949
- инвестиция жараёнини қўллаб-қувватлайдиган инфратузилманинг барпо
этилганлиги;
- мамлакатнинг қулай георафик жойлашуви;
- агросаноат секторини ривожлантириш салоҳиятининг юқорилиги ва
мамлакатнинг минерал-хомашё
ресурсларига бойлиги;
- юқори малакага эга меҳнат ресурсларининг мавжудлиги;
- савдо учун ички бозор ҳажмининг етарли даражада кенглиги.
Хорижий инвесторлар учун берилган имтиёзлар ва молиявий-иқтисодий
рағбатлантириш тизими, инвестициявий жозибадорликнинг муҳим омили
ҳисобланади. Булар эса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ишлаб
чиқариш соҳасида, хусусан, экспорт салоҳияти юқори бўлган саноат тармоғига
йўналтирилишини таъминлайди.
Инвестицион муҳитнинг тадқиқ этилаётган объекти мамлакатлар, улардаги
минтақалар, шаҳар ва тармоқлар ҳисобланади. Инвестицион муҳитни баҳолаш
усуллари жуда кўп бўлиб, фойдаланилувчи услубиятлар турличадир. Бир қатор
давлатларда, чунончи, Японияда ҳеч қандай миқдорий баҳоловларсиз
тавсифланувчи усуллар қўлланилади. Лекин иқтисодий кўрсаткичларнинг
рақамлар билан ифодаланган усули жуда кенг тарқалган.
Ҳар бир мезон бирдан номақбул тўртгача жуда қулай балларда баҳоланди.
Бери индекси синтетик кўрсаткич бўлиб, алоҳида компонентлар мезонларининг
эксперт баҳолари баллари йиғиндисидир.
Ушбу усул асосан хатарларни
баҳолаш борасида гап кетганда, маълум даражада субъектив, аввало, сиёсий
фикрларга дуч келган.
Инвестицион муҳитни баҳолашда турли миллий ва халқаро агентликлар
берган рейтинг муҳим аҳамиятга эга. Йирик ва жуда машҳур
рейтинг
агентликлари биринчи бўлиб АҚШда ташкил этилган. Moody’s Investors,
Standard & Poor’s, Fitsch – IBCA агентликлари шулар сирасидан. Улар ўндан
ортиқ мамлакатда ўз ваколатхоналарига эга бўлиб, барча давлатларга баробар
стандартлар асосида фаолият юритади ҳамда баҳолашнинг бир хил усули ва
рейтинг шкалаларидан фойдаланишади. Бу,
бир томондан, ижобий ҳолат
ҳисобланса-да, бошқа томондан, халқаро молиявий бозорларга мўлжалланган
рейтинглар миллий ва минтақавий хусусиятларни ҳисобга олмайди.
Ўзбекистондаги чет ел инвестициялари 2018 йилда бекор қилинган
Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг маълумотларига кўра,
мамлакатда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри жалб қилинган тўғридан-тўғри
инвестициялар ҳажми 2,4 миллиард АҚШ долларини ташкил етди. Ушбу
кўрсаткич 2019 йилда тахминан 4,1 миллиард АҚШ долларига кўтарилиши
тахмин қилинмоқда. Нефт-газ саноатидан ташқари, енгил саноат, металлургия,
қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноатида йирик лойиҳаларни амалга ошириш
кутилмоқда. Ўтган йили олий даражадаги музокаралар ва Ўзбекистон
Президентининг давлат ташрифлари натижасида умумий қиймати 52 миллиард
АҚШ долларидан ошган 1080 битим имзоланди.
Иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш
учун жаҳонда мавжуд илғор технологиялардан ва тажрибадан фойдаланиш
зарур. Бу дунёдаги барча мамлакатларнинг иқтисодиётида кенг кузатилмоқда.
950
Жаҳон молиявий инқирози кўплаб мамлакатларда ялпи талабнинг қисқаришига
олиб келмоқда ва бу маҳаллий ишлаб чиқарувчи
корхоналаримизни экспорт
кўламига жиддий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, ялпи ички маҳсулотга
нисбатан фоиз: Ушбу кўрсаткич бўйича Жаҳон банки 1992 йилдан 2018 йилгача
Ўзбекистон тўғрисида маълумот беради. Ушбу даврда Ўзбекистон учун ўртача
кўрсаткич 1,34 фоизни ташкил етди, 1995 йилда бу кўрсаткич -0,18 фоиз ва енг
юқори кўрсаткич эди. Мамлакат ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши,
иқтисодий ўсиш суръатлари, моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш
ҳажми ва сифатининг ошиши, жамики инфратузилманинг ривожланиши кўп
жиҳатдан инвестицияларга ва инвестиция сиёсатига боғлиқ бўлади. Бунда илғор
технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда
мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини
таъминлаш имконияти яратилади. Ривожланган
давлатлар тажрибаси шуни
кўрсатадики, чет эл инвестицияси жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак
даражада тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган. Инвестицион
муҳитнинг кўп даражали характери унинг мамлакат, минтақа, иқтисодиёт
тармоқлари даражасида баҳоланишини билдиради. Агар хорижий инвестор учун
мамлакат рейтинги қатъий аҳамиятга эга бўлса, минтақа ва тармоқ рейтинги
хорижий ҳамда маҳаллий инвесторлар учун муҳимдир.
Инвестор инвестицион жозибадорликни баҳолаш орқали маблағ
киритиладиган объектни танлайди. Уни баҳолашга ёндашув объектнинг
янгилиги ёки ҳаракатдалиги нуқтаи назаридан турли-тумандир. Лекин ҳар
қандай вазиятда ҳам инвестицион муҳитни баҳолаш
каби инвестор учун
инвестициялаш самарадорлиги ва хатари жуда муҳимдир. Фақат ушбу
муаммонинг ечимига ёндашувлар турличадир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг
асосийларидан бири бўлиб, Мамлакатнинг сиёсий ҳолати, мавжуд бўлган табиий
ресурслар захираси, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар, инфратузилма
ҳолати, ҳудудларнинг инвестицион рейтинги хорижий инвестициялар оқими
ҳамда ички инвестицияларнинг фаоллашувига таъсир кўрсатади. Бунда асосий
капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми инвестицион салоҳият ва
иқтисодий салоҳият кўламининг юзага келишини таъминлаш учун хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: