлигини таъминлашдаги манбалари чекланганлиги билан 
характерланади. «Ҳар бир илаб чиқариш омили» ижтимоий 
маҳсулотда ўзи бевосита ишлаб чиқарган бойлик ҳиссасига эга
Кларк иқтисодиётни статика ва динамика қисмларига бўлади 
(
механика фани каби). Аввалги тадқиқотларда статика қўлланилган 
бўлса, эндиликда табиий-динамик усул таклиф этилади. У иқтисодиёт 
фанини уч қисмга бўлади: 1) бойликнинг универсал ҳодисалари; 2) 
ижтимоий-иқтисодий статика (бойлик билан кейин нима бўлиши 
тўғрисида гап юритилади); 3) ижтимоий-иқтисодий динамика (агар 
жамият фаолият шакли ва усулини ўзгартирадиган бўлса, бу 
шароитда бойлик ва жамиятнинг фаровонлиги билан нима рўй беради, 
деган гап юритилади). 
Кларк фикрича, ҳаёлий статик ижтимоий ишлаб чиқаришга 
операцияларнинг ўзгармас характери хосдир, бунда доимо аввалги 
технологик жараёнларда яхши маълум ўша бойликлар яратилаверади, 
бойлик ҳажми бунда ўсмайди ва камаймайди. Ер ҳам бир хил меҳнат 
қуроллари ёрдамида ишланади, ўша ҳосил олинади, бошқача 
айтганда, ишлаб чиқариш организми ўз шаклини ўзгартирмайди. 
Демак, бу ҳолатда ҳаракат ёпиқ системада боради, иқтисодиёт 
барқарор ва мувозанатда бўлади. Кларкнинг ёзишича, «иқтисодий 


динамикада» жаҳоннинг нормал бойлиги кўпроқ бўлади ва иш 
ҳақининг табиий даражаси кейин ҳозиргидан анча баланд бўлади. 
Иқтисодиётни барқарорлаштиришга қарши бўлган динамик 
шарт-шароитлар келтирилади: 1) аҳоли ўсиши; 2) капитал ўсиши; 3) 
ишлаб чиқариш методларининг яхшиланиши; 4) саноат корхоналари 
шаклининг ўзгариши; 5) нисбатан паст унумли корхоналар ўрнига 
нисбатан юқори унумли корхоналарнинг яшовчанлиги ва бошқалар. 
Хатто ҳар бир омил ўзича жамиятни динамик ҳолатда сақлаш ва 
ижтимоий таркибга таъсир этиш қудратига эга бўлар экан.
Кларкнинг 
юқоридаги 
методологик 
ғоялари 
кейинчалик 
Н.Кондратьев (Россия), Й.Шумпетер ва бошқа олимлар томонидан 
тўлдирилган. 
Кларк тадқиқотида «энг юқори унумдорлик қонуни» муҳимдир. Бу 
қонун эркин рақобат шароити, иқтисодий мувозанат ҳолатида амал 
қилади. Ишлаб чиқариш омиллари бир хил самарадорликка эга бўлган 
шароитда энг юқори унумдорликнинг пасайиб бориши масаласи 
маржинал принципларда қараб чиқилади.
Капитал билан таъминланганлик ўзгармас деб олинган тақдирда, 
меҳнатнинг энг юқори унумдорлиги ҳар бир янги ишга жалб этилган 
ходим билан пасайиб боради ва аксинча. Ходимлар сони ўзгармас 
бўлган ҳолатда маҳнатнинг энг юқори унумдорлиги фақат капитал 
билан таъминланганликнинг ўсиши натижасидагина юқорироқ бўлади.
Қимматни тақсимлашдаги ҳиссалар охирги унумдорликка боғлиқ 
бўлади, яъни фоиз капиталининг сўнгги ўсишидан ҳосил бўлган 
маҳсулот билан аниқланади, иш ҳақи эса меҳнатнинг охирги ошувидан 
ҳосил бўлган маҳсулот билан белгиланади.
Олим эркин рақобатли корхонада энг юқори унумдорликни 
микродаражада ўрганиб, «бефарқлик зонаси» ёки «энг юқори соҳа» 
мавжудлигини тасдиқлайди, бу ҳар бир корхона доирасида назорат 
қилиниши мумкин. Бу зона доирасида одамлар соҳибкорлар 
даромадига таъсир этмаган ҳолда ишга келиб-кетишлари мумкин.
Агар рақобат бекаму-кўст амал қилса, ҳамма ерда бу энг юқори 
ишчилар ўзининг меҳнат маҳсули сифатидаги маошини оладилар, 
аммо рақобат доим мукаммал бўлмаслиги сабабли улар тахминан ўз 
меҳнатига яқин маошни оладилар. Бу шароитда бирор ходимнинг 
ишдан кетиши туфайли энг юқори иш (унча аҳамиятсиз иш) 
бажарилмай қолади, соҳибкор (тадбиркор) эса ўз навбатида 
«бефарқлик зона» доирасида зиёнсиз бир нечта ортиқча одамларни 
ишга қабул қилиши мумкин, чунки бу зонада иш ҳақи уларнинг ишлаб 
чиқариши билан боғлиқ ва бунда ҳеч қандай фойда юзага келмайди.
Амалда эса тадбиркор шу зона доирасида, аввалги маош билан 
жуда кам ходимни ишга жалб этади, чунки зиён келтириш хавфи 
бўлиб, таваккалчилик минималдир, бу энг юқори, чегараланган ишчи 
маоши даражасида иш ҳақи олади. 
Капиталга 
фоизнинг 
шаклланиши 
О.Бем-Баверкнинг 


«кутилмалар назарияси»га ўхшаш фикр юритилади.
Энг юқори унумдорлик қонунидан шундай қисқача хулосалар 
чиқариладики, ишлаб чиқариш омилининг баҳоси унинг нисбий 
камомадлиги билан боғлиқ. Бу эса, хусусан, «адолатли иш ҳақи» 
доимо меҳнатнинг энг юқори унумдорлигига мос келади, меҳнат эса 
бошқа унумлироқ ишлаб чиқариш омили, яъни капиталга нисбатан 
паст бўлади.
Шундай қилиб, Кларк «қонуни»нинг асосий моҳияти қуйидагича: 
ишлаб чиқариш омили-меҳнат ва капитал шу омил томонидан 
яратиладиган маҳсулот қиймати омил баҳоси билан тенглашгунча 
ўстирилиб бориши мумкин (масалан, корхонада ишлаётган ходимлар 
сонини маълум чегарагача, яъни бу омил «бефарқлик зонаси» га 
киргунча кўпайтирилиши мумкин). Амалда бу «қонун» бўйича ишлаб 
чиқариш омилининг рағбати шу омил баҳоси тадбиркорнинг олиши 
мумкин бўлган даромадидан ортиб кетадиган шароитда ўз имконини 
тугатган бўлади. Демак, Кларкни бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш 
харажатлари структураси (таркиби) ни оптималлаштириш муаммолари 
билан боғлиқ бўлган, ҳозирги давр назарияларининг асосчиларидан 
бири деб аташ мумкин.

Download 387,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish