26- мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий


  В.Паретонинг умумий иқтисодий мувозанат концепцияси



Download 387,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana06.07.2022
Hajmi387,03 Kb.
#746495
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
26-marjanilizm neoklassik

7. 
В.Паретонинг умумий иқтисодий мувозанат концепцияси 
Вилфредо 
Парето 
(1848-1923) 
иқтисодий 
таълимотнинг 
неоклассик йўналишини давом эттирган йирик италян вакили 
ҳисобланади, у маржинализмнинг «Лозанна мактаби» анаъналарига 
содиқ эди. Бу олимни иқтисодиёт билан бирга сиёсат ва социология 
соҳалари ҳам қизиқтирган, бу унинг ёзган асарларидан маълум. 
Паретонинг асосий асарлари: икки жилдли «Сиёсий иқтисод курси» 
(1898), «Сиёсий иқтисод таълимоти» (1906) ва «Умумий социология 
бўйича рисола» (1916). Паретонинг иқтисодий тадқиқотларида 
Л.Валрас, О.Курно, Ф.Эдтуорт ва бошқа олимларнинг ғоялари таъсири 
катта бўлган. 1892 йил Л.Валрас Лозанна университетидаги кафедра 
мудирлигини В.Паретога топширади ва шу даргоҳда юқорида 
кўрсатилган асарлар яратилди. В.Парето В.Валрас каби умумий 
иқтисодий мувозанат муаммолари тадқиқотига катта аҳамият берди, 
бунда маржинализмнинг иқтисодий таҳлил ғояларига амал қилинади. 
Шу билан бирга Парето иқтисодиётда мувозанатнинг шарт-
шароитлари ва омилларини ўрганишда сифат жиҳатидан янги 
принципларни илгари суриб, неоклассик иқтисодий ғояларни янги 
«иккинчи тўлқини»ни бошлаб берди. Булар қуйидагиларда намоён 
бўлади.
В.Парето функционал ёндашув асосида алмашувнинг бирдан 
бир сабаби нафлик (эҳтиёж) деган қоидадан воз кечиб, иқтисодий 
тизимни бутунлигича изоҳлашга ўтди, бунда талаб (истеъмол) ва 
таклиф иқтисодиётда мувозанат элементлари сифатида қаралади. Шу 
билан бирга, «соф» иқтисодий назарияга асосланиб, даромадлар 


тенгсизлиги уларни синфлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқлигини 
инкор этади.
Л.Валраснинг умумий иқтисодий мувозанат моделида шу 
мувозанатга эришувнинг мезони нафликнинг максимуми (уни 
ҳисоблаш мумкин эмас) деб ҳисобланган бўлса, Паретода бу мезон 
бошқасига, яъни конкрет индивиднинг афзал кўриш нисбати ўлчови 
баҳосига алмаштирилади.
Деярли қирқ йилдан сўнг (1959) В.В.Леонтев бу муаммони 
долзарблиги пасаймаётганлиги туфайли, бу соҳада учта позиция 1954 
й. эълон қилинган бўлиб, унда истеъмолчиларнинг товарларни 
танлашда ўзини қандай тутишини кузатиш орқали объектив 
информация манбаи нафлик функцияси шаклида бўлади, уларнинг кўп 
сонли турли даражаларини солиштириш реал процедура (иш тартиби) 
дир.
М.Блаук фикрича, агар нафликни миқдорий ўлчаш имкони 
бўлмаса, эски энг юқори нафлик назариясидан воз кечиш заруратини 
сезилади ва аниқланган афзаллик методига тўла ўтиш керак.
Парето тадқиқот мақсадида «бефарқлик эгри чизиқлари»дан 
фойдаланиб маълум неъмат, миқдори, худди шунингдек бошқа барча 
ресурслар миқдорига боғлиқ равишда истеъмолчининг қайси 
неъматини танлаш масаласини кўриб чиқади. Товарлар нафлиги 
суммаси турли комбинацияларда бўлади ва бир комбинациянинг 
бошқасидан устунлигини белгилаш керак. Натижада олимнинг уч 
ўлчовли диаграммалари пайдо бўлди, бу диаграмма асос (ўн) ларида 
истеъмолчи қўлида бу ёки бошқа неъматларнинг турлича миқдори 
кўрсатилади.
Парето нафликнинг анъанавий миқдорий ўлчаш усулларидан воз 
кечиб, «ижтимоий максимал нафлик» тушунчасини изоҳлаб беради, бу 
тушунча ҳозирги даврда «Парето оптимуми» деб номланади. Бу 
тушунча шундай ўзгаришларга баҳо бериш учун фойдаланиладики, 
унда барчанинг фаровонлиги ё яхшиланади, ёки бозорнинг бирор 
одам ўз аҳволини бошқа одамнинг аҳволини ёмонлаштирмасдан 
яхшилай олмайди.
Бу 
товар 
ва 
ресурсларининг 
энг 
яхши 
тақсимотини 
хакартерлайди. Кейинчалик умумий бозор мувозанати бозорнинг 
Парето оптимал ҳолати эканлиги исботлаб берилди. Хўш, бу нима 
дегани? Бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси учун 
интилиб, ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига эришишидир. 
Бунда сумлар қониқиш (умумий фойдалилик) функцияси ўз 
максимумига этади. Бошқача қилиб айтганда, А.Смит томонидан 
илгари сурилган машҳур «кўринмас қўл» тўғрисидаги ғоялар амалиёт 
исботлаб берилган.
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Лозанна университети 
профессори 
Л.Валрас 
капиталистик 
иқтисодиётнинг 
«умумий 
иқтисодий мувозанати» моделини қурди. Бу йўналиш Валрас ишининг 


давомчиси, италян олими Вилфредо Парето (1848-1923) томонидан 
кенг ривожлантирилди. У «энг юқори наф» назариясини ҳал этиш, 
истеъмол неъматларининг нафи (фойдалилиги)ни ҳисоблаш учун 
ҳаракат қилди ва математик усуллардан кенг фойдаланди. Парето ўз 
таҳлили асосига даромад миқдори ва товарлар баҳосини қўйди. 
Истеъмол неъматлари тўплами турлича бўлиши табиий. Шу сабабли 
Парето «идеал мувозанат» схемасини олади, бунда автоматик 
равишда 
пайдо 
бўладиган 
«хусусий 
мувозанат» 
ҳар 
бир 
истеъмолчининг оптимал танловидан вужудга келади. Бу усул билан 
Парето «энг юқори наф» назариясини боши берк кўчадан олиб чиқа 
олмади, лекин унинг «афзал кўриш» ва «лоқайдлик эгри чизиқлари» 
назариясидан эконометрик тадқиқотларда фойдаланиб келинмоқда. У 
Валраснинг 
умумий 
иқтисодий 
мувозанат 
назариясини 
такомиллаштиришга ҳаракат қилди. У устозидан фарқли равишда 
ишлаб чиқариш функциясининг маҳсулот чиқариш ҳажмига боғлиқлиги 
коэффициентининг ўзгариши мумкинлигини тан олган. «Парето 
оптимум»ида аҳоли даромадларининг тақсимланиш гиперболасининг 
тенгламаси берилади (1897).
Фойдалилик (наф) функциясини топиш учун неъматлар тўплами 
афзаллиги концепцияси Жон фон Нейман томонидан янада 
ривожлантирилди. У ўйин назариясига асосланиб, индивидуумнинг 
максимум ютуққа интилиши шароитидан келиб чиқиб, истеъмолчининг 
ўзини тутиш моделини ишлаб чиқди. Бунда неъматлар фойдалилиги 
концепцияси психологик талабни қондириш мезонлари билан боғлаб 
ўрганилади.
Л.Валрас фарқли В.Парето моделида фақат эркин рақобат 
иқтисодиётигина таҳлил этилмайди, турли типдаги монопол бозорлар 
ҳам қараб чиқилади, бу тадқиқотлар ХХ асрнинг ўрталаридагина 
алоҳида тадқиқот предметига айланди. Улар таҳлилнинг янги икки 
бошқа йўналиши билан бирлашиб кетди: 1) бозор механизми 
назарияси; 2) фирма ва уй хўжалиги фаолияти таҳлили.

Download 387,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish