МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
151
Утаева Н.
Ажиниёз номидаги НДПИ 4-курс талабаси
Аманбаев М.
Ажиниёз номидаги НДПИ катта ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
халқ амалий безак санъати, ранг, омиллар, бозор иқтисоди.
Ключевые слова:
народное прикладное декоративное искусство, цвет, фак-
торы, рыночная экономика.
Key words:
folk applied decorative art, color, factors, market economy.
ХАлҚ АМАлий БЕзАК САНЪАТидА зАРдўзлиК
ТуРиНиНГ ўзиГА ХОСлиГи
МийНЕТ ҳәМ ЭКОлОГиялыҚ ТәРБия
Комил шахс тарбияси нафақат азалий одат балки ҳозирги куннинг ҳам муҳим
талабларидан биридир. Жумладан, халқ ҳунармандчилиги бу борада етакчи омиллар
қаторига киради. Халқ ҳунармандчилиги инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолияти
давомида вужудга келган. У аждодлардан авлодларга мерос қолдирилиб, асрлар даво-
мида сайқалланиб келаётган санъат туридир. Ҳунармандчилик касблари жуда кенг
тарқалган бўлиб, жамият ривожланиши ҳамда техника тараққиёти билан бирга тако-
миллашиб борди. Халқ ҳунармандчилигини 2 йўналишга “Бадиий ҳунармандчилик”
ва “Халқ амалий безак санъати”га ажратилади. Жумладан, амалий безак санътининг
ганчкорлик, наққошлик, ёғоч тош ўймакорлиги, суяк ўймакорлиги, заргарлик, гилам-
чилик, кигизчилик, саватчилик каби турлари юксак даражада ривожланган.
Амалий безак санъатида ҳаётдаги мавжуд нарсалар (масалан, гуллар, ҳаётий
лавҳалар ва ҳаказолар) акс этади. Лекин улар мустақил хусусиятга эга бўлмасдан,
маълум бир буюм мазмуни ва шакли билан боғланиб, уни безашга хизмат қилади.
Амалий санъат буюмлари бирмунча эркин-ижодкор тафаккури маҳсулида яратил ади
ва теварак атрофга файз киритишга қаратилган.
Бу санъат қадимдан инсонларнинг кундалик турмушда ўз эҳтиёжлари учун хиз-
мат қиладиган буюмларига безаклар бериш билан акс эттирилган. Ҳар бир халқнинг
яшаётган муҳити, табиати иқлими ҳамда ўз миллий анъаналари ва менталитетидан
келиб чиққан ҳолда амалий безак санъати мавжуд бўлган. Яратилган асар колоритига
шу ҳудуднинг иқлими ҳам таъсир кўрсатган. Шимолий ўлкаларда совуқ ранглардан,
жанубий ҳудудларда иссиқ рангларни асарларида намоён қилганлар. Ёшларга амалий
безак санъати асарлари билан таништириш уни ўргатиш хозирги куннинг долзарб
вазифаларидан биридир. Уларга миллий қадриятларимизни ўргатиш бу ўзлигимизни
сақлаб қолиш демакдир. Бу борада миллий халқ ҳунармандчилигимизнинг ҳам
ўзига хос ўрни бор. Ана шундай ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бири
зардўзликдир.
зардўзлик – ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бири зар ип билан нақш
(кашта) тикиш касби саналади. У форсча “зар” (тилла), “дўзи” (тикмоқ) сўзини англа-
тади.
Do'stlaringiz bilan baham: |