Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

Маҳорат дарслари:
Маҳорат дарси бу
- мактабдан ташқари таълим тизимида педагогларнинг 
малакасини оширишнинг асосий шаклларидан биридир. У прфессионал 
аудитория билан бўлган амалий йўналган машғулот ҳисобланиб, махсус 
танланган мавзу бўйича аниқ бир блимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш 


120 
 
учун қўлланилади. 
Маҳорат дарси нинг мақсади бу – такрорланмас ўқитувчилик 
тажрибасини намойиш қилиш, маҳорат дарси ўтказаѐтган педагогнинг 
иштирокчиларга ўзининг ижодий, экспериментал фаолияти натижасида 
олинган ―инновацион маҳсулотлар‖ни етказишидир. 
Маҳорат дарси нинг асосий вазифалари: 

Профессионал мулоқот, ўз-ўзини намоѐн қилиш ва педагоглар ижодий 
имкониятлари ўсишини рағбатлантириш; 

Қатнашчиларнинг масаласини ва касбий маҳоратини ошириш; 

Етакчи педагогик тажрибани тарғиб қилиш, тарқатиш; 

Таълим-тарбиянинг янги технологияларини жорий этиш. 
Муваффақиятли ва самарали Маҳорат дарсининг асосий шарти, бу - ўз 
таълим фаолияти
соҳасида юқори даражага эришган 
устапедагог, 
ѐрқин 
индивидуалликка, педагогик фаолиятда ўзининг шахсий ѐндашувига эга 
бўлган, ўз касбдошларининг ҳурматини қозонган мутахассиснинг бўлишидир. 
Маҳорат дарси ўтказувчи бундай педагог қуйидаги расмий мезонларга 
жавоб беради: олий маълумот, энг юқори малакавий категория, мактабдан 
ташқари таълим тизимидаги аҳамиятли иш тажрибаси, дастурий-методик 
хусусиятга эга публикацияларнинг мавжудлиги. 
Маҳорат дарси бир марталик хусусиятга эга бўлиши, такрорланиши ѐки 
туркумли характерга эга бўлиши мумкин. Бу Маҳорат дарси раҳбарининг ўзига 
ѐки педагогик муҳит эҳтиѐжларига, ушбу мактабдан ташқари таълим 
муассасасининг имкониятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Малака ошириш 
нуқтаи назаридан энг самаралиси туркумли Маҳорат дарси ўтказиш 
ҳисобланади. 
Турлари бўйича Маҳорат дарси қуйидагилар билан ўтказилиши мумкин: 

Педагоглар билан ва улар учун болалар иштирокисиз; 

Таълим олаѐтган болалар гуруҳи билан ѐки алоҳида болалар билан 
педагогик аудитория учун. 
У ѐш педагоглар, кўп йиллик иш стажига эга бўлган педагоглар, юқори 
професионал педагоглар гуруҳлари учун ўтказилиши мумкин. Гуруҳ таркибига 
боғлиқ бўлган ҳолда Маҳорат дарси ўтказишнинг турлари ҳам бир-биридан 
ажралиб туриши мумкин. 
Мастер-класс ўтказишга тайѐргарлик кўриш чоғида мақсад ва 
вазифаларни аниқлаб бўлгандан сўнг унинг ўтказилиш режасини ишлаб чиқиш, 
ўз ҳаракатлари ва кўзда тутилаѐтган ишларни амалга ошириш доиралари 
изчиллигини яхшилаб аниқлаб олиш муҳимдир. 
Маҳорат дарси ўтказишнинг қуйидаги намунали режасига асосланиш 
мумкин: 

Кириш қисми, бу ерда Маҳорат дарси раҳбари томонидан зарур бўлган 
мақсадли йўл-йўриқлар берилади, машғулотнинг ва унинг алоҳида 
қисмларининг умумий мазмуни очиб берилади; 

Асосий демонстрацион қисм; 


121 
 

Шарҳловчи қисм, бу ерда Маҳорат дарси раҳбари ўз ишининг шундай 
унсурларини тушунтириб берадики, улар унинг нуқтаи назарида энг 
муҳим ҳисобланиб, оригинал хусусиятга эгадир; 

Машғулотни Маҳорат дарси иштирокчилари томонидан муҳокама 
қилиниши; 

Маҳорат дарси раҳбари томонидан якуний хулосаларнинг чиқарилиши.
Қандай намойиш материллари ишлатилиши, улар Маҳорат дарси 
мазмунининг айнан номаторлик, оригинал томонларини очиб беришда қандай 
ҳисса қўшишини яхшилаб ўйлаб чиқиш лозим. Айниқса, бу машғулотлар 
болалар иштирокисиш ва ѐки ѐш педагоглар учун ўтказилаѐтган ҳолларда 
аҳамиятлидир. Бундай ҳолларда намойиш (ва бутун дидактик) материал 
максимал ҳажмда қўлланиши ва шу билан бирга, ўзининг намойиши бўйича 
мазмуни ва тартиби жуда ҳам қатъий равишда конструктив равишда ишлаб 
чиқилган бўлиши керак. 
Маҳорат дарси ўтказаѐтган педагогнинг шарҳлари ҳам худди шундай 
тарзда ўйлаб чиқилган бўлмоғи керак. Ушбу шарҳлар Маҳорат дарсининг 
намойиш қилиш қисмида берилиши мумкин, аммо энг яхши варинат деб 
алоҳида шарҳловчи қисмни қўллаш ҳисобланади, айниқса, мастер-класс 
болалар иштирокида олиб борилаѐтган ҳолларда. 
Иштирокчиларнинг турли хил гуруҳ мативацияларини ҳам инобатга 
олмоқ даркор. Агарда улар ѐш педагоглар ѐки иш тажрибасига эга бўлган, аммо 
малакавий масалаларни ечиш мақсадида профессионал даражасини оширишга 
интилаѐтган паедагоглар бўлса, бунда улар учун кейинчалик ўз амалий ишида 
қўллаш учун методикада фойдаланиладиган иш шакллари, усуллари ҳақида 
аниқ билимлар олиши зарур. 
Маҳорат дарсида юқори малакавий педагоглар гуруҳи қатнашнган 
ҳолларда таққослашга йўналганлик муҳим рол ўйнайди, иш савияси ва 
ўаклларини бир-бирига маслаштириш, ўзлаштириш ва кўчириш масаласи эса 
иккинчи даражали ҳисобланади ѐки умуман бўлмайди. Шунинг учун ҳам 
биринчи ҳолда муҳокама, нафақат, мунозарали хусусиятга эга, булки 
педагогларнинг улар томонидан кўрилган нарсаларнинг у ѐки бу жиҳатига 
қизиқишини қондиришга йўналган бўлади. Икинчи ҳолда эса, баҳс-мунозара 
бутунлай ўринли бўлиб, унинг давомида Маҳорат дарсини олиб борган педагог 
ўзи учун ҳам қизиқарли бирон нима билиб олиши мумкин, бу муҳокамага ўзаро 
бойитувчанлик хусусиятини беради.
Педагог учун Маҳорат дарсини олиб боргандан сўнг ўз ишини таҳлил 
қилиш, ўзи учун мастер-класснинг омадли ва одамсиз унсурларини очиб бериш 
ва бу билан кейинчалик мазмун ва шаклга қандайдир тузатишлар киритиш 
мақсадга мувофиқ, шунинг учун жуда ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, шу 
каби видеоѐзув кейинчалик Маҳорат дарси ўтказмоқчи бўлган бошқа 
педагоглар учун кўргазмали қурол бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Маҳорат дарси туркумли ҳаракетрга эга бўлган ҳолда машғулотларнинг 
барча қисмлари якунида мактабдан ташқари таълим педагогларининг малака 
оширишни ўтаганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи тегишли хужжатлар тақдим 
этилмоғи лозим. 


122 
 
Маҳорат дарслари (мастер-класс)ни катта иш тажрибасига эга бўлган, ўз 
ишининг устаси, фидокорона меҳнати учун юқори ташкилотлар томонидан 
тақдирланган, малакали мутахассис томонидан ўтказилади. Бунда уста-
мутахассис ўз маҳоратини намойиш этиб, маҳорат сирлари билан ўртоқлашади. 
Маҳорат дарсларида тингловчиларга ҳам назарий, ҳам амалий маълумот 
тенгдан бериб борилади. Яъни, мутахассис бирон намунавий ишни амалга 
ошириш баробарида оғзаки тушунтириб ҳам боради, ҳар бир ҳаракатини 
изоҳлайди. Машғулот иштирокчилари барча маълумотларни визуал қабул 
қиладилар. Улар уста-мутахассис билан биргаликда фаолият кўрсатмайдилар. 
Аммо мутахассис ишлатаѐтган хом ашѐ, асбоб-анжомларни бевосита ушлаб 
кўришлари; тушунмаган нарсаларини сўраб ўрганишлари мумкин. Маҳорат 
дарсларини ҳам камида 1-2 соатга режалаш мақсадга мувофиқ. Чунки, бундан 
қисқа муддатда ҳақиқий маҳорат сирларини ўрганиш ва ўзлаштириш қийин. 
Маҳорат дарслари турли тадбирларда, очиқ машғулотлар, семинар ва 
тренингларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Мақсадли курслар 
Бу турдаги курслар айнан бир мақсадни кўзлайдиган, айнан бир 
йўналишда олиб бориладиган жадаллаштирувчи малака ошириш курсларидир. 
Мақсадли курсларни иш фаолиятида нуқсон-камчиликлари бўлган педагог 
ходимлар учун ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бу курсларда ўқиш 32 ва ундан 
ортиқ соатга мўлжалланиши мумкин. Машғулот соатлари бағишланадиган 
мавзунинг, йўналишнинг кенглигига боғлиқ.
Мақсадли курсларда қуйидагилар амалга оширилади: 
-
танлаб олинган йўналиш ҳақида назарий маълумот бериш; 
-
ушбу йўналишдаги амалий ишлар таҳлили; 
-
конкрет моделларнинг ясалиш технологияси билан таништириш; 
-
моделлар кўргазмаси ва мусобақасини ўтказиш. 
Кўриб турганингиздай, мақсадли курс тингловчилари назарий маълумот 
олиш билан бирга, ўз қўллари билан амалий иш қиладилар, ўзлари ясаган модел 
билан мусобақада иштирок этадилар. Яъни, иш жараѐни давомида тажриба 
алмашадилар, янги маълумот оладилар, шу билан бирга, таҳлил қилиб 
борадилар. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish