Bog'liq Биологияни ўқитишнинг умумий методикаси Ғофуров, Толипова 2005
методикаси ўқув фани сифатида Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълим биологая ўқитувчини
тайёрлашда биология ўкитиш методикаси ўқув фани ниҳоятда муҳим ўрин
тутади. Бу ўқув фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг биологияни ўқитиш
учун зарур касбий билим, кўникма ва малакалар шаклланади.
Табиийдирки, ўқув фанида фан тўплаган ҳамма билимлар эмас, балки унинг
асослари бернгаади. Улар ўқитиш вазифаларидан, ўқувчиларнинг ёши,
тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда махсус сараланган билимлар
мажмуасидан иборат. Фандан фарқли равишда ўкув фанининг асосий вазифаси
билим ва маълумот беришдир. Ўкув фани фаннинг аниқ нусхаси эмас. Укув
фанини яратишда фан томонидан тўпланган билимлар ва тажрибалар тизимини
талабаларга бериш устунлик қилади. У фақат илмий маълумотларни тўплаш
тартиби эмас, балки тушунчаларни умумлаштириш, аниклаштириш, илмий
фактларни, фикр - мулоҳазаларни тартибга солишдан таркиб топади.
Ўкув фани ўзининг асосий билим ва маълумот бериш функциясидан келиб
чиққан ҳолда маълум тартиб асосида тузилган. Олий мактаб биология ўқитиш
методикаси дарслиги ўз тузилиши ва мазмунига кўра фанга яқинроқ. У ўз
таркибига илмий маълумотлардан ташқари фандаги айрим мунозарали
масалаларни ечишга қаратилган турлича қарашларни, хақиқатни топишда
мувафаққиятли ё мувафақкиятсш изланишларни ҳам ўзида ифода қилади. Шу
билан бир қаторда илмий изланишлар методологиясини, усулларини ҳам
яратади. Биология ўкитиш методикаси ўқув фани талабаларни назарий ва
амалий жиҳатидан тайёрлаш жараёнида фақат мактаб биологая курсининг
тузилишини баён этиш чекланмай, умумий ўрта ва ўрта махсус касб - ҳунар
муассасаларида биология бўйича ўқитишнинг ташкил этишни ўзига хос
томонлари билан ҳам таништиради, биология ўқитиш усуллари, воситаларни
қўллаш бўйича кўникма малакаларни шакллантиришга хамда ўқувчилар
ўзлаштириши лозим бўлган минимал билимлар мажмуасини талаблар томонидан
ўзлаштиришга имкон беради. Шу билан биргаликда замонавий педагогик,
ахборот технологияларни қўллаш, биология ўқитишда инновацион ёвдашиш
кўникмаларни ҳосил қилади.
Билимни текшириш учун саволлар.
1.Биология ўқитиш методикасининг асосий мақсади ва вазифалари
нималардан иборат?
2. Биология ўқитиш методикасининг ўкув фани билан фани орасида қавдай
тафовутлар мавжуд?
3. Биология ўқитиш методикаси фан сифатида нималарни тадқиқ қилади?
4. Биологая ўклтиш методикаси ўқув фани сифатида қандай вазифаларни
бажаради?
5. Б:гология ўқитиш методикаси билан педагогика фани ўртасвда қандай
боғланишлар бор?
б.Биология ўқитиш методикаси билан психология фани ўртасида қандай
боғланиш бор?
7.Биолопм фани билан биология ўқитиш методикаси орасвдаги тафовутни
ёритиб беринг.
6
2-мавзу .