26- мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий



Download 387,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana06.07.2022
Hajmi387,03 Kb.
#746495
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
26-marjanilizm neoklassik

Маршалл хочи 
Маршалл томонидан «истеъмол ортиқчалиги» тушунчасини 
киритади, бу харидор олиши зарур бўлган иложсиз нарса учун 
тўланган ва амалда тўлаётган баҳолар ўртасидаги фарқдир, яъни 
харидорнинг қўшимча талабини қондиришнинг иқтисодий ўлчовидир.
Илк мажиналистларнинг баҳо, талаб ва таклиф каби 
омилларнинг функционал боғланиш умумлаштирилади. У хусусан, 
баҳо пасайиши билан талаб ортиши (баҳо ортиши билан талаб 
пасайиши), баҳо пасайиши билан таклиф пасайиши (баҳо ортиши 
билан таклиф ортиши)ни кўрсатиб берди. Мўътадил (мувозанат) баҳо 
талаб ва таклиф нуқталари кесишган ерда ўрнатилади (юқори 
айтилди). Шуларга мос равишда бозорда баҳоларнинг ўзгариши рўй 
беради.
Даромадлар 
назариясида 
капиталга 
фоиз, 
иш 
ҳақи 
маржиналистик ҳал этилади. Аввалги классикларнинг товар қиймати 
сарфланган меҳнат билан ўлчаниши қатъиян рад этилади.
Фоиз ставкаси даражаси тўғрисида фикр юритилиб, фоиз 
камайиши билан инсонлар кам жамғарадилар (ва аксинча) деган 
қисқача хулосалар чиқарилади. Бу қоида кейинчалик унинг шогирди 
Ж.М.Кейнс томонидан кенг фойдаланилди (юқорида берилган). 
«Талаб баҳоси» ривожлантирилиб «талабнинг эластиклиги 
(
қайишқоқлиги)» консепцияси илгари сурилади, бу талаб ҳажмининг 
баҳо (нарх) ўзгаришига боғлиқлиги кўрсаткичидир. Эластикликнинг 
турли омилларга қанчалик боғлиқлиги таҳлил этилади (истеъмол 
таркиби, даромад даражаси ва б. ). Энг кам эластиклик кенг истеъмол 
молларига тегишли (аммо худди шу ҳолатни зеби-зийнат молларига 
нисбатан кўриб чиқмаган). Бу боғланиш вақт давомида ўзгариб туриши 
айтилади.
Ўрганилаётган давр қанчалик кичик бўлса, талабнинг баҳога 
таъсири шунчалик каттадир, давр қанчалик катта бўлса, ишлаб 
чиқариш харажатлари (таклиф) нинг таъсири асосийдир.
E
Таклиф
Талаб
Маҳсулот 
миқдори 
Баҳо
P
0
Q
0


Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўстириш давомида 
солиштирма ишлаб чиқариш харажатлари ўзгариши қонуниятлари 
аниқланди. Корхона ишлаб чиқариш масштабини оширганда ундан 
келадиган нафнинг миқдори муаммоси қараб чиқилади. Маршалл 
хусусан шуни қайд қиладики, одатда рақобатли иқтисодиётда йирик 
корхона (фирма) ўз товар маҳсулотига баҳони пасайтиришни 
таъминлайди, бу эса рақобатчилар олдида устунликка олиб келади 
(
малака ошуви, махсус машина ва асбоб-ускуналарни қўллай олиш 
туфайли). Энг муҳими бундай иқтисоддан бутун жамият манфаат 
кўради.
«Репрезентатив фирма» (ўртача фирманинг тури) тушунчаси 
киритилади. Унинг ҳажми маълум товарни ишлаб чиқариш ҳажми 
ортиши билан ортади, бу эса ҳам ички ҳам ташқи фойда келтиради
чунки меҳнат сарфлари ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари 
пасаяди. 
Бундан олим иккита иқтисодий қонун борлиги тўғрисида қисқача 
хулосалар чиқаради: 1) ўсиб борувчи фойда ва 2) доимий фойда. 
Биринчисига кўра, меҳнат ва капитал сарфлари ҳажми ортиши билан 
одатда ишлаб чиқаришни ташкил этишни мукаммаллаштиришга олиб 
келади, меҳнат ва капиталдан фойдаланиш самарадорлигини 
оширади, пропорционал (мутаносиб) равишда юқорироқ фойда 
келтирилади. Иккинчисига кўра, меҳнат ва бошқа харажатлар 
маҳсулот ҳажмини пропорционал ўсишига олиб келади. Олим 
фикрича, реал ҳаётда бу икки тенденция доимо бир-бирига қарама-
қарши туради.
Рақобат шароитида ишлаб чиқариш йириклашуви билан нисбий 
харажатлар ё пасайиб боради, ёки паралел ўсади, аммо маҳсулот 
ҳажми ўсиш суръатларидан илгарилаб кетмайди. Кейинчалик мана шу 
фикрлар асосида микроиқтисодий назария ишлаб чиқариш ва корхона 
ўлчамлари (катта-кичиклиги)ни оптималлаштириш муаммосини ечиш 
бўйича анча аниқ услубий ечимларни илгари сурди. Ишлаб чиқариш 
харажатларини доимий ва ўзгарувчи деб қараб, узоқ муддат давомида 
доимий харажатлар ўзгарувчан бўлиб қолади. Фирма бозорни тарк 
этишининг асосий сабаби - харажатларнинг бозор баҳоси 
даражасидан юқорилаб кетишидир.

Download 387,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish