26-
мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий
мактаблар.
1. Маржинализмнинг умумий таърифи ва ривожланиш босқичлари
2. Австрия мактаби. Субъектив - психологик йўналиш
3. У.Жевонс ва Л.Вальраснинг маржиналистик ғоялари
4. Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосий йўналишлари
5
.Алфред Маршаллнинг иқтисодий таълимоти
6. Ж.Б.Кларкнинг иқтисодий таълимоти
7
. В.Паретонинг умумий иқтисодий мувозанат концепцияси
1.
Маржинализмнинг
умумий
таърифи
ва
ривожланиш
босқичлари
ХIХ асрнинг иккинчи ярми- ХХ асрнинг бошларида иқтисодий
таълимотларнинг
ривожланиши
(
эволюцияси)
капитализм
иқтисодиётида унинг сиёсий устқурмасида юз бераётган туб
силжишларни акс эттирар эди. ХIХ асрнинг сўнгги чорасида эркин
рақобатнинг монополияга айланиши иқтисодиётдаги энг муҳим ҳодиса
бўлди. Бу жараён капитализм зиддиятларнинг, айниқса меҳнат билан
капитал ўртасидаги зиддиятларнинг чуқурлашуви ва кескинлашуви
билан айни бир вақтда рўй берди. ХIХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб
қиймат назарияси ва уни илмий таҳлил қилишда ҳам чинакам
инқилобий ўзгариш юз бериб айнан шу даврда Европанинг бир нечта
мамлакатларида турлича назарий мактаблар шаклланди. Ушбу
мактаблар яратган иқтисодий таълимот фанда «маржинализм»
таълимоти деб номланиб ХХ асрнинг 30-йилларигача ўз мавқеини
сақлаб турди.
Маржинализм французча маргинал сўзидан олинган бўлиб «энг
юқори», (чегаравий) деган маънони билдиради.
Бу борадаги ўзининг илк фикрларининг У.Стенли Жевонс 1862
йилда Британия фанларини ривожлантириш Ассоциациясида қилган
«Сиёсий иқтисоднинг умумий назарияси ҳақида қисқача билдириш»
номли маърузасида баён этган эди. 1871 йилда эса У.Жевонс янги
назариясини илмий асослашга бағишланган фундаментал асар бўлган
«Сиёсий иқтисод назарияси» номли китобини Англияда нашр
қилдирди. Айнан мана шу йили 1871 йилда Австрияда Карл
Менгернинг «Сиёсий иқтисод асослари» номли китоби ҳам эълон
қилинди. Бу китобда ҳам худди мана шу «энг юқори фойдалилик»
назарияси таҳлил қилиниб математик формула ва теоремаларсиз
илмий жиҳатдан асослаб берилди.
1874
йилда Швейцарияда Леон Вальраснинг «Соф иқтисодиёт
фани элементлари» номли китоби нашрдан чиқди. Бу китобдаги
иқтисодий
назария
тўлиқ
равишда
математик
жиҳатдан
ривожлантирилди. Шундай қилиб янги йўналиш бир вақтда учта олим
томонидан турли мамлакатларда инглиз, немис ва француз тилларида
илмий жиҳатдан асослаб берилди.
Маржинализм ва унинг ривожланиш даврини икки босқичга бўлиб
ўрганиш мақсадга муофиқдир.
Биринчи босқич ХIХ асрнинг 70-80-йилларини ўз ичига олиб
иқтисодий таҳлилнинг дастлабки маржиналистик ғояларини мужассам
қилган дастлабки илмий асарлар яратилди. (К.Менгер, У.Жевонс ва
Л.Вальрас асарлари). Бу даврда асосий кечиб уни бу кўриниши инсон
психалогик хусусияти, яъни унинг ҳиссиёти ва қабул қилиши асосида
ўрганилади. Шунинг учун маржинализмнинг бу босқичини иқтисодий
таълимотлардаги «субъектив йўналиш» деб аталди.
Иккинчи босқич ХIХ асрнинг 90-йилларига тўғри келиб, бу
даврдан бошлаб маржинализм кўпгина мамлакатларда машҳур ва
асосий таълимотга айланди. Маржиналистларнинг бу даврда эришган
асосий ютуғлари субъектив-психологик йўналишдан воз кечиб
иқтисодиётнинг асосий мақсади бу иқтисодий ҳаётнинг доимий
боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтира билиш
демакдир, дедилар. Натижада янгича иқтисодий ғоялар намоёндалари
классик иқтисодий мактабнинг давомчилари сифатида баҳоланиб,
уларга неоклассиклар деб ном берилди.
Маржинал ривожланишнинг иккинчи босқичини яъни неоклассик
иқтисодий таълимотни ривожланишига йирик иқтисодчи олимлар
А.Маршалл, Дж. Б.Кларк ва В.Парето катта ҳисса қўшдилар.
Маржинал иқтисодий ғояларни юқорида қайд этилган иккала
босқичини ўзига хос хусусиятларини қуйидагича таърифлаш мумкин.
Биринчи. Дастлабки маржиналистлар ўзларининг субъектив
оқимларида асосий эътиборни иқтисодий таҳлил жараёнида истемол
(
талаб)нинг тутган ўрнини ўрганишга қаратиб классиклардан фарқли
равишда ишлаб чиқариш (таклиф)ни иккинчи даражали қилиб
қўйдилар. Кейинчалик неоклассиклар ҳар иккала жараённи биргаликда
ўрганиб анча мукаммал таълимот яратдилар.
Иккинчи. Биринчи босқич маржиналистлари субъектив йўналиш
вакиллари классиклар сингари сабаб оқибатга асосланган илмий
таҳлилни
қўллаб
уларнинг
ғояларини
маълум
даражада
такрорладилар. Лекин биргина катта фарқ субъектив мактаб қўллаган
истеъмол ва товарларнинг фойдалилиги усули уларни классик мактаб
усулидан фарқлади. Ўз навбатида маржиналистларнинг неоклассик
йўналиши функционал илмий тадқиқотни майдонга ташлаш билан
бирга ишлаб чиқариш ва истеъмолни яхлит ҳолда ўрганиб меъёрий
иқтисодий ўлчамларни тақсимот ва айирбошлаш жараёнларига ҳам
тадбиқ этдилар.
Учинчи. Маржинал инқилобнинг биринчи босқичидан фарқ қилиб,
иккинчи босқичда функционал илмий услуб билан бирга иқтисодий
таҳлилга иқтисодий жараёнларни математик моделлаштириш усули
ҳам олиб кирилди. Шу жумладан, ҳар иккала босқич назариётчилари
«эркин» рақобат ёрдамидаги иқтисодий ўсишни ҳалигача автоматик
равишда қўллаб келинмоқда деган фикрга келдилар.
Тўртинчи. Неоклассиклар иқтисодий таълимотлар тарихида
алоҳида ўрин эгаллаган классиклардан иқтисодий либерализм
тамойилларига содиқ қолишни мерос қилиш билан бирга тадқиқот
мавзуини янада кенгайтириб, унда функционал тадқиқот усулидан ва
иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш усули ва ниҳоят системали
математик усулдан кенг фойдаланишни амалга оширдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |