А. Т. Гофуров, Ж. Толипова, С. С



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/68
Sana01.07.2022
Hajmi6,37 Mb.
#728725
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
Биологияни ўқитишнинг умумий методикаси Ғофуров, Толипова 2005

З.ХХ асрда биология
ўқитиш
 методикасининг холати.
XX асрдага биология ўқитиш методикасига В.В.Половцов катта хисса
қўшди. У 1907 йили "Табйиётшуносликнинг умумий методика асослари"
китобини нашр қилиб, унда методикага оид билимлар системасини ёритди.
Половцов дарсликга киритилган ўқув материал мазмуни биринчидан шакл билан
функциянинг бирлигага, иккинчидан ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти уларнинг
яшаётган мух^гги билан боғлиқ холда ўрганилишига, учинчидан бой биологик
маълумот берадиган организмларни ўрганишга асосланиши кераклигани
таъкидлайди. Бу жараёнда олим амалий машғулотлар, экскурсиялар нихоятда
мухим ахамиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтади. В.В.Пшовцов биринчи
маротаба фан билан ўкув фани орасидага ўхшашлик ва тафовутни очиб беради
ва бу соҳада тадкиқот ишлар олиб бориш лозимлигини таъкидлайДИ-
Табииётшунослик методикаси тарихида В.В.Половцов экологик билимларни
тарғиб қилган олим сифатида юқори баҳоланади.
1917 йилдан бошлаб табииётшунослик фани биологая фани деб атала
бошланди.
Бу даврда Москва ва Петербург методистлари биология ўқитиш савиясини
ошириш, унинг таълим ва тарбиявий аҳамиятини очиб беришга харакат
қилдилар. 1920-1930 йиллар мобайнида биологая ўқитишнинг асосий муаммоси
бўлиб назария ва амалиётнинг бирлигини жорий этиш ҳисобланади. Буни
амалга ошириш учун билимлар ва кўникмалар яъни ўқув магериали ўқув
фанларга тақсимланмай, балки йил фаслларини эътиборга олиб долзарб
мавзуларга, масалан «Табиат», «Қишлоқ билан шаҳарнинг боғлиқлига», «Ердаги
қаёт ва ҳаётий жараёнларнинг физик-химик аоослари», «Экиш ва ўсимликларни
парваришлаш» каби мавзуларга тақсимланган эди. Бундай комплекс дастурлар
20
табиий равшцда ўқувчиларга системали билим бера олмас эди, шунга кўра ўкув
материалини лаборатория методи асосцца ўрганиш тарғиб қилина бошланди.
Натижада ўкувчилар синф дарслари ўрнига табиатни кузатиш, тажриба ўтказиш
билан шуғуллана бошладилар. Лаборатория методи ўкув дастурининг асосий
максади меҳнат, табиаг ва жамият комплексни ўрганишдан иборат бўлган. Бу
комплекс ўкув дастурлари мактабларда ўқитиладиган ўкув фанлари орасидаги
тўсиқни бартараф килишга қаратилган эди. Лекин бундай комплекс ўкув
дастурлари ўқувчиларга системачи билимлар бера олмаслиги тезда маълум бўлиб
қолди. Шунинг учун 1931 йилдан бошлаб хукумат қарори билан бошланғич ва
ўрта мактаб ислоҳ қилинди ва таълим беришнинг асосий ташкилий шакли дарс
бўлиши лозимлиги ўқтирилди. Шу пайтдан бошлаб мактабларда ботаника,
зоологая, одам анатомияси, физиологаяси, дарвинизм ўкув фанлари мактаб
режасига киритилди ва ана шу ўқув фанлар бўйича ўкув дастурлари ва
дарсликлари яратилди, ҳамда мактаб ҳаётига жорий этилди.
Бирок, 1964 йилга қадар мактаб дарсликларидаги билимлар биология
фанининг 1930-40 йилларидаги ривожланиш холатини ёритиб кевди. Ваҳоланки
дидактиканинг илмийлик принципига кўра мактаб ўкув фанлари ўз мазмунига
кўра фаннинг кейинги ютукларини ўзида ифода қилиши лозим эди. Россия ва
Ўзбекистовда чикарилган биология дарсликларининг биологая фани
ютуқларидан орқада колганлигага асосий сабаб шуки 1935-65 йиллар мобайнида
биологая фанида қаттиқ ғоявий кураш давом этди. Академик Т.Д.Лисенко
бошлиқ бир гуруҳ олимлар чет мамлакатларда қўлга киригилган фан
ютукларини тан олмадилар ва уларни буржуа олимларининг кашфиётлари, уяар
гоявий жиҳатдан бизнинг дунёқарашларимизга зид деган баҳона билан биологая
фанининг сўнгги ютукларини дарслик сахифаларидан ўрин олишига тўсқинлик
қилдилар. Фақат 1964 йил октябрь ойвда академик Лисенко шахсияга сиганиш
барбод бўлганидан кейин мактабдага барча биологик дастур ва ботаника,
зоология, одам анатомияси, физиологаяси, умумий биология дарсликлари
мазмунига генетика, экология, цигологая, биохимия, молекуляр биология ва шу
каби фанларнинг сўнгги ютукдари киритилди. Янги дарслик билан бирга
уларнинг ўқитиш методикасига оид қўлланмалар ҳам нашр қилинди.
Булар қаторига проф. П.И.Боровицкий таҳрири оствда чиққан "Биология
ўқитиш методикаси" М.1962, проф.Б.В.Всесвягскийнинг Биологшшинг умумий
ўқитиш методикаси" М.1960, Н.М.Верзилин ва В.М.Корсунскаяларнинг
"Биология ўқитишнинг умумий методикаси" М.1983, проф. И.Н.Понамарёва
тахрири остида нашр қилинган "Биология ўқитишнинг умумий методикаси"
М.2003 кабиларни киритиш мумкин.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish