МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
152
зардўзликнинг асл ватани Вавилъондир. Византияда зардўззи кийимларни асл-
зодалар кийишган. Кейинчалик ҳунармандчиликнинг бу тури Эрон ва Ўрта Осиёга
ҳам кириб келди. Қадимда зардўзлик ҳунари билан асосан эркаклар шуғулланишган.
зардўзликда нақшлар муҳим ўрин тутади. Чунки, зардўзлик халқ амалий санъати-
нинг қўлчоклари орқали ҳосил қилинганнақшлар асосида бадиий ишлов бериш
туридир. Шу ўринда нақш сўзига ҳам қисқача таъриф берадиган бўлсак, ”нақш”
арабча “гул”, “тасвир” деган маъноларни англатади. Нақш-қуш, ҳайвон, ўсимлик,
новда ва бошқа элементларнинг маълум тартибда такрорланишидан ҳосил бўлган
безак.
Инсон зардўзлик намуналарини яратиши учун авволо 3 ҳунарни билиши лозим:
1. Расм солиш ва нақш чизишни билиш;
2. Ҳосил бўлган шакллар ва гул кесишни билиш;
3. Кесилган шакл ёки гулларга зар тика олиш.
Ҳар бир ҳунар турининг ўзига хос асбоб ускуналари мавжуд. зардўзликда эса
бизга картон, рамка ёки чамбарак, патила, ангишвона, игна ҳамда қайчи шутургар-
дан керак бўлади.
зардўзликда зар тикишда қуйидаги заминдўзи, гулдўзи, Якра мавж - якра чашми
булбул, Чашми булбул, Мавжи чеғи – мавжи оча-бача, Мавжи ду рўя, Мавжи як рўя,
Сочма дўзи, Қуббаи алмоси, Қандаҳори,Хишти хирам, Шашхол, Шохчаи ду рўя,
Шохча, Самбўса, Шакарак, Маргўлан думчанок, Қобули, Марғўла, Хорак, Кунгуран
седона, Даббўса, Чордарчор, Ликак дўзи каби усуллардан фойдаланиш мумкин.
зардўз устасининг иш ўрни асосан ерда кўрпача устида ўтириб корчўпда яъни
оддий ёғоч рамкада тикишдан иборатдир. Рамкага тортилиб чиқилади ва мато устига
сидирға тўқ кўк, қизил ёки бинафша рангдаги бахмал тикилади. зардўз иккита
ўймоқ ангишвона ёрдамида тикади. зардўзликнинг игнаси калта ва нозик бўлади.
зар тўрт қават қилиб патилага яъни зар ўрайдиган чўпга ўралади. Нақш, гул ёки
турли шакллар картонга чизилгач махсус қайчи билан кесиб олинади. Кесиб олин-
ган шакллар рамкага тортилган сидирға бахмал устига жойлаштирилиб тикилади.
зардўзлик ҳунари билан шуғулланиш нафақат инсонда эстетик дидни шакллан-
тиради балки инсонда бадиий идрок ва яратувчанлик қобилиятларини ривожланти-
ради. Бундан ташқари ҳозирги бозор иқтисоди даврининг талабларидан бири ишлаб
чиқариш ҳисобланади, бу ҳунар орқали миллий ҳунармандчилигимиз намунала-
рини дунёга танитиш мумкин. Бу ҳунарни ёшларга ўргатиш орақли уларни чидам-
лиликка, сабрликка, фикр доирасини кенгайтиришга, миллий ғурурни шаклланти-
риб, Ватанга муҳаббат руҳида тарбияланишларида муҳим туртки бўлади.
Адабиётлар:
1. Ҳ.Раҳим. “Амалий безак санъати машғулотлар методикаси” ўқув қўлланма.Тошкент
2003й.
2. С.Булатов. “Ўзбек халқ амалий безак санъати”. Тошкент “Меҳнат” 1992й.
3. www.ziyonet.uz ахборот таълим портали.
РЕзЮМЕ
Мақолада халқ амалий безак санъатининг турлари ҳақида сўз юритилади.
РЕзЮМЕ
В статье рассматриваются типы народного прикладного декоративного искусства.
SUMMARY
The article deals with the types of folk decorative decorative arts.
Do'stlaringiz bilan baham: |