Шарқ
уйғониш
даврида таълим ва тарбия масалалари.
Режа:
1. Уйғониш даври.
2. Абу наср Фаробийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари.
3. Абу Райхон Берунийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари.
4. Ибн Синонинг таълим-тарбия ҳақидаги карашлари.
Асосий
тушунча ва таянч сўзлар.
УП-ХН
асрлар давомвда Марказий Осиёда маданият, илм-фан беқиёс
р^ивожлана борди. Айниқса аниқ фанларга клзиқишлар кескин орта бошлади.
Уша тарихий даврда ал-Хоразмий, Фаробий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино
каби олимлар дунёга келди. Улар таъоирида дунёвий илмлар ривожланди. Ўша
улуғ мутафаккирлар инсон маданий-маърифий қарашларини ўстиришда ўз
даврвда ва кейинчалик ҳам асосий роль ўйнайдилар, инсон камолотига доир
беқиёс таълимотни яратадилар.
Бу даврда араб тили илмий ва алоқа тили эди. X аср ўрталарига кеяиб,
форс-тожик тилвда хам иш юритила бошланди. Бу даврда Бухорода китоб
дўконларида бўлиб, унда йирик олимлар ва фозил кишилар учрашиб, илм-фан
тўғрисида турли хил бахслар юритишар эди. Абу Али Ибн Сино китоб
дўкондаридан бирвда Фаробийнинг Аристотелъ «метафизика» сига ёзган
шархларини сотиб олганлига фикримизнинг ёрқин исботқдир.
XI асрда Хоразмда илм-фан айниқса ривожланди. Хоразм шохи Маъмун ўз
саройига энг забардаст олимларни таклиф этади. У ташкил этган «Байтул
хаким», «Донишмандлар уйи» да қомусий олимлар Беруний, Ибн Сино, Абу
Наср ибн Ирок каби олимлар ижод билан шуғулландилар. Бу кейинчалик
«Маъмун» академияси номи билан дунёга машҳур бўлган.
Шарқ «Уйгониш даври» да илм-фан ривожланиши уч йўналишда бўлди.
Биринчи йўналиш математика-тиббиёт йўналиши бўлиб, буларга
математика, астрономия, кимё, география, минералогая, тиббиёт, доришунослик
каби фанлар киритилиб, ал-Хоразмий, Аҳмад Фаробийлар математикага оид,
Закариё ар-Розий, Кимё ва тиббиётга оид ибн Сино тиббиёт ва фалсафа,
Беруний тиббиётга оид, Журжоний тиббиёт ва фалсафага оид йирик асарлар
яратдилар.
Иккинчи йўналиш ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа,
тарих, мантиқ, руҳшунослик, нотикдик ва бошқа фанлар бўлиб, бу соҳада
Фаробий, ал-Кихдий, Ибн Сино, Муҳаммад Наршаҳий кабилар фаолият
кўрсатган. Юқорида айтиб ўтилган олимлар қомусий олимлардир.
Учинчи йўналиш таълимий-аҳдоқий йўналиш бўлиб, бу соҳада қомусий
олимлар ўз қарашларини ижтимоий-фалсафий ва илмий асарлари таркибида ёки
ахлоқий асарларида баён этганлар. Шарқ Уйғониш даврида инсон муамоси
маънавий сохасидаги асосий масача бўлган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия
масаласига катта эътибор берилган, яратилган асарларда шарққа хос бўлган
инсоннинг ахлоқий-руҳий камолотини улуғлаш етакчи ўрин тутган. Мазкур
таълимий-ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий камолга етиши юксак хулқ-
одоб, илм-фанни эгаллаши асосидагана амалга ошиши мумкин деган ғоя илгари
сурилди. Илмий билимга асосланувчи метод шаклланди, натижада аклий тарбия
олимлар эътиборида бўлди: Хоразмий, Фаробийлар бу методни асослаб
беришган буюк мутаффаккирлар эди. Табиат ва унга боғлиқ таълим тарбияни
10
ривожлантириш бўйича Фаробий, Беруний, Ибн Синоларнинг қарашлари
алоҳида аҳамиятга эга. Булар ҳақида қискача тўҳтагшб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |