Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў



Download 3,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/152
Sana02.07.2022
Hajmi3,32 Mb.
#729584
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   152
Bog'liq
3-2017

МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
80
ллари тўғрисида батафсил маълумотлар бериш орқали уларни ўз-ўзини 
кузатиш, ўз-ўзини рефлексиялаш методлари ёрдамида даврий матбуот, 
киноматография ёки тедевидение билан муносабатга киришишнинг янги 
даражасини ўзлаштиришга тайёрлаш).
5. ОАВдан фойдаланишга ахборот-технологик нуқтаи назардан ёндашишга 
ўргатиш (замонавий ахборот ва коммуникацион технологиялар билан сама-
рали мулоқотда бўлишга доир янги билимларни узатиш).
1978 йилда ташкил топган Шимолий Саксония ёшларини ҳимоялаш департа-
менти томонидан амалга оширилаётган медиатаълим барча немис ер (вилоят)лари 
учун намунадир. Унинг асосий мақсади ёшларни қонунчилик асослари ёрдамида, 
унинг қўллаб-қувватлаши билан болалар ва ёшлар аудиториясини ОАВнинг зарарли, 
хавфли таъсирларидан ҳимоялашдан иборат. 
1995 йилда Германия федерал ер (вилоят)ларининг маданият вазирлари иштиро-
кида ташкил этилган конференцияда медиатаълимни ташкил этиш долзарб масала 
эканлиги эътироф қилинган бўлса, янги аср бошлари (1999-2003 йй.)да ушбу мамла-
катда ўқитувчиларда медиа компетентликни шакллантириш масаласи кун тартибига 
қўйила бошланди.
Австрияда медиатаълим соҳасидаги ишланмаларнинг тайёрланиши, уни 
бошланғич ва ўрта мактабларда мажбурий фан сифатида ўқитилишига 1973 йилдаёқ 
эришилган. Мамлакатнинг таълим вазирлигида ташкил этилган махсус бўлим бево-
сита медиатаълимни ўқув муассасалари фаолиятига самарали татбиқ этиш масалала-
рини тадқиқ қилади. Шунингдек, турли университет ва Ёшлар марказларида соҳадаги 
долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бугунги кунда мамлакатнинг ўқитиш тизи-
мида “Медиа компетентликни қўллаб-қувватлаш Иттифоқи” (AFMK) етакчи ўринни 
эгалламоқда. 
1994 йилдан бошлаб таълим муассасаларида 6 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар 
ҳамда ёшлар учун мўлжалланган ўқув предметини ўқитиш жорий қилинган.
Швецарияда бошқа мамлакатлардан фарқли равишда ҳанузгача ўқув муассаса-
ларида медиатаълимни ўқитишга доир аниқ шакллантирилган стандартлар мавжуд 
эмас. Мамлакат вилоятларининг айримларида медиатаълим фақат асосий ғояларигина 
ёритилган. Шу сабабли ҳудудларда ўқитувчилар ОАВнинг имкониятларидан фойда-
ланишга нисбатан эркин ёндашади.
1976 йилдан бошлаб, Женевада медиа педагогларнинг фаол иштироки, ташаб-
бусига кўра Аудиовизуал Кенгаш томонидан ўқувчилар ўртасида махсус курсларни 
ташкил этилиб келинади.
1980-йилларда медиатаълимга нисбатан амалий ёндашув қарор топди. Унга асо-
сан ўқитиш жараёнида асосий эътибор ўқувчилар томонидан шахсий аудиовизуал 
медиа матнларининг яратилишига қаратилди. Мазкур даврда ҳукумат томонидан 
олиб борилаётган давлат сиёсатида ҳам ушбу таълим йўналишини ривожлантиришга 
алоҳида эътибор қаратилди. Ўқитувчиларни замонавий технологиялардан фойдала-
нишга ўқитиш мақсади учун 2001 йилда 100 млн. франк маблағ ажратилди. 
Бироқ, айрим ҳолатларда ўқитувчиларни замонавий технологиялар билан 
ишлашга тайёрлаш ҳам самарали натижасини бермади. Кўп йиллик тажрибага эга 
ўқитувчилар ўз амалиётларида нашрий ОАВ (адабиётлар, матбуот органлари – газета, 
журнал)лардан фойдаланишса, ўрта ва ёш авлодга мансуб педагоглар касбий фаоли-
ятларида мульти медияли компьютер тахнологияларини қўллашга ҳаракат қилишди. 
Дунёнинг энг бой мамлакати саналувчи Швецарияда медиатаълимини ривожлан-
тириш борасида ҳам имкониятларнинг кўплиги кўзга ташланди. Хусусан, жуда кўп 



Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish