26- мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий



Download 387,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana06.07.2022
Hajmi387,03 Kb.
#746495
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
26-marjanilizm neoklassik

ҚИСҚАЧА ХУЛОСАЛАР 
ХIХ асрнинг 70-йилларида Австрия мактабининг шаклланиши 
иқтисодиёт фанида катта воқеа бўлди. Унинг назариётчилари фанда 
маржинализм деб ном олган иқтисодий назарияни илмий асослаб 
бердилар. Бу назария қоидалари классик иқтисодий мактабдан шу 
даражада фарқ қилардики, у айрим ҳолларда фандаги тўнтариш деб 
ҳам баҳоланади. Янгича йўналишни таклиф қилган иқтисодчилар 
товарлар (неъматлар) қимматини унга бўлган субъектив муносабатлар 
билан аниқладилар. Ҳар қандай неъматлар кишиларнинг талабини 
қаноатлантириши даражасига қараб, фойдалилик касб этиши 
мумкиндир.
«Фойдалилик» ва «қиммат» категориялари ўртасида ўзаро 
боғлиқлик мавжуд бўлиб, ҳар қандай неъмат фойдалидир, лекин у 


қимматли бўлмаслиги ҳам мумкиндир. Фойдали бўлган неъматларгина 
маълум даражада қимматли бўладилар. Фойдалилик ва қимматлик 
категорияларини ажратиб кўрсатиш билан бирга маржиналистлар 
қийматнинг меҳнат назариясини бутунлай инкор этдилар. Улар 
бозорлардаги иқтисодий неъматларнинг нархини унга сарф бўлган 
меҳнат ва ишлаб чиқариш харажатлари билан эмас, балки 
истеъмолчининг 
субъектив 
равишда 
бу 
неъмат 
қимматини 
белгилашида ўз ўрнини топади, деб ҳисоблайдилар.
«Энг юқори фойдалилик» назарияси ўта субъективлиги учун 
тартибсизлиги ва тўла исботланган фактлардан кенг фойдаланганлиги 
учун кўп марта ҳақли танқид қилинди. Лекин ҳозирги замон иқтисодий 
таълимотларида 
Австрия 
мактабининг 
ғояларида 
айниқса 
микроэкономика бўлимида кенг фойдаланиб келинмоқда. Чунки бу 
назариянинг устун томони шу билан белгиланадики, унда нафақат 
харажатларнинг ҳисоби, балки ишлаб чиқариш ва муомаланинг 
натижалари тўлиқ инобатга олинади.
Маржинализм инқилоби тўғрисида гап борганда Австрия мактаби 
қатори Лозанна мактабини ҳам алоҳида таъкидлашимиз зарурдир. Бу 
мактаб асосчилари маржиналистик ғояларни қўллаган ҳолда унинг 
қисқа, очиқ ва аниқ математик ифодасини топишга ҳаракат қилдилар.
Валрас фойдалилик ўрнига ноёблик тушунчасини киритди ва 
миқдор истеъмолининг камаювчи функциясини таклиф этди. Умумий 
бозор мувозанати назариясини ишлаб чиқди ва унинг тенгламасини 
яратди, иқтисодиёт ва математикани бир-бирига чамбарчас боғлади. 
Валрас қонуни бўйича, бозор мувозанати шароитида умумий талаб 
умумий таклифга тенгдир. Агар Валрас бозор мувозанати масаласини 
қўйган ва унинг қачонлардир ечилишини башорат қилган бўлса, 
В.Парето бу муаммони ҳал этишга муҳим ҳисса қўшди ва тартибли 
фойдалилик тушунчасини киритди. В.Парето оптимал ҳолати (еки 
Парето оптимуми) бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси 
учун интилиб, ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига 
эришмоқдалар.
Швед олими К.Викселл нормал алмашув шароитида иккала 
томоннинг ҳам муваффақиятга эришувини исботлаб берди. Яъни 
алмашувдан ҳамма манфаатдордир, деган ғоя илгари сурилади.
ХIХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб иқтисодий таълимотларда 
принципиал янги йўналиш - маржинализм ғоялари устундир, авалги 
классик мактаб вакилларининг фикрлари кескин танқидга учради, 
чунки амалий иқтисодиётда ўзгаришлар рўй берди. ХХ асрнинг 
бошларида эса неоклассик (яъни янги классик) ғоялари шакллана 
бошлади, бу маржинализм ғоялари ривожининг 2-босқичи деб 
қаралиши мумкин. «Сиёсий иқтисод» дан анча фарқ қилувчи 
«Экономикс» тушунчаси киритилади ва иқтисодиётга ёндошув кескин 
ўзгарди.
Неоклассик йўналишнинг асосий мафкурачиси А.Маршалл 


ҳисобланади, у «Экономикс» иборасини биринчи бўлиб муомалага 
киритди. Иқтисодиёт фанинг асосий вазифасини «инсониятнинг 
нормал ҳаёт фаолияти тўғрисидаги таълимот» деб баҳолайди. 
Классик мактабнинг принципиал ғоялари ҳимоя қилинади (эркин баҳо, 
рақобат, давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги ва б.), аммо унга 
маржиналистик қоидалар қўлланилади. Қиммат ва баҳо шаклланиши 
ниҳоятда оригинал равишда кўрсатиб берилган, «қайчи тиғи» эффекти 
муҳимдир. Талаб ва таклиф чизиқларининг кесишган жойида баҳо 
аниқланиши, «Маршалл хочи» ниҳоятда катта аҳамиятга эга ва ҳозир 
бу қоида доимо қўлланилади.
«Истеъмол 
ортиқчалиги», 
мўътадил 
баҳо, 
талабнинг 
эластиклиги, 
«репризентатив 
фирма» 
тўғрисидаги 
ғоялар 
фундаментал аҳамиятга эга. Америкалик Ж.Б.Кларкнинг қарашларида 
фаннинг асосий предмети «жамиятнинг барча даромадларини турли 
шаклдаги даромадларга ажратишдан иборат» деб қаралади. Фанни 
статика ва динамикага ажратади, «энг юқори (чегаравий) меҳнат 
унумдорлиги қонуни»ни киритади.
Италиялик В.Парето иқтисодиётда умумий мувозанат муаммолар 
тадқиқотига эътибор беради. Математик аппаратдан унумли 
фойдаланиб, «бефарқлик эгри чизиғи» ни яратди.

Download 387,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish