МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
82
ология, диншунослик, жамиятшунослик каби) фанлар негизида фанлараро
интеграцияга мувофиқ ўқитилади.
6. Мазкур мамлакатларда медиатаълим ахборотларни яратувчи, тарқатувчи,
шунингдек, коммуникацион ахборот воситалари фаолиятини йўлга қўювчи
ташкилот (ассоциация, агентлик, мустақил жамғарма, лойиҳа ва ш.к)лар
иштирокида ташкил этилади. Хусусан, мактаб таълимида медиа ғояларини
тарғиб этишда Жаҳон газета ташкилоти (WAN) етакчи ўринни эгаллаган.
Европа давлатларининг кўпи ана шу ташкилот аъзосидир.
7. АҚШда медиатаълим дастлаб Канада, Европа давлатларидаги каби тез суръат-
лар билан ривожланмаган бўлса-да, XXI асрнинг бошларига келиб мамлакатда
медиа педагогиканинг самарали тизими шаклланди. Эндиликда тизим Интер-
нет сайтлари, нашр ишлари, конференциялар материаллари кўринишида
бошқа давлатларда ҳам медиатаълимнинг ривожланишига ўз ҳиссасини
қўшмоқда [2, 96-104].
8. Швецарияда жуда кўп ўрта мактаблар ўзларининг медиатекаси (китоблар,
журналлар, CD-ROM, видео магнитафон, телемонитор, видео камера ва
касетталари)га, Цюрих ва Лозана университетларининг олий ўқув юрти дара-
жасидаги медиатаълим илмий-тадқиқот марказларига, айрим вилоятлар эса
ўзларининг медиатаълим марказларига эга бўлиб, бу ҳолат ўқитиш жараёни-
нинг замонавий техник восита, ахборот-коммуникацион технологиялар билан
қай даражада таъминланганлигидан далолат беради.
Ҳозирда Европанинг деярли барча мамлакатлари “Газета таълимда” (“Newspaper in
Education”) инновацион дастурининг иштирокчилари ҳисобланади. Интернет тармоғида
ўз сайтига эга бўлган ушбу дастур мактаб таълимида газета материлларидан самарали,
мақсадли фойдаланиш учун зарур шарт-шароитни яратиб беради. Сайт орқали Евро-
панинг турли минтақасида жойлашган мамлакатларнинг ўқитувчилари, мутахассислар
(киношунос, театршунос, фотограф, реклама маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар ва б.)
ўқитишда даврий матбуот материалларидан самарали фойдаланишга оид билимларни
мактаб таълимининг барча босқичларида тарғиб этиш тажрибалари бўйича ўзаро фикр
алмашиш, илғор иш усулларини тарғиб этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш
йўлларини излаш имкониятига эга бўлади.
Айни вақтда Европа мамлакатларидаги Миллий газета ассоциацияларнинг медиа-
таълимдаги иштирокини қуйидаги шаклларда амалга оширилмоқда:
1) кўриклар (м: ҳар йили ўтказиладиган “Ёш ўқувчи” халқаро танлови);
2) конференциялар (м: “Ёш ўқувчи” Халқаро конференцияси, “Медиа – болалар
ва ёшлар учун” Халқаро саммити);
3) семинарлар;
4) лойиҳалар (м: “Электрон янгиликлар алмашиш” (Electronic News Exchange);
ёш кино ижодкорлар учун “Dvoted” (www.dvoted.net); “Safer Internet
Programme” лойиҳалари);
Хулоса ўрнида қуйидагиларни қайт этиб ўтиш лозим: Европанинг деярли барча
мамлакатларида медиатаълимнинг ривожланиши деярли бир хил кечган. ОАВнинг
таълимидаги иштирокини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар дастлаб давлат сиёсати
даражасида ташкил этилмаган, у ижодкор ўқитувчиларнинг ташаббусларига асослан-
ган. Бироқ, ҳар шахс ҳаётининг муҳим таркибий қисмига айланиши, билиш жараё-
нига фаол таъсир этиши натижасида ОАВнинг таълимдаги иштирокини таъминлашга
бўлган эҳтиёж ортиб борди. Натижада ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб медиатаъ-
лим Европанинг барча мамлакатлари миллий ўқув режасига киритилди. Эндиликда
Европа мамлакатлари ўзларининг самарали медиа педагогикасига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |