Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
 
 
 


107 
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА “РАҚАМЛИ” КОРПОРАТИВ 
БОШҚАРУВНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Мухамаджанов Ш.С. –  Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 
қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, бўлим бошлиғи 
 
Барчамизга маълумки, блокчейн технологиялари мулкка эгалик қилишни 
тасдиқловчи анъанавий усулларга нисбатан харажат, тезкорлик ва 
маълумотларнинг интеграциялашуви жиҳатидан қатор устунликларга эга. Бу эса 
молиявий хизматлар соҳасидаги инвестицияларни венчур капитали ва бошқа 
инвесторлар томонидан рағбатлантирилишига сабаб бўлмоқда. Тадбиркорлар 
акция ва облигациялардан тортиб кўчмас мулк, автомобил, қимматбаҳо буюмлар 
ва санъат асарларигача бўлган активлар турларига бўлган эгаликни рўйхатга 
олиш (қайд этиш) бўйича блокчейннинг барқарорлигини фаол ўрганмоқдалар.
Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни шакллантириш, хусусан, илғор 
рақамли технологияларни давлат ва хўжалик бошқарувига жорий этишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 
йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли қарори
1
ҳамда 
2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш 
ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли 
Фармонига
2
мувофиқ, 
Ўзбекистонда 
рақамли 
иқтисодиётни 
янада 
ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар этиб қуйидагилар белгиланди: 
- инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини 
диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, 
жумладан майнинг (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия 
йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш 
платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-
контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги 
шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, 
суғурталаш, 
крауд-фандинг 
(жамоавий 
молиялаштириш), 
шунингдек, 
“блокчейн” технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш; 
- “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш 
соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган 
ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш; 
- крипто-активлар бўйича фаолият ва «блокчейн» технологиялари соҳасида 
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама 
ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли қарори // Ўзбекистон 
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz); 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони // 
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz). 


108 
ошириш учун “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият 
кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш; 
- хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда 
“блокчейн” технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш; 
- рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, 
технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва 
тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш; 
- иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, 
ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан 
ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этиш; 
- ҳудудларда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг 
рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот 
технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли олий 
таълим муассасалари бириктирилади ҳамда уларнинг 12 минг нафар ходими 
ахборот технологиялари соҳасида ўқитилади. 
Шунингдек 2021 йилдан бошлаб “блокчейн” технологияларини татбиқ 
этишда қуйидаги соҳаларга устуворлик бериш белгилаб қўйилди: 
- давлат органлари фаолияти, жумладан бошқа давлат органлари ва 
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, давлат харидларини амалга ошириш, 
давлат 
хизматларини 
кўрсатиш, 
шахс 
тўғрисидаги 
маълумотларни 
верификациялаш; 
- давлат реестрлари, классификаторлари ва бошқа маълумотлар базаларини 
юритиш, жумладан уларга киритилган ахборотни янгилаш ва ундан 
фойдаланиш; 
- устав фондида давлатнинг иштироки устувор бўлган йирик тижорат 
ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизими, жумладан бизнес-
жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион 
жараёнларни мақбуллаштириш, шунингдек, замонавий менежментни татбиқ 
этиш ва ресурсларни бошқариш; 
- клиринг операциялари, тўловларни амалга ошириш, савдога оид молиялаш 
(аккредитив), шунингдек, лойиҳаларга кредит бериш. 
Тадқиқотларга асосланиб, рақамли корпоратив бошқарув тизимининг ўзига 
хос жиҳатлари ва элементлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
1. Рақамли токен эгаларининг тақсимланган тизими (тармоқли 
платформаларда иштирок этиш ҳуқуқи), марказлашмаган мустақил бошқарув 
тизими, бошқарув қарорларининг алгоритмлашуви. 
2. Реал вақт режимида компания фаолияти кўрсаткичлари, Улкан 
маълумотлар 
таҳлили 
асосида 
стратегик 
режалаштириш, 
блокчейн 
технологиялари асосида молиявий ва бизнес ахборотларини жойлаштириш, 
барча иштирокчиларнинг ахборот олиш имконияти. 
3. Кузатув (директорлар) кенгашининг барча иштирокчиларга қарор қабул 
қилишга имкон берувчи очиқ вирутал “хаб”ларга трансформациялашуви, овоз 
беришнинг тақсимланган тизими, қабул қилиш жараёнига барча токен 
эгаларининг жалб қилиниши, бошқарувнинг очиқ тизими. 


109 
4. Стейкхолдерлар, рақамли токен эгалари манфаатларининг интеллектуал 
тизимларни ишлаб чиқувчилар манфаатларига мос тушмаслиги, инсонлар ва 
сунъий интеллект қарама-қаршилиги, сунъий интеллект этикаси муаммоси. 
Айни пайтда, блокчейнга анъанавий корпоратив бошқарув тизими 
самарадорлиги билан боғлиқ муаммолар, хусусан, акциядорлар ва компания 
ўртасидаги муносабатлар учун “ақлли” ечимларни таклиф этадиган технология 
сифатида қараш билан бирга, корпоратив муносабатларда унинг қайси туридан 
(барчага очиқ, чекланган, “рухсат берилган”) фойдаланишга ҳам алоҳида 
эътибор қаратиш зарур
1
. Бинобарин, блокчейн технологияларини акциядорлик 
жамиятлари бошқарув тизимига жорий этиш акциядорлар, кузатув кенгаши ва 
менежмент ўртасидаги ваколатларнинг мувозанатлашувига олиб келади
2
.
Фикримизча, блокчейн технологияларини акциядорлик жамиятлари 
корпоратив бошқарувида қўллаш қуйидаги қўшимча имкониятларни юзага 
келтиради: 
- акциядорлар умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини 
модернизация қилиш, хусусан, блокчейн технологиялари ёрдамида виртуал 
умумий йиғилишларда овоз бериш; 
- блокчейн муҳитида шаффофлик ва ишончни мустаҳкамлаш орқали 
агентлик муаммосини ҳал этиш учун янгича ечим бўлиб хизмат қилиши; 
- “ақлли шартномалар”ни кенг жорий этиш орқали манфаатлар қарама-
қаршилиги муаммосини камайтириш;
- манфаатдор томонларнинг “ҳамкорлик”ка асосланган бошқарувдаги 
иштирокини кучайтириш. 
Хулоса қилиб айтганда, дунёнинг етакчи мамлакатлари тўртинчи саноат 
инқилобига (“Industry 4.0”) ўтиш бўйича ўз стратегияларини фаол ишлаб 
чиқаётган бир шароитда, республикамиз хўжалик субъектларининг рақамли 
бизнес моделларига ўтиш, бошқарув жараёнларида рақамли технологиялардан, 
хусусан, блокчейндан фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасига эга 
бўлиши талаб этилади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish