МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
81
ўрта мактаблар ўзларининг медиатекаси – китоблар, журналлар, CD-ROM, видео маг-
нитафон, телемонитор, видео камера ва кассеталарига эга эди.
Бугунги кунда Цюрих ва Лозана университетларидаолий ўқув юрти даражаси-
даги медиатаълим илмий-тадқиқот марказлари мавжуд. Афсуски, Швецария гарчи
қандайдир курслар фаолият олиб борса-да, бироқ, ўқитувчиларнинг тиззимли
равишда йўлга қўйилган медиатаълимига эга эмас. Айрим вилоятлар эса ўзларининг
медиатаълим марказларига эга бўлганлиги сабабли оммавий ахборот коммуникаци-
ялари ёрдамида мамлакатнинг турли минтақасида фаолият юритаётган ва бой иш
тажрибасига эга ўқитувчи-маърузачиларнинг маслаҳатларини олишга муваффақи
бўлади.
Швецарияда, шунингдек, медиатаълим бўйича махсус “Медиа амалиёти”
(“Medien praktisch”) ва “Медиа педагогикаси” (“Medien Padagogik”; www.medienpaed.
com) журналларининг изчил чоп этилиши таъминланган [1, 4-19].
Бугунги кунда Европа мамлакатларида: 1) мактаб таълимининг барча
босқичларида медиатаълим жорий қилинган; 2) мадиа таълим интеграцияси деярли
барча ўқув фанларини қамраб олган; 3) махсус медиатаълим умумий ўрта мактаблар-
нинг юқори синфларида ўқитилади; 4) маълум соҳа ташкилотлари (ассоциациялар,
киноинститутлар ва б.) болалар ва ёшлар ўртасида медиатаълимни ташкил этишда
фаол иштирок этади.
Медиатаълимнинг Европа мамлакатларидаги ривожланиш тарихини ўрганиш
натижасида уларнинг қуйидаги устувор хусусиятларга эгалиги аниқланди:
1. Ўқув фанлари ўртасида интеграцияга эришиш орқали медиатаълимнинг
жорий этилишига эришилган. Бироқ, дастлабки вақтда ўқитиш жараё-
нида медиатаълим ғояларидан фойдаланиш йўлидаги ҳаракатлар расмий,
мажбурий характерга эга бўлмай, балки айрим ижодкор педагогларнинг
ташаббусларига кўра амалга оширилган.
2. 1960-80 йилларда умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган меди-
атаълим ўқув фанларининг бир бутунлиги, яхлитлиги (она тили, санъат ва
ижтимоий фанлар)га асосланган. Медиатаълим асосларини тарғиб этиш
учун махсус курслар ташкил этилган. Европа мамлакатларининг бирорта-
сида ҳам медиатаълим табиий, аниқ фанлар доирасида ўқитилмаган.
3. Ахборот олишнинг ҳаммабоп, оммабоп воситаси (компьютер техноло-
гияси) пайдо бўлганлиги сабабли 1980 йилга келиб, таълим олувчилар
маълумотларни мактабдан ташқари шароитда у орқали ола бошлаган. Бу
эса ўз-ўзидан таълим жараёнига ОАВ таъсирининг кучайиб бораётганлиги-
дан далолат эди. Шу сабабли ОАВнинг таълимдаги ўрни, аҳамияти, билиш
жараёнига кўрсатадиган таъсирини ўрганиш бўйича олиб бориладиган
тадқиқотларнинг кўлами кенгайди.
4. Гарчи Дания, Норвегия ва Швеция мамлакатларининг миллий ўқув режа-
ларида медиатаълимнинг ўқув фанлари билан интеграцияси чекланмаган
бўлса-да, бироқ, улар ўқувчилар томонидан ахборотлашган демократик
жамиятда яшаш учун зарур кўникмаларни ўзлаштириш имкониятини ярати-
шига кўра гуруҳланган. М: айни вақтда ҳам “Она тили ва адабиёти” фанини
ўқувчиларда алоҳида-алоҳида ҳолда ёзма, оғзаки, тасвирий, бадиий, дали-
лий, видуал, аудио, графикли ёки уларнинг бирлигидан ҳосил бўлган
матнлар моҳиятини тушуниш, мазмунини англашга имкон берувчи кўникма,
малакаларнинг шаклланиши учун хизмат қилади.
5. Европа мамлакатларида медиатаълим ижтимоий (тарих, география, соци-
Do'stlaringiz bilan baham: |