Мунаввар қори
Абдурашидхон ўғли XX - асрнинг биринчи чорагида фақат
Туркистовдатда эмас, Россия мусулмони зиёлилари орасвда ҳам машҳур эди.
Жамоатчилик уни янги усул мактаблари асосчиси, моҳир муаллим, дарслик ва ўкув
китоблари муаллифи, жамоат арбоби сифатида хурмат ила тилга оларди.
Мунаввар қори Тошкентда "усули савтия" макгабини очади. У мактабни
аввал ўз ҳовлисида, кейин бошқа жойларда очишга харакат киларди. У мактабни
истюҳ қилмай туриб, одамларнинг онгда ўзгариш ясаб бўлмаслигани яхши тушуниб
етган эди.
Мунаввар қори ёшларни чет элга юборишни, у ерда илм фанни ўрганишни
тарғиб қилади. У 1916 йили Тошкентда йиғилишда нутқ сўзлаб шундай дейди:
"Узбек зиёли болаларининг Германияга бориб ўкитишга жуда муҳтожмиз, болалар
ўқиб, илм таҳсил олиб келсалар, миллатга катта хизмат қила оладилар". Мунаввар
қори форс, араб, руо, турк тилларини мукаммал бияган. Мунаввар қори 1917 йил
май ойвда тараққийпарвар мусулмон ёшлари ва рухонийлар иштирокияа ўтган
курилтойда "Шўрои исломия" жамдати раисини муовини этиб сайланади.
Натижада илгор фикрли кишилар унинг атрофвда тўшана бошлайди. У 1918 йил
май ойвда Тошкент шаҳрида "Турк ўчоетГ иямий маданий жамияти тузади. У
инсоннинг маърифатли бўлиб, кўзи очилмагунча на ўзини, на ҳалқининг эркини
муҳофаза кила олишини, бу иймонсиз эканини мугафаккирона нозиклик билан ўз
асарларида ифода этади.
Абдулла
Авлоний
1907 йилда Тошкентнинг Миробод маҳалласида,
кейинчалик Дегрез маҳалласида янги усулдаги мактаблар очди. Хадрада "Мактаб
кутубхонаси" номли китоб дўкони очди. Авлонийнинг мактаби ўз оддига қўйган
мақсад ва вазифаларига машғулотларни синф - дарс тюими асосида ўз она тилида
олиб борилиши билан эски усул мактабларидан фарқ килар эди. У ўз мактабида
болаларга табиат, география, тарих, адабиёт, тил, ҳисоб каби фанлардан
маълумотлар берар эди. Айниқса ўкувчиларни табиат фанлари ўсимликлар,
ҳайвонларнинг ҳилма - ҳиллиги уларни парвариш қилиш усуллари ҳақида
маъпумотлар берилиши жуда қизиқтирган. А.Авлоний мактабларда табиий фанлар
ҳам ўз ривожини топган.
А.Авлоний "Усули жадид" мактаблари учун тўрт қисмдан иборат "Адабиёт
ёхуд миллий шеърлар", "Биринчи муаллим", "Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ",
"Иккинчи муаллим", "Мактаб гулистони" каби дарслик ва ўқиш китоблари
яратди. Бу аоарларида дунё ҳалклари асарларини улуғлаб, ўз ҳалқини дунёвий
илмларни эгаллашга, маданиятли ва маърифатли бўлишга чақиради.
А.Авлонийнинг педагогика оид асарлари ичида "Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ"
асари ХХ-аср бошларидаги педагогик фикрлаш тараққиётини ўрганиш соҳасида
катта аҳамиятга эгадир. Бу асар аҳлоқий ва таълимий тарбиявий асардир. Ўзбек
педагогакаси тарихида А.Авлоний биринчи марта педагогикага таъриф бериб
"Педагогика бола тарбиясининг фани демавдир" дейди. Авлоний бола
тарбиясининг нисбий равишда куйидаги тўрт бўлимга ажратади.
1. Тарбиянинг замони
2. Бадан тарбияси.
3. Фикр тарбияси.
4. Ахлоқ тарбияои.
Аатоний тарбия доирасини кенг маънода тушунади. Уни биргина аҳлок билан
чегаралаб қўймавди. У биринчи навбатда боланинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик
килиш лозимлигани уқтиради.
16
Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахдоқ, илм маърифатга эга бўлиши
учун баданни тарбия қилиш зарур. «Баданнинг саломат ва кувватли бўлмоғи
инсонга энг керакяи нарсадир. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун
инсонга кучли, касалсиз организм лозимдир».
Болаларда фикрлаш қобилиятини ўстириш ва бу тарбия билан мунтазам
шугулланиши бениҳоят зарур ва муқаддас бир вазифа. Бинобарин, у
муаллимларнинг «диккатларига суянган, виждонларига юкланган муқаддас бир
вазифадир... Негаки фикрнинг куввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг тарбиясига
богоикдир».
А.Авлоний илмнинг жамият тараққиётидаги ролини тушунарди. Шунинг учун
ёшларни илм сирларини билишга, айникса табиий фа^шарни билишга чақиради.
Чунки бу фанлар табиатда бўлган ходисаларни моҳиятини ечишга имкон беради.
Ёшларни китоб мутоала кдлишга чакиради. Унинг фикрича, илм агар жамият
манфатига хизмат қилмаса, қалқ фаровонлиги йўлида қўлланмаса, у ўликдир.
А.Авлоний ўз илмини амалда қўллай оладиган кишиларга юксак баҳо беради,
уларни доно инсонлар, деб билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |