Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Маълумот берувчи таълим методлари



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
1. Маълумот берувчи таълим методлари: 
- оғзаки баѐн қилиш, тушунтириш, маъруза; 
- демонстрация, иллюстрация; 
- муаммоли ҳикоя, ўзаро суҳбат.
2. Операцион таълим методлари: 
- машқлар, лаборатория ва амалий ишлар;
- амалий тадқиқот ишлари.
3. Ижодий таълим методлари: 
- адабиѐт билан ишлаш; 
- ишга алоқадор ўйинлар, инновацион ўйинлар; 
- баҳс-мунозара, ―шовқин гуруҳи‖; 
- ақлий ҳужум, ижодий диалог. 
Тўгарак раҳбари ақлий салоҳияти ҳамда ички имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда, очиқ машғулот учун таълим методларини танлаши керак. Очиқ 
машғулотнинг қизиқарли, замон талабига мос равишда ўтказилиши тўгарак 
раҳбарининг ўз ишини қанчалик пухта билиши, маҳорати ва ўз касбининг 
хақиқий устаси эканлигига бевосита боғлиқ. 
Моҳир педагог ўқувчиларнинг машғулотда фаол иштирок этишларига; 
ҳар бир бола шахсига индивидуал ѐндашиб иш юритишга эришади; 
ноанъанавий ўқитиш методларини ўзининг иш фаолиятига тадбиқ этишга 
ҳаракат қилади. 
Қуйида очиқ машғулот жараѐнини амалга ошириш босқичлари намуна 
тарзида келтирилади. Ушбу ишланмага тўгарак раҳбарлари ижодий 
ѐндашишлари тавсия этилади. 
I.
 
Машғулотнинг мақсади: 
- таълимий мақсад; 
- тарбиявий мақсад. 
II. Машғулотнинг жихозлари: 
- кўргазмали воситалар (иш қуроллари, суратлар, слайдлар, тарқатма 
карточкалар, ...); 
- иш жихозлари (хом ашѐ). 
III.
 
Машғулот жараѐнини амалга оширишдаги таълим методлари: 
- оғзаки баѐн қилиш, таҳлил қилиш, ...; 
- савол-жавоб, баҳс-мунозара, ...;
- амалий машғулот, гуруҳларда ишлаш, ... 
IV.
 
Очиқ машғулот жараѐнини амалга ошириш босқичлари: 
- ташкилий қисм 5 дақиқа 
- уй вазифасини текшириш ва хатолар устида ишлаш
15 
дақиқа 
- ўтилган мавзуни такрорлаш 5 дақиқа 
- янги мавзу баѐни 30 дақиқа
- амалий машғулот 60 дақиқа 
- ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш 10 дақиқа 
- уйга вазифа бериш 5 дақиқа 
- ўқувчилар билимларини баҳолаш 5 дақиқа 


118 
 
Очиқ машғулотга турли таълим муассаларидан педагоглар таклиф 
этилади. Меҳмонлар машғулот давомида тўгарак фаолияти билан танишар 
эканлар, шу билан бирга, тўгарак раҳбарининг ўзига хос иш тажрибасини 
ўрганадилар, ютуқ ва камчиликларни таҳлил этадилар. Демак, очиқ машғулот 
тўгарак раҳбарининг иш тажрибасини омммалаштиришда асосий восита 
ҳисобланади. 
Семинарлар: 
―Семинар‖ лотинча ―seminarium‖ сўзидан олинган бўлиб, ―иссиқхона 
(теплица)‖ деган маънони билдиради. Даставвал, семинар шаклидагни тематик 
машғулотлар қадимги грек ва юнон мактабларида вужудга келган. Бундай 
машғулотларда таълим жараѐни баҳс-мунозаралар билан уйғунликда олиб 
борилган бўлиб, педагогнинг якуний хулосаси билан умумлаштирилган.
Тематик машғулотларнинг ушбу туридан таълим соҳасида малака 
ошириш мақсадида кўп йиллардан бери фойдаланиб келинади. Семинарни 
ўтказиш учун танлаб олинган йўналишда узоқ вақт фаолият кўрсатган малакали 
мутахассис таклиф этилади. Уни шартли равишда ―семинар бошловчиси‖ деб 
атаймиз.
Семинарнинг асосий мақсади – мутахассис-бошловчининг кўп йиллар 
мобайнида тўплаган иш тажрибасини оммалаштириш, танланган мавзу бўйича 
тўлиқ назарий маълумот бериш, шу назарий маълумот асосида амалий 
машғулот ўтказиш, тарқатма материал тақдим этиш ва шунинг натижасида 
касбий маҳоратни янада шакллантириш ва ошириш. Семинарни уч босқичда 
ўтказиш мақсадга мувофиқ: 
-
назарий; 
-
амалий; 
-
танлов ѐки мусобақа. 
Дейлик, ―РМ-1 русумли автомоделнинг ясалиш технологиясига янгича 
ѐндошув‖ мавзусида 3-4 соатга мўлжалланган семинар ўтказмоқчимиз. 30-40 
дақиқа мобайнида қуйидаги назарий маълумотларни семинар иштирокчиларига 
берамиз:
-
Ўзбекистонда автомоделизмнинг ривожланиши; 
-
Автомодел турлари ҳақида маълумот; 
-
РМ-1 русумли автомоделнинг ўзига хос хусусиятлари; 
-
Фойдаланиладиган хом ашѐ ва меҳнат қуроллари ҳақида маълумот; 
-
Моделнинг чизмалари; 
-
Моделнинг ясалиш технологияси ҳақида умумий маълумот. 
Сўнг модел чизмалари ва ясаш технологиясига асосланган ҳолда, 
семинарнинг амалий қисмига ўтилади. Амалий машғулот 1-2 соат давом этиши 
мумкин. Бунда семинар иштирокчилари бошловчи раҳбарлигида РМ-1 русумли 
автомодел ясайдилар. Бошловчи амалий иш давомида ушбу моделни ясашда 
қандай янгиликлар киритгани, қандай янги хом ашѐдан фойдалангани ҳақида 
маълумот беради, иштирокчиларда пайдо бўлган саволларга жавоб беради.
Бажарилган ишнинг натижасини кўриш мақсадида семинар охирида 
танлов ѐки мусобақа ўтказиш мумкин. Бундай тадбир семинарда олинган 
билимни амалда синаб кўриш имконини беради.


119 
 
Семинар ташкилотчилари тайѐргарлик кўриш жараѐнида медиавоситалар 
(интернет, телевидение, ОАВ маълумотлари ва ҳоказо)дан фойдаланиш орқали 
семинарнинг янада самарали ўтиши таъминланишини унутмасликлари керак.
Тренинглар: 
Тренинглар узоқ тарихга эга эмас. XX аср ўрталарида америкалик 
руҳшунос олим Курт Левин ва унинг ҳамкасблари янги буюртмасини амалга 
ошираѐтганида, тасодифан тренинг услубини ўйлаб топадилар. Лойиҳа 
чегарасидан чиқмаган ҳолда, олимлар махсус танлаб олинган гуруҳ билан шу 
мавзуда машғулот олиб борганлар. Машғулотдан сўнг улар ўзларининг 
кузатиш натижаларини муҳокама қилганлар. Гуруҳ аъзоларидан бир нечтаси 
ана шу муҳокамаларда иштирок этиш истагини билдирадилар. Ана шундай 
муҳокамалардан 
бирида 
олимларнинг 
кузатувлари 
ҳар 
доим 
ҳам 
иштирокчиларнинг қабул қилишлари ва тушунишлари билан тўғри келмаслиги 
маълум бўлади. Бу тафовутни таҳлил қилганларидан сўнг, улар навбатдаги 
муҳокамаларни гуруҳ билан биргаликда олиб бориш керак, деган хулосага 
келганлар. Натижада гуруҳдаги вазиятни ва гуруҳ ишини коллектив таҳлил 
қилиш услуби, яъни тренинглар вужудга келади. Бугунги кунда ҳам 
тренингларнинг асосий мақсади коллектив бўлиб муаммоларни ҳал қилиш, 
гуруҳ билан қарор қабул қилиш бўлиб қолмоқда.
Тренингларни тренерлар ташкил этадилар. Уларнинг семинар 
бошловчиларидан фарқи бор, албатта. Семинар бошловчилари тадбир давомида 
доминант ҳисобланиб, асосий фаоллик улар томонидан амалга оширилади. 
Тренерларнинг асосий вазифаси эса гуруҳ ишларини ташкил этишдан иборат, 
холос. Тренер гуруҳнинг ҳаракатларини ва баъзи аъзоларини бошқариб туради.
Семинарнинг назарий қисмига тахминан 30-40 дақиқа ажратилган бўлса, 
тренингда 5 дақиқали кириш сўзида тренинг ўтказишдан мақсад нима, тренинг 
мавзуси, ўтказилиш усуллари, тарқатма материаллар ҳақида маълумот 
берилади. Тренинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, танланган муаммони 
таҳлил қиладилар, уни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқадилар. Сўнгра ҳар 
бир гуруҳдан тайинланган вакил ўз тақдимотини намойиш этади. Барча 
гуруҳларнинг таҳлилий натижалари эълон қилингач, тренер фикр-
мулоҳазаларини жамлаб, қайта таҳлил қилиб, ютуқ ва камчиликларни 
кўрсатган ҳолда, барчага маъқул бўлган умумий хулосага келади.
Кўриб турганингиздай, тренинг давомида иштирокчи тренер ва гуруҳ 
ѐрдамида шахсий тасаввури ва ишлаш кўникмаларини таҳлил қилиш имконига 
эга бўлади. Гуруҳда ишлаш тажрибаси иштирокчидан кўникмаларни қўллашда 
янги воситаларни талаб қилиб, унинг тажриба ва назарий билимларини 
кенгайишига ѐрдам беради.
4. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish