17
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
қурилиши ва эмоционал муҳитини акс
эттириши, унинг инсонпарварлик тараққиёти
йўналишини таъкидлаши лозим.
Рассом
бунинг уддасидан чиққанда, унинг меҳнати
натижаси жамият аҳамиятига эга бўлади ва
китобхон эътиборига тушади.
Бир неча авлод китобхонларнинг
севимли қаҳрамони бўлган Василий Тёркин
образини яратган рассомнинг дўсти ёзувчи
Александр Твардовскийнинг “Василий
Тёркин” поэмасига ишланган ажойиб
иллюстрациялар Орестга машҳурлик олиб
келди. Китоб безакчисининг асаридаги
бадиий образ таъсири ва характери
шунингдек, тасвирланган воситалар ўзига
хос имконият доирасига эга бўлиб, графика
санъатининг бошқа турларидан фарқ қилади.
Китобнинг безаги ёзувчи
муаллифнинг
фикр-ўйларини тўлиқ
очиб бера олиши
керак. Л.Толстойнинг “Анна Каренина”
романига ишланган иллюстрацияларда
қаҳрамонларнинг
образлари,
ташқи
кўринишлари, уларнинг ҳаракатлари маҳорат
билан бажарилган. Иллюстрацияларни
томоша қилган китобхонда улар нақадар
асар мазмунига мос эканлигига ҳеч қандай
шубҳа қолмайди. Тасвирларни кузатиб
асардаги воқеа қачон, қайси замонда, қаерда,
қаҳрамонлар қайси табақа вакиллари
эканлигини
китобхон
ўқувчи
тезда
пайқайди. Аннанинг ўғли билан кўришиш
лаҳзаси
тасвирланган
иллюстрацияни
кузата туриб, ундаги композицион ечим
диогонал йўналишда моҳирона топилганига
амин бўламиз. Тасвирда она ва боланинг
психологик ҳолати, уларнинг соғинчи
бир-бирига
талпинган
ҳаракатидан
яққол
сезилади.
Рассом
томонидан
танланган ранглар колорити образларнинг
таъсирли кўринишини янада тўлдирган.
Навбатдаги
иллюстрацияда
қишнинг
қаттиқ совуқ
кунидаги Анна Каренина ва
Алексей Вронскийнинг қисқа учрашуви
тасвирланган. Уларнинг юз қиёфаси, бир-
бирига қадалган нигоҳларидан, ўқувчи улар
ўртасидаги муносабатларни пайқаб олиши
қийин эмас. Тасвирдаги изғирин шамол
композициядаги ҳолатга янада экспрессия
қўшади, таъсирчанликни кучайтиради.
Верейскийнинг
иллюстрацияларидаги
бадиий образ таъсири ва характери
шунингдек, тасвирланган воситалар ўзига
хос имконият доирасига эга бўлиб, графика
санъатининг бошқа турларидан фарқ қилади.
Китобнинг безаги ёзувчи муаллифнинг
фикр-ўйларини тўлиқ очиб бера олган.
Орест
Георгиевич
нафақат
Толстой
асарларини усталик билан безатган, балки
юқорида таъкидлаб ўтилганидек М.Шолохов
романларини ҳам бениҳоятда катта маҳорат
билан воқеа қаҳрамонларининг образлари
ечимини ўқувчига асар мазмунини англаб
олишида таъсирчан даражада бажарган.
Рассом О.Г.Верейский хизматлари
мутахассислар ва ҳукумат томонидан
муносиб тақдирланган. 1958
йили Бадиий
Академиянинг мухбир аъзоси, 1978 йили
“ Жаҳон адабиёти кутубхоналари”ни
безатгани учун Давлат мукофоти лауреати,
1983 йили Халқ рассоми, 1983 йили Бадиий
Академиянинг ҳақиқий аъзоси. Л.Н.Толстой
асарларига
ишланган
иллюстрациялар
туркуми учун рассом 1984 йилда Бадиий
Академиянинг Олтин медали билан
тақдирланган.
М.Шолоховнинг “Инсон тақдири”
қиссасига Кукриниксилар жуда таъсирчан
иллюстрациялар
туркумни
ишлашган.
(Кукриникси бу - тахаллус бўлиб ижодий
гуруҳ
аъзоларининг
фамилисидан
бошланғич бўғини асосида вужудга келган).
Уч иқтидорли,
рассомлардан иборат
ижодий жамоа М.В.Куприянов, П.Н.Крилов
ва Н.А.Соколов ҳамкорликда турли
жанрларда жуда кўплаб асарлар яратиш
билан бир қаторда талайгина китобларни
ҳам безатишган. “Инсон тақдири” асарига
ишланган иллюстрациялар акварелнинг
бир рангида бажарилган бўлиб, шу
қирралари билан Верейскийнинг ижодидан
фарқ қилади. Адабиёт асаридаги воқеалар
баёни иллюстрацияларни оқ-қора тусда
тасвирланишини тақозо этади ва бу ечимни
рассомлар моҳирлик билан уддалаганлар.
18
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
Иллюстрация
–
кучли
таъсир
воситасидир. У бадиий асарни ҳам бойитиши
ҳам қашшоқлаштириши мумкин. Бу нафақат
безакчининг маҳоратидан балки, рассомнинг
баён қилинган
тафсилотларга муносабати,
воқеаларнинг қай даражада ўзлаштиргани ва
унинг дунёқарашига боғлиқ. Демак, чиройли
безакнинг ечимини рассомнинг маҳоратигина
эмас, балки унинг асарни ўқиб тушуниши
натижаси ҳам ҳал қилади. Кукриниксилар
иллюстрацияларида ҳар доим рассомнинг
сюжетга, қаҳрамонларга, уларнинг тақдири,
харакатларига индивидуал муносабати акс
этади.
Китоб
композициясининг
асосий
ўзига хос хусусияти, жанр ва сўз усулидан
келиб чиқади. Бу объектив қонуният, китоб
пайдо (ихтиро) бўлган
даврдан давом этиб
келмоқда. Китоб босиш маҳсулоти, уни
О.Верейский. Л. Толстойнинг
М.Шолоховнинг“Анна Каренина”
романига ишлаган иллюстрация.
О. Верейский. “Тинч Дон” романига
ишланган иллюстрация. Григорий ва
Аксинья
Кукриникси. М. Шолоховнинг “Инсон тақдири” қиссасига ишланган иллюстрациялар
безаш санъатининг ривожланиш шаклини
аниқлаб беради.
Иллюстрацияларда
ижодкорнинг
дунёқараши, савияси, маҳорати ўз ифодасини
топади. Композиция яратиш тизими ва
усуллари
тарихий шароит, жамиятнинг
эстетик қарашлари, давр талаблари билан
боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзгариши, санъатнинг
ўзи, унинг ижодий методлари ривож топиши
муносабати билан ўзгариб, такомиллашиб,
ривожланиб боради.
Асар ғояси ижодкор тасвирламоқчи
бўлган, тасвир, воқеа ва шахсларни
умумийликка йиғувчи кучдир. Қадимдан
китоб безаги композицияси асар ғояси билан
узвий боғлиқ ҳолда тушуниб келинган.
Ижодкор китоб графиги мутахассиси
тасвирий санъатнинг реалистик мактаб
анъаналарини ўрганиш, сақлаш ҳамда